Манба: Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси
маълумотлари асосида тайёрланган
2018
йилнинг
январь-декабрида
жами
асосий
капиталга
инвестицияларнинг катта қисми, яъни 66,7 % и Республиканинг олтита
ҳудудида, жумладан, Тошкент шаҳрида – 20,4 %, Қашқадарё вилоятида – 14,3
%, Навоий вилоятида – 9,4 %, Тошкент вилоятида – 8,7 %, Бухоро вилоятида
– 7,3% ва Наманган вилоятида – 6,6% ўзлаштирилди. Қатор ҳудудларда асосий
капиталга инвестицияларнинг юқори ўсиш суръатлари кузатилди, жумладан,
Навоий вилоятида ўтган йилга нисбатан 184,6 % (асосий капиталга
инвестициялар ҳажми 10059,1 млрд. сўм), Наманган вилоятида – 171,2 %
(7131,0 млрд. сўм), Қорақалпағистон Республикасида – 162,2 % (6046,4 млрд.
сўм), Жиззах вилоятида – 155,9 % (3169,2 млрд. сўм), Сурхандарьё вилоятида
– 149,5 % (6111,0 млрд. сўм), Фарғона вилоятида – 146,6 % (4978,4 млрд. сўм),
Тошкент вилоятида – 123,7 % (9351,4 млрд. сўм), Хоразм вилоятида – 122,8 %
(2980,0 млрд. сўм), ва Тошкент шаҳрида – 114,7 % (21861,5 млрд. сўм).
Республикада 2019 йилнинг 1 январь ҳолатида ишлаб чиқариш
корхоналари томонидан 228,9 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб
26
чиқарилган бўлиб, ўтган йилнинг тегишли даврига нисбатан ўсиш суръати
114,4 % ни, саноат ишлаб чиқариш индекси эса 110,6 % ни ташкил этди. Жами
саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб
чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатида ишлаб чиқариш ҳажмининг 13,2 % га
(жами саноат ишлаб чиқариш ҳажми ўсишига қўшган ҳиссаси 10,5 ф.п.), тоғ-
кон саноати ва очиқ конларни ишлашнинг – 25,4 % га (3,4 ф.п.), электр, газ,
буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялашнинг 4,1 % га (0,3 ф.п.) ва сув
билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни утилизация қилишнинг
– 22,6 % га (0,2 ф.п.) ўсиши ҳисобланади.
3-чизма
2019 йилнинг 1январь ҳолатида асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича
саноат ишлаб чиқариш таркиби (жами саноат махсулотлари ишлаб чиқариш
хажмига нисбатан %)
10
Ўзбекистон саноати ривожланишининг асосий мақсади нафақат ушбу
иқтисодиёт секторида ўсиш суръатларини оширишга интилиш, балки бой
табиий ресурслар салоҳиятидан фойдаланиш орқали устувор тармоқлар ва
ишлаб
чиқаришни
ривожлантириш,
унинг
замонавий
таркибини
шакллантириш, ташқи ва ички бозорда мамлакат саноати рақобатдошлиги ва
10
Ўзбекистон Республикаси давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида тайёрланган
27
самарадорлигини
ошириш
учун
чора-тадбирлар
мажмуасини
шакллантиришдан иборат. Стратегик йўналиш саноатнинг экспортга
йўналтирилган таркибини вужудга келтириш ва экспортда хом-ашёга
нисбатан чуқур қайта ишланган маҳсулотлар улушини ошириш ҳисобланади.
3- ж а д в а л
Do'stlaringiz bilan baham: |