Мусахон Исаков Дилобар Рўзиева


Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларнинг жами



Download 3,48 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/87
Sana23.02.2022
Hajmi3,48 Mb.
#169013
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87
Bog'liq
2520-Текст статьи-7050-1-10-20200711

Марказлашган ва марказлашмаган инвестицияларнинг жами 
асосий капиталга инвестициялар ҳажмидаги улуши, % да 
8-чизма 
Асосий капиталга инвестицияларнинг марказлашган 
молиялаштириш манбалари 
9-чизма 
2017 йилнинг мос даври билан солиштирганда Ўзбекистон Республикаси 
кафолати остидаги хорижий кредитлар улуши 9,1% пунктга ўсди. Жорий йил 
давомида қуйидаги йирик лойиҳаларнинг амалга оширилиши Ўзбекистон 


79 
Республикаси Давлат кафолати асосида чет эл инвестициялари ва 
кредитларининг юқори ўсиш суръатларига эришишига асосий сабаб бўлиб 
ҳисобланади: Тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб 
чиқаришга мўлжалланган Шўртан газ-кимё комплекси қурилиши; Навоий 
иссиқлик электр станциясида 450 MVt қувватли 2 буғ-газ қурилмасини 
кенгайтириш бўйича қурилиш ишлари; 
Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида қуввати 450 МВт дан бўлган 
икки буғ-газ қурилмасидан таркиб топган жами қуввати 900 МВт бўлган янги 
иссиқлик электр станцияси қурилиши; Поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода 
ва метанол ишлаб чиқариш комплексининг қурилиши; “Ангрен” ЭИЗ да 
конвейер ленталари, қишлоқ хўжалиги ва автомобил шиналари ишлаб 
чиқаришни ташкил қилиш (II-босқич); Поп-Наманган-Андижон ва Қарши-
Термиз темир йўл участкаларини электрлаштириш; Поп-Қўқон-Андижон 
участкасини электрлаштириш билан бирга Ангрен-Поп электрлаштирилган 
темир йўл линияларини қурилиши; “Шарғункўмир” АЖ кўмир қазиб олиш 
лойиҳавий қувватини йилига 900 минг тоннага етказиш учун модернизация 
қилиш; Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида канализация тизими ва тозалаш 
иншоотларини реконструкция қилиш; Сирдарё вилояти Боёвут, Ховост, 
Мирзаобод, Сардоба ва Оқолтин туманлари аҳоли яшаш пунктларида ва туман 
марказларида сув таъминоти тизимини такомиллаштириш; Бухоро вилояти 
Олот, ҳамда Қоракўл туманларида ичимлик суви таъминоти тизимини 
такомиллаштириш; Хоразм вилояти Тошсока ирригация тизими магистрал 
суғориш каналларини қайта тиклаш ва бошқалар. Тикланиш ва тараққиёт 
жамғармаси 
ҳисобидан 
иқтисодиётнинг 
стратегик 
тармоқларига 
ўзлаштирилган инвестициялар ҳажми 7894,8 млрд. сўмни (доллар 
эквивалентида 978,4 млн. АҚШ доллар) ташкил қилди ва ўтган йилнинг мос 
даврига нисбатан 3,7 % га кўпайди. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси 
маблағлари ҳисобидан амалга оширилган энг катта инвестиция лойиҳалари 
қуйидагилар: Тахиатош иссиқлик электр станциясида 230-280 МВт қувватли 
иккита буғ-газ қурилмаси қурилиши; “Кокпатас” ва “Даугизтау” конларида 


80 
олтинни ажратиб олиш технологияларини такомиллаштириш; "Ауминсо-
Амантой конлари" да олтин-маъданли конларни қазиб олиш ва қайта ишлаш 
бўйича конларни қуриш (ГМЗ-5) (I-II босқич); Шеробод туманида цемент 
заводи қурилиши; 
Тошкент вилояти (Олмалиқ шаҳри) да Ёшлик 1 конини ўзлаштириш 
“Мурунтау” карьерига ишлов бериш (V босқич): 
Асосий капиталга инвестицияларнинг марказлашмаган молиялаштириш 
манбалари
10-чизма 
Марказлашмаган инвестицияларнинг молиялаштириш манбалари асосан 
корхона маблағлари (жами инвестициялар ҳажмига нисбатан 28,0 %), тижорат 
банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари (14,9 %) ҳисобига тўғри келди 
Тижорат банк кредитлари ва бошқа қарз маблағлари ҳисобидан амалга 
оширилган йирик давлат аҳамиятидаги ижтимоий инвестиция лойиҳаси: 
Дастур бўйича “Ўзшаҳарқурилиш инвест” ИК томонидан шаҳар жойларда 
арзон кўп қаватли турар жойлар қурилиши. Тўғридан-тўғри ва бошқа хорижий 
инвестиция ва кредитлар ҳисобига қуйидаги йирик инвестицион лойиҳалар 
амалга оширилди: Кандим конлар гуруҳини ишлаб чиқаришга тайёрлаш ва 
газни қайта ишловчи заводнинг қурилиши; Хаузак ва Шади конларини ишлаб 
чиқаришга тайёрлаш, шунингдек ҚувачиОлот конларини кенгайтириш Бухоро 


81 
вилояти; Хисор инвестиция блоки ва Устюрт ҳудудида маҳсулотни тақсимлаш 
бўйича битим асосида конлар билан ишлаш ва углеводород қазиб чиқаришни 
ташкил этиш; 
Бизга маълумки, хорижий инвестицияларни мамлакат иқтисодиётига 
жалб қилишда жаҳон амалиётидаги каби икки масалага катта эътибор 
берилади: 
биринчидан, хорижий тадбиркор капитални миллий иқтисодиётга бир 
марта олиб киради (ишлаб чиқаришни харид қилиш ёки ташкил этишда), 
унинг даромадирепатриация қилиниши эса узлуксиз давом этади. 
Даромаднинг қайта инвестициялаш масаласи эса анча нозик ҳисобланади ва 
бундай қарорни қабул қилиниши мамлакатдаги умумий инвестиция муҳити ва 
валюта конвертацияси каби омилларига боғлиқ бўлади; 
иккинчидан, 
хорижий 
тадбиркор 
капитални 
асосан 
миллий 
иқтисодиётнинг максимал даражада фойда олиш имкони мавжуд соҳаларга 
йўналтиришга ҳаракат қилади. Бу ўз навбатида соҳаларни ривожлантиришда 
миллий манфаатларга тўғри келмаслиги мумкин. Шу билан бирга экология 
меъёрлари юқори бўлган ривожланган мамлакатлардан экологияга аҳамият 
бермайдиган ривожланаётган мамлакатларга атроф муҳитга зарар 
келтирадиган корхоналари кириб келиши масаласи ҳам муҳим ўринга эга. 
Маълумки, мамлакат инвестиция муҳитини ижобий баҳолашда 
авваламбор сиёсий барқарорликка катта аҳамият берилади. Мамлакатда ҳукм 
сураётган сиёсий барқарорлик инвестор ўз фаолиятини синчковлик билан 
режалаштириш ва дарҳол фойда олиш эмас, балки узоқ муддатга 
мўлжалланган инвестиция лойиҳаларини тузиш учун замин яратади. Шунинг 
учун, Ўзбекистондаги инвестицион муҳит марказий Осиё мамлакатлари ичида 
барқарор ҳисобланади. 
Инвестиция муҳити учун яна бир муҳим жиҳатлардан бири мамлакат 
ҳукумати томонидан макроиқтисодий барқарорлик таъминланганлигидир. 
Ўзбекистон Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки билан яқин алоқалар 
ўрнатишга эришди. Ушбу ҳамкорлик республика ҳукумати ва Халқаро валюта 


82 
фонди билан келишилган ҳолда 2002 йилнинг биринчи ярмига мўжалланган 
иқтисодий ва молиявий сиёсат бўйича Меморандумнинг ишлаб чиқилгани ва 
кучга киритилганида ўз ифодасини топди. Бу муносабатлар асосида бир қанча 
кредит линиялари очилган бўлиб, улар муҳим соҳаларни молиялаштиришга 
қаратилган. 
Жумладан, 
Жаҳон 
банки 
сармояси 
мамлакатимизга 
институционал ислоҳотларни ўтказиш, шунингдек миллий валютанинг тўлов 
қобилиятини мустаҳкамлаш, хусусийлаштириш жараёнида корхоналарга 
молиявий ёрдам бериш ва молия соҳасида тузилмавий ислоҳотларни амалга 
ошириш мақсадида жалб қилинган. Халқаро валюта фонди ҳам тўлов 
балансини барқарорлаштириш учун кўмак беришга маблағ ажратган.
БМТнинг минг йиллик деклорациясида белгиланган вазифалар донор 
мамлакатлар олдига қатор вазифаларни қўйган бўлсада, инвестицияларни 
қабул қилувчи барча ривожланаётган мамлакатлар каби Ўзбекистон ҳам 
хориждан молиялаштиришнинг жалб этиш имкониятларидан тўлиқ 
фойдаланиши зарур. 
Бунинг учун ривожланаётган мамлакатлар тажрибаси асосида жаҳон 
ҳамжамияти тавсия этаётган молиялаштириш механизмларни жорий этиш 
мумкин. 
Ўзбекистон 
шароитида 
иқтисодий 
ўсишга 
индексацияланган 
облигацияларни эмиссия қилиш шубҳасиз муваффақиятли бўлишини, сўнги 
йилларда 
мамлакат 
иқтисодий 
ўсишини 
барқарор 
суръатларда, 
ривожланаётган мамлакатлар учун ўртача кўрсаткичдан юқори ҳолатда 
сақланаётганлиги билан изоҳлаш мумкин. Бундай макроиқтисодий 
кўрсаткичларга эга мамлакатнинг ҳар қандай молиявий инструменти молия 
бозорларида жозибадор бўлиши шубҳасиз. Бундан ташқари, жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози таъсирига қарамасдан, ҳукуматимиз томонидан 
тезкорлик билан қабул қилинган инқирозга қарши чоралар Дастурининг 
ижроси, Ўзбекистонда ЯИМ ўсиш суръатларини сақланишини таъминлаб 
берди. Бу эса жаҳон ҳамжамиятида ўзбек моделининг самарали эканлигини 
яна бир бор исботлаб берди. 


83 
1990-йилларда либералистларнинг фикрича, ўтиш иқтисодиётига эга 
мамлакатларда иқтисодий ўсиш эркинлаштириш, хусусийлаштириш ва 
демократлаштириш даражасининг қанчалик юқори бўлиши билан боғлиқ 
бўлади. Айнан шундай ёндашув Болтиқбўйи мамлакатларини Собиқ Иттифоқ 
таркибида бўлган бошқа республикаларга намуна сифатида келтирилган бўлса 
аксинча, Ўрта Осиё мамлакатлари ортда қолаётгани танқид қилинган эди. 
Аммо ўтган давр бундай ҳолатга бошқа назар билан қарашга мажбур қилди. 

Download 3,48 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish