84
Ушбу кўрсаткич ҳатто “шок терапиясини” қўллаган ва бозор ислоҳотларини
тезкорлик билан ўтказаётган ҳамда Европа Иттифоқининг доимий кўмагига
эга Венгрия, Польша,
Словакия, Словения, Чехияга қараганда ҳам юқори
ҳисобланади. Осиё минтақасидаги ўтиш иқтисодиётига
эга мамлакатлардан
Ўзбекистон ЯИМ нинг ўсиш суръати бўйича юқоридаги расмда келтирилган
ҳолатдан ташқари, фақат Хитой ва Вьетнамдан кейин туради.
Бундан ташқари Ўзбекистон эришган ютуқларда ташқи омиллар устувор
бўлган деб бўлмайди. Чунки, Ўзбекистон денгиз йўлларига чиқиш имкони
бўлмаган мамлакатлардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон аҳолиси 28 йил мобайнида 20 дан 32,5 млн. гача ошган. ЯИМ
аҳоли жон бошига тўғри келиши бўйича юқори бўлмасада, биринчидан, бошқа
мамлакатларда аҳоли қисқарган шароитда Ўзбекистонда ошганини ўзи катта
ютуқ ҳисобланади, иккинчидан, аҳоли жон бошига ЯИМ ўсиши кўрилаётган
даврда йилига ўртача 1,6% билан ошиб келган. Бундай ютуқ билан бирорта
ҳам
мамлакат, айниқса ўтиш даврига эга бўлган ва 1990 йилларда кескин
тушиш ҳолатига учраган мамлакатларда кузатиш қийин. Ўзбекистонда эса
ушбу даврда иқтисодий тушиш нисбатан чуқур бўлмаган ва узоқ
давом
этмаган, ишлаб чиқаришнинг тикланиши эса анча юқори кўрсаткичларга эга
бўлган ва йилига ўртача 1995-2003 йилларда 3-4%, 2005-2018йилларда эса 7-
9-8% қайд этган. Аҳолини юқори суръатларда ўсиш суръатларида бундай
иқтисодий ўсишни таъминлаш мушкул бўлсада, Ўзбекистон бошқа
мамлакатлар, хусусан Хитой каби аҳоли туғилишини чекламаган.
Ўз вақтида кўрилган чоралар ва яратилган шарт-шароит 2008 йилдаги
жаҳон молиявий инқирозни деярли таъсир этмаслигини таъминлаб берди.
Ушбу даврда Болтиқбўйи мамлакатларида ишлаб чиқариш 15-20% га тушган
бўлса, Армения, Венгрия, Молдова, Россия, Словения, Украинада 8-15%
пасайишни қайд этган. Ўзбекистонда эса ўсиш суръати 2008 йилдаги 9%дан
2009 йилда 8% га тушган.
Албатта кўрилган чора-тадбирлар билан бирга Ўзбекистон учун жаҳон
бозорларида қулай шарт-шароитни ҳам ҳисобга олиш зарур (5 -расмга қаранг).
85
Табиий бойликлардан газ, олтин ҳамда пахта баҳосининг 2002-2018 йилларда
4 баробар ортиши олтин-валюта захираси билан бирга Тикланиш ва тараққиёт
фондида захира маблағларини тўплашга хизмат қилди. Ушбу ҳолат фақат
Ўзбекистон учун эмас, балки нефтни экспорт қилувчи бошқа мамлакатларга
ҳам ижобий таъсир этиши керак эди.
Жумладан, Россия жаҳон бозоридаги
конъюнктурадан юқори ўсиш суръатларини
таъминлаш учун фойдалана
олмади.
Шу
билан
бирга
Ўзбекистон
нефть
ва
ёнилғини
Do'stlaringiz bilan baham: