Наманган мущандислик-педагогика институти


Хом ашѐни танлашнинг назарий асослари



Download 0,67 Mb.
Pdf ko'rish
bet27/72
Sana23.02.2022
Hajmi0,67 Mb.
#169492
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72
Bog'liq
meva-sabzavotlarni quritish texnologiyasi

2.Хом ашѐни танлашнинг назарий асослари. 


Физиологик етилганлиги мева этига қараб аниқланади. Умуман ҳосил қандай мақсадда 
ишлатилишига қараб техник етуклик даврида ѐки истеъ-мол қилиш учун яроқли даражада 
бўлган чоғда узилади. Масалан, узумда ундан ҳар хил маҳсулот (винолар, кишмиш ѐки 
майиз) олиш учун етарли кислота, қанд ва бошқа моддалар тўпланган бўлса у техник 
жиҳатдан етилган деб ҳисобланади. Майиз қилинадиган узум қанд моддаси энг юқо-ри 24-
25 фоизга етганда, дисерт винолар тайѐрлаш учун камида 22 фоизга, хўраки (столовой) 
винолар тайѐрлаш учун эса 17-20 фоизга етганда узилади. Демак, саноат талабларига мос 
бўлган мева ва узумлар техник жиҳатдан етилган ҳисобланади. Ҳўллигида истеъмол 
қилишга яроқли да-ражада етилган мевалар яхши пишган, ўз навига хос маза, ҳид ва 
рангги ҳамда этининг консистенциясига эга бўлади. Кейинроқ эти юмшаб, мазаси қочади. 
Ҳосил фақат ҳаво қуруқ ва очиқ кунларда узилади. Узишни шудринг кўтарилган пайтдан 
бошлаб, кечқурун шудринг тушгунча тамомлаш лозим. Дарахтлардаги меваларнинг 
сифати, катта -кичиклиги ва ранги бир хил бўлмайди. Баъзилари офтоб тушиб турган ва 
бақувват шохларда етилади, шох-шабба орасида қолганлари кечроқ пишади. Агар тўла 
пишиб етилиши кутиб турилса, ҳосил тўкила бошлаши мумкин. Натижада мевалар 
шикастланади ва нави паст бўлиб қолади. Шу сабабли танлаб узиш керак. Бу усулда бир 
неча марта узилади. Биринчи узишда фақат яхши пишган, катталиги ва ранги ўз навига 
хослари терилади. Бироз вақт ўтгач (уруғли мевалар 10-15 кундан сўнг, данаклилари 2-3 
кундан кейин) ик-кинчи марта узилади. Бу юмуш тўғри уюштирилса, олинган хом ашѐ 
юқо-ри сифатли бўлади. Меваларни узиш вақтида уринтириб қўйилса, улар-нинг пўсти 
шикастланади, устида доғлар пайдо бўлади. Шикастланган меваларда микробиологик 
жараѐнлар бошланади, шираси оқади, қуруқ моддалар анча камайиб қолади. Шу сабабли 
қоқиш тавсия этилмайди. Фақат қўлда териб олиш лозим. Албатта банди билан бирга узиб 
олиниши керак. Акс ҳолда банди олинган жойи шикастланади ва шу жойидан чирийди. 
Қўлда узилган мева эҳтиѐткорлик билан махсус саватларга солинади. Данакли меваларни 
ҳам уринтирмай, эзмай узиш керак. 
Узумнинг майизбоп навлари таркибидаги қанд моддаси 23-25 фоизга, бошқа навлари эса 
23 фоизга етганда узилади. Майиз қилинадиган узумни бир идишдан иккинчисига тўкиб 
уринтириш ярамайди. узум узишда боғ қайчиси ѐки пичоқ ишлатилади. Касалланган, 
уринган бошлар алоҳида идишга солинади. Бошқа жойларга жўнатиладиган хўраки 
навларни узганда ғужумлар устидаги ғуборни сақлаб қолиш катта аҳамиятга эга. Чунки 
ғубор кетганини узоқ вақт сақлаб бўлмайди. Ҳосилни узаѐтганда узум бошларини идишга 
зарб билан ташлаш ярамайди. Уни эҳтиѐт қилиб, тоза саватга оҳиста солиш керак. Сават 
тўлган ҳамон узум 35-40 кг ли идишга солинади ва жўнатилади. 
Мева солинган сават ва қутилар боғ қатор ораларида қатнаб турган ав-томашиналар 
олдига келтирилиб бир-бирига тираб ортилади. Хом ашѐ ши-кастланмай, эҳтиѐт қилиб 
ташилади. Ортиқча маҳсулот келтириш тавсия қилинмайди.

Download 0,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish