126
қоплаб турган пардадан чиққан ўсимталар уни бир нечта бўлакларга
ажратади. Без ташқи сарғимтир пўстлоқ ва ичкарисида жойлашган қорамтир
мия қисмидан тузилган.
Безнинг пўстлоқ қисми мезодермадан ривожланиб, турли гормонлар
ишлаб чиқарадиган қон томир ва нервларга бой эпителий ҳужайраларидан
пайдо бўлган учта соҳадан иборат:
ташқи – коптоқчали, ўрта – тутамли ва
ички-тўрсимон зоналар. Ҳозирги вақтда без пўстлоқ қисмининг учала зона
ҳужайралари 40 дан ортиқ гормон ишлаб бериши аниқланган. Бу гормонлар
асосан уч гуруҳга бўлиб ўрганилади:
Минералокортикоид гормонлари коптоқчали зона ҳужайралари
томонидан ишлаб берилади. Бу гормонлар организмда минерал тузлар
алмашинуви бошқарилишида қатнашади, қондаги натрий ва калий
миқдорининг меъёрини тутиб туради. Минералокортикоидларга
альдостерон
гормони киради.
Глюкокортикоидлар тутамли зона ҳужайралари томонидан ишлаб
берилади. Булар организмда карбон сувлар алмашинувини, фосфорланиш
жараёнларини бошқаради, яъни оқсилларни углеводларга айланишини
тезлаштиради. Улар таъсирида қонда қанд, жигарда ва мускулларда гликоген
миқдори ортади. Бундан ташқари бу гормонлар одамда аллергик реакциялар
ва
турли
яллиғланишларюзага
келиш
жараёнини
сусайтиради
.
Глюкокортикоидларга
кортикостерон, кортизон гормонлари киради.
Андроген ва эстроген гормонлари ички тўрсимон зона ҳужайралари
томонидан ишлаб берилади. Улар эркаклар ва аёлларнинг жинсий безлари
функциясини кучайтиради. Андроген гормони жинсий аъзолар ва иккиламчи
жинсий белгиларга таъсир кўрсатиши билан бирга, оқсил синтезини
тезлаштиради. Скелет мускулларини ривожлантириб, бўйни ўстиради. Бу
гормоннинг миқдори қонда кўпайиб кетиши аёлларда гавданинг
эркакларникига ўхшаб катталашиб кетиши, мўйлов, соқол чиқа бошлашига
олиб келади (адреногенитал синдроми). Эстроген гормони қонда кўпайиб
кетса, жинсий фаолиятнинг бузилишига олиб келади.
Буйрак усти безининг ички-мия қисмидаги ҳужайралари
адреналин ва
ноадреналин гормонларини ишлаб чиқаради. Адреналин артерия ва капилляр
қон томирларини торайтириб, қон босимини оширади. Қон ивишини
тезлаштиради, бронхларни кенгайтиради, мускулларни бўшаштиради.
Бундан ташқари, у углевод алмашинувида иштирок этиб, гликоген
моддасининг глюкозага айланишини ва қонда қанд миқдорини ўз меъёрида
сақлашни бошқариб туради. Ноадреналин периферик артериолалар деворини
қисқартиради, натижада қон босимининг ошишига олиб келади. Систолик ва
диастолик артерия босимини оширади.
Буйрак усти безининг ички қаватида адреналин ва ноадреналин
ишланиб чиқиши камайса
, Адиссон (бронза) касаллиги пайдо бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: