Туфелька (парамеция) - Рагаmaeciumcaudatum. Инфузория туфелька
парамеция синфининг типик вакили ҳисобланади.
Морфологик тузилиши . Инфузория анча йирик, 0,2 - 0,3 мм бўлиб, чучук
сувларда кенг тарқалган. Танасининг олдинги қисми бир оз энсиз – тўмтоқ-
роқ, орқа томони сербарроқ, учли бўлиб, танаси туфли тагчарми шаклини
эслатади. Ташқи томондан юпқа зич парда пелликула билан қопланган.
Унинг цитоплазмаси икки қаватли бўлиб, ташқи қавати - эктоплазма типик,
ва бир жинсли, ички қавати - эндоплазма суюқ ва доналидир. Танаси бир
текис киприкчалар билан қопланган. Танасининг пастки томонидаги
киприкчалар бир оз узун бўлади. Киприкчалар унинг ҳаракат органиодлари
бўлиб, тўлқинсимон ҳаракатланади. Туфелька танасининг бир томонида
каттагина ботиқлик бўлиб, оғиз олди қисми - перистом дейилади (ушбу
томони туфельканинг «қорин» томони ҳисобланади). Оғиз олди ботиқ-
лигининг остида ҳужайра оғизчаси - цитостом жойлашган. Мазкур тешик-
чадан эндоплазма томон «ҳалқумча» - цитофарникс найчаси йўналган.
Туфелька асосан сувдаги микроблар ва сув ўтлари билан овқатланади.
«Ҳалқумчанинг» ички деворидаги зич жойлашган калта киприкчалар эса
тўлқинли ҳаракатланиб, озиқ моддани эндоплазмага ўтказишга ёрдам беради.
Эндоплазмага ўтган озиқ ҳазм вакуоласи билан ўралади. ҳазм вакуоли бир
нечта бўлиши мумкин. Улар эндоплазмада ҳаракатланиб, айланиб юради.
Мана шу ҳаракат давомида озуқа модда ҳазм бўлиб, эндоплазмага тарқалади.
Ҳазм бўлмаган модда чиқарув тешиги (цитопракт) орқали ташқарига чиқариб
юборилади. Пелликула остида махсус органоид-трихоцисталар жойлашган.
Трихоцисталар бир неча минг чўзиқ, таначалар кўринишида бўлиб, ҳимоя
вазифаснни бажаради. Инфузорияга бирорта бошқа ҳайвон яқинлашганда ёки
бирор моддадан таъсирланганда трихоцисталардан махсус толачалар отилиб
чиқиб, хужум қилади ва шу билан душманни чўчитади ёки ҳалок қилади.
Туфелька марказида иккита ядро: ловия шаклидаги катта ядро –макро-
нуклеус ва юмалоқ шаклдаги кичкина ядро - микронуклеус жойлашган.
Парамецияда ҳам бошқа чучук сув содда ҳайвонларига ўхшаб махсус
органоидлари - қисқарувчи иккита вакуоллари бўлади. Бири олдинги,
иккинчиси эса орқапуфакча ва 5 та келтирувчи найчалардан ташкил топган
бўлиб, микроскопда қаралганда юлдузга ўхшайди. Ортиқча сув ва мета-
болизм маҳсулоти дастлаб мазкур найчаларда тўпланиб, кейии пуфакчага
қуйилади, сўнгра ташқарига чиқиб кетади. Шунинг учун найчалар тўлган
вақтда пуфакча кичкина бўлиб, суюқлик пуфакчага ўтганда найчалар
ингичкалашади. Икки томондаги қисқарувчи вакуоллар одатда навбат билан
ишлайди, яьни бирида пуфакча, иккинчисида эса найчалар тўлган бўлади.
Демак, қисқарувчи вакуолалар осморегуляторлик вазифасини ҳам бажаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |