Самарқанд давлат чет тиллар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи phD


Тадқиқот натижаларининг апробацияси



Download 0,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet8/30
Sana23.02.2022
Hajmi0,72 Mb.
#167874
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30
Bog'liq
madaniyatlararo muloqot muammosiga lingvomadanij yondashuv ozbek va ingliz tillari misolida

Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Ушбу тадқиқот натижалари 
6 та халқаро ва 3 та республика илмий-амалий анжуманларида муҳокамадан 
ўтказилган. 
Тадқиқот натижаларининг эълон қилиниши. Диссертация мавзуси 
бўйича 20 та илмий иш нашр этилган. Шулардан 8 та илмий мақола 
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик 
диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган 3 та 
хорижий ва 5 та республика илмий журналларида эълон қилинган. 
Диссертация тузилиши ва ҳажми. Диссертация кириш, учта боб, 
хулоса, фойдаланилган адабиѐтлар рўйхатидан иборат. Диссертациянинг 
ҳажми 148 бетни ташкил этади. 
ДИССЕРТАЦИЯНИНГ АСОСИЙ МАЗМУНИ 
Кириш қисмида тадқиқотнинг долзарблиги ва зарурати асосланган, 
унинг мақсад ва вазифалари, объекти ва предмети тавсифланган, Ўзбекистон 
Республикаси фан ва технологияларни ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларига мослиги кўрсатилган ҳамда тадқиқотнинг илмий янгилиги, 
амалий натижалари баѐн қилинган, олинган натижаларнинг илмий ва амалий 
аҳамияти очиб берилган, тадқиқот натижаларини амалиѐтга жорий этиш, 
нашр қилинган ишлар ва ишнинг тузилиши бўйича маълумотлар 
келтирилган. 
Диссертациянинг “Маданиятлараро мулоқотнинг асосий лисоний 
муаммолари” деб номланган биринчи бобида (3 та бўлимда) 
маданиятлараро мулоқотнинг тил тизимлари ривожланишидаги ўрнига назар 
ташланиб, ушбу турдаги мулоқотнинг асосий муаммолари очиб берилган 
ҳамда инглиз ва ўзбек тилларининг лингвомаданий хусусиятлари 
тавсифланган. 
Тил – мулоқот воситасидир. Инсон мулоқотсиз ҳаѐт кечира олмайди. Шу 
тарзда, тил инсон жамиятида ижтимоий вазифани бажариб келмоқда. Тил – 
тарих, иқтисодиѐт, маданият, менталитет, динга оид ҳамда тил соҳибларига 
хос бошқа миллий-маданий маълумотларни акс эттирувчи тарихий 
ҳужжатдир. Қадимдан бўѐн тўпланиб келинаѐтган сон-саноқсиз лисоний 
далиллар тилшунослар томонидан олиб борилган тадқиқотлар объектига 
айланди. Уларда нафақат муайян тилга, балки тиллар ўртасидаги ижтимоий-
лисоний, 
этномаданий, 
семантик-структуравий 
ўхшашликлар 
ва 
тафовутларга эътибор берилмоқда. Шу тариқада, қиѐсий ўрганиш лисоний 
тадқиқотларнинг алоҳида йирик йўналишига айланиб улгурди. 


12 
Олимлар “маданият” атамасини турли нуқтаи назардан изоҳлайдилар. 
Эдвард Т.Холл маданиятни “одамларнинг ҳаѐт тарзи, улар томонидан 
ўрганилган хулқ, муносабатлар ва моддий буюмлар намуналари йиғиндиси”
сифатида таърифлайди
29
. С.Шульц маданиятни қўйидагича тасвирлаб беради: 
“Маданият инсонларга ҳаѐт ва ўзларини тушунишга ѐрдам бериш мақсадида 
умумий одатларга эга бўлган инсонлар гуруҳининг билим ва эътиқодини ўз 
ичига олади. Барча инсонларда шунга ўхшаш онгости билими мавжуд, шу 
билан бирга, инсонлар ўз тили ҳақидаги билим соҳиблари ҳисобланади”
30

К.М.Шмитт ва Э.Фернинг фикрларига кўра, маданият “муайян муҳитда ўша 
муҳитга оид бўлган бошқа инсон каби ўзини тутиш ва ҳарақат қилишни 
эплаш мақсадида инсон сезиши ва бажариши керак бўлган нарсаларнинг 
йиғиндисидир”.
31
П.Ньюмарк таъкидлашича, маданиятни “муайян тилдан 
ифодалаш воситаси сифатида фойдаланилган жамиятга хос ҳаѐт тарзи ва 
унинг намоѐн бўлиши”
32
мазмунида таърифласа бўлади. Шундай қилиб, 
маданият – инсонларни тарих, анъаналар ва қадриятларга мувофиқ 
фарқловчи ҳар қандай мамлакатнинг ягона рамзи ѐки хусусиятларнинг 
мажмуасидир. Маданият инсон ҳаѐтида ҳамда жамият тараққиѐтида 
аҳамиятли ролни ўтайди. Маданиятнинг яхлит таърифи учта муҳим жиҳатга 
эга. Биринчидан, “маданият” атамаси муайян жамиятда сақланган билим 
мажмуаси, инсонларнинг ҳаѐтий тажрибаси ва ҳар хил меъѐрлар 
йиғиндисини ўз ичига олади. Иккинчидан, маданият инсонлар аниқ бир 
жамиятда кундалик ўзаро мулоқот ѐки нутқ орқали бир-бирига, авлоддан 
авлодга етказиб берувчи маданий хусусиятлар тизимидир. Ниҳоят, маданият 
инсонларни улар яшаѐтган муҳитга мослашишга ундаб, уларни аниқ мақсад 
сари бирлаштиради. 
Маданиятнинг қўйидаги турларини фарқлашимиз мумкин: кундалик 
ҳаѐт маданияти, нутқ маданияти, сиѐсий маданият, миллий маданият, меҳнат 
маданияти, шахс маданияти. Бироқ, энг муҳим тақсимотга биноан, маданият 
моддий ва маънавий турларига ажратилади. Моддий маданият асбоблар, 
китоблар, иморатлар, кундалик ҳаѐт буюмлари каби инсон фаолиятининг 
натижалари бўлган артефактларни ўз ичига олади. Маънавий маданият 
билим, одоб-аҳлоқ, маърифат, илм, адабиѐт, санъат, иймон-эътиқод каби 
инсон онгидаги қатламларни қамраб олади. Энг аҳамиятли атамалардан бири 
миллий менталитет, миллий феъл-атвор, ҳаѐт тарзи, анъаналар, одатлар, 
удумлар, байрамлардан иборат бўлган “миллий маданият” тушунчасидир. 
Мазкур бобда “маданият” тушунчасини миллий-маданий, баҳолаш, 
ижтимоий, меъѐрий, вазифавий, матнга ва мулоқотга оид, когнитив, рамзий 
ҳамда қиѐсий-типологик каби ѐндашувлар татбиқида тавсифлаш масаласи 
ѐритилган.
Турли лингвомаданиятлардаги фарқларнинг сабаби муайян миллат ѐки 
29
E.T. Hall. The silent language. – New York: Anchor Books, 1990. – P. 57.
30
Schultz S. Managing corporate communication: a cross-cultural approach. Macmillan International Higher 
Education, 2003. – P. 32.
31
K.M. Schmitt and E. Fehr. A theory of fairness, competition and cooperation. The quarterly journal of economics, 
1999. – Volume 114. - № 3. – P. 819. 
32
P. Newmark. Multilingual matters. Language arts and disciplines, 1998. – P. 94.


13 
аниқ бир тилда сўзловчи жамиятнинг тарихий, маданий, диний, аҳлоқий, 
ижтимоий омиллари орқали тушунтирилади. 
Маданият доирасида инсонларни бир-биридан фарқлаш учун иккита 
асосий мезон мавжуд. Бир тарафда хилма-хилликнинг бирламчи мезонлари, 
ирқ, жинс, ѐш, ижтимоий табақа, жисмоний қобилият, феъл-атворнинг ўзига 
хос хусусиятлари каби туғма фарқлар мавжуд. Бунга мувофиқ, хилма-
хилликнинг иккиламчи кўрсаткичлари бирламчиларига кўра осонроқ 
ўзгартириб бўладиган шароитларга хос бўлиб, таълим даражаси, иш 
тажрибаси ва даромадни ўз ичига олиши мумкин.
Инсонлар лисоний воситалар орқали ҳар хил маданият ва анъаналар 
тўғрисидаги ўз тажрибасини, билимини воқелантиради. Тил маданият билан 
кўпқиррали ва мураккаб йўсинда боғлиқ бўлади. Самарали мулоқотни ҳаѐт 
тарзи, менталитет, дунѐқараш, миллий феъл-атвор, анъаналар, иймон-
эътиқод, қадриятлар тизимлари, ижтимоий хулқ турларини назарда тутувчи 
тил соҳиблари маданиятининг чуқур ва кенг кўламдаги билимларсиз амалга 
ошириб бўлмаслиги тан олинган
33

Халқ маданияти тилшунослик доирасида акс этиб, ахборот тусини 
олади. Ҳақиқий, объектив маданият айнан тил воситасида тарқатилади. 
Бунинг негизида “лингвомаданиятшунослик” деб номланган янги йўналиш 
вужудга келди. Лингвомаданиятшунослик фани тилшунослик ва маданият 
алоқаси билан шуғулланиб, тилда муҳрланган инсонларнинг маданиятини 
тадқиқ қилади. В.Н. Телия лингвомаданиятни “замонавий маданият ва 
миллий ўзликни англаш доирасида тил ва маданият ўртасидаги боғлиқликни 
тадқиқ қилиш ва тасвирлаб беришга мўлжалланган фан”
34
сифатида 
таърифлайди. В.В. Воробьѐвнинг таъкидлашича, лингвомаданиятшунослик 
“тил ва маданият ўртасидаги боғлиқликни ва ўзаро муносабатларнинг ўз 
вазифаларини бажариш пайтида ўрганувчи мураккаб илмий йўналишдир”
35

В.В. Красных лингвомаданиятшуносликни “маданиятнинг тил ва нутқда 
намойишини акс этиши ва муҳрланишини ўрганувчи фан”
36
деб ҳисоблайди. 
Лингвомаданиятшуносликнинг 
мақсади 
маданиятни 
тилда 
акс 
эттиришга, сақлашга ва узатишга имкон берувчи лисоний воситаларни 
ўрганишдан иборат. Мазкур фаннинг объекти маданиятга хос ахборотни ўз 
ичига олган тил бирликлари ҳисобланади. Лингвомаданий тадқиқотларнинг 
субъекти маданий ахборотни йиғиб олувчи, тил, маданият ва тилдан 
фойдаланувчи инсон ҳамда тил ва маданият ўртасидаги ўзаро муносабатни 
ўрганувчи шахс. Қиѐсий лингвомаданиятшунослик, ўз навбатида, турли тил 
сатҳларига (лексик, фразеологик, синтактик, стилистик) мансуб лисоний 
бирликларнинг 
миллий-маданий 
ўзига 
хослиги 
ва 
ҳар 
хил 
лингвомаданиятларнинг универсал хусусиятларини, турли миллатларнинг 
33
С.Г. Тер-Минасова. Язык и межкультурная коммуникация. – М.: Слово, 2000. – С. 26. 
34
В.Н. Телия. Первоочередные задачи и методологические проблемы исследования фразеологического 
состава языка в контексте культуры. // Фразеология в контексте культуры. – Москва: Языки русской 
культуры, 1999. – С. 16.
35
В.В. Воробьѐв. Лингвокультурология. – Москва: Изд-во РУДН, 2008. – С. 37.
36
В.В. Красных. Этнопсихолингвистика и лингвокультурология: курс лекций. – Москва: ИТДГК Гнозис, 
2002. – С. 27. 


14 
лисоний олам манзарасини; ҳар хил этносларга оид маданий қадриятларнинг 
ўхшашлик ва тафовутларни, маданий концептларнинг универсал ва миллий-
маданий ўзига хослигини тилдан фойдаланишга таъсир қилувчи маданий 
омилларни тадқиқ қилишга мўлжалланган. 
Ўзбек ва инглиззабон маданиятлари азалдан ривожланган узоқ ва бой 
тарихга эга. Мазкур тилларда турли хил вазиятларда фойдаланишга 
ихтисослашган лисоний бирликлар, сўзлар, иборалар мавжуд. Ушбу атамалар 
миллатларнинг ҳаѐт тарзи, анъаналар, менталитет, ва айниқса, инсонларнинг 
ички ҳис-туйғулари, ҳар хил вазиятдаги муносабатларнинг рамзий ишораси 
бўлиб хизмат қилади. Уларни бир тилдан бошқа тилга таржима қилишга 
имкон бўлмаган ҳолда, чет элликларга аниқ ва тушунарли бўлиш мақсадида 
изоҳлаб берилиши керак. Мисол учун, ўзбек лингвомаданиятида “Келинг” 
(бирликда) ѐки “Келинглар” (кўпликда) луқмаси тез-тез учрайди. Мазкур 
иборалар “Come” (меҳмонга келиш таклифи) тариқасида таржима қилинади. 
Ўзбек халқи жуда меҳмондўст бўлиб, ўз қариндошлар, қўшнилар ѐки 
дўстларни кўчада, дўконда, паркда учраганда одатда мазкур луқмани 
қўллашади. Агар биз инглиз тили соҳибига “Come to my place (home)” 
тарзидаги гапни айтсак, у албатта таклифнинг аниқ вақти ва сабабини 
сўрайди, чунки инглизлар орасида бундай жумла норасмий мулоқотнинг 
одатий ибораси сифатида ишлатилмайди. Бошқа мисол тариқасида ўзбеклар 
бир-бири билан хайрлашганда айтиладиган “Чарчаманг” иборасини 
келтиришимиз мумкин. Мазкур тилакни инглиз тилига “Don’t be tired” 
йўсинида ўгиришимиз мумкин. Ўзбек халқига мансуб одамлар учун ушбу 
ибора шунчаки мулоқот воситаси сифатида ишлатилиб, чарчаганликдан 
дарак бермайди. Ушбу ибора мулоқот актларида ўзаро алмашиниладиган 
ижобий тилак сифатида айтилади. Бироқ, инглиз тили соҳиби “Don’t be tired” 
жумласини ғалати тилак сифатида қабул қилади, чунки инглиз маданияти 
учун бундай тилак ножўядир. Аксинча, улар бир-бирига “Good luck” (Омад 
ѐр бўлсин) ѐки “Good mood” (Яхши кайфиятда бўлинг) истакларини 
билдиради. 
Диссертациянинг иккинчи боби “Инглиз ва ўзбек турғун 

Download 0,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish