Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

3,3
4,9
11,5
11,8
13,0
15,0
2,9
4,1
9,7
9,4
8,8
10,5
0,3
0,8
1,8
2,4
4,2
4,5
0
2
4
6
8
10
12
14
16
2000
2005
2008
2009
2010
2011
Экспорт
Импорт
Сальдо
- халқ истеъмоли товарларини ишлаб чиқариш ва улар билан бозорни 
тўла қондириш; 
- қурилиш материаллари индустриясини ривожлантириш; 
- саноатни ривожлантиришда банк кредитлари таъсирчанлигини ошириш; 
- саноатни ривожлантиришда қўшма корхоналарнинг улушини ошириш; 
- маҳаллий хом ашёни қайта ишлаш; 
- маҳаллийлаштириш дастури ва халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация 
биржаси доирасида яратилган имтиёз ва преференциялардан кенг фойдаланиш; 
- ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорти кўламини кенгайтириш, кичик 
корхоналар маҳсулотларини экспортга йўналтиришга кўмаклашиш.
Таъкидлаш керакки, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларида таркибий 
ўзгаришларни амалга ошириш ва бу соҳаларни диверсификация қилишга 
қаратилаётган улкан эътибор экспорт ҳажми, унинг таркиби ва сифатига 
ижобий таъсир кўрсатди.
2011 йилда экспорт маҳсулотлари ҳажми 2010 йилга нисбатан қарийб 15,4 
фоизга кўпайди ва 15 миллиард доллардан кўпроқни ташкил этди. Бу 2000 
йилга нисбатан 4,6 баробар зиёддир. Ташқи савдо айланмасининг ижобий 
сальдоси 4 миллиард 500 миллион доллардан ошди (2-расм).
2-расм.Ўзбекистонда ташқи савдо динамикаси, млрд. АҚШ долл. 
ҳисобида. 
 
Ташқи савдо айланмаси таркибидаги бундай ижобий ўзгаришлар 
мустақиллик йилларида мазкур соҳага қаратилган эътибор, хусусан экспортга 
йўналтирилган ишлаб чиқаришларни ҳар томонлама рағбатлантириш ҳамда 
импорт ўрнини босувчи маҳсулотларни ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлашга 
йўналтирилган иқтисодий сиёсат натижалари ҳисобланади. “Ўзбекистон 
мустақилликкача бўлган даврдаги четга хомашё чиқарадиган ва тайёр 
маҳсулотлар, асосан истеъмол товарларини олиб кирадиган мамлакатдан 
бугунги кунда тобора қўшилган қиймати юқори бўлган тайёр маҳсулотларни 
экспорт қиладиган ва кўпроқ ишлаб чиқаришни техник ҳамда технологик 
модернизация қилиш учун мўлжалланган юқори технологиялар асосидаги 
ускуналарни импорт қиладиган мамлакатга айланиб бормоқда. 


11 
Экспортнинг товар таркибини диверсификация қилиш натижасида 
мамлакатимиз пахта яккаҳокимлиги оқибати бўлган пахта толаси экспортига 
қарамликдан халос бўлди. Унинг экспортдаги улуши камайиб, 1990 йилдаги 
59,7 фоиздан 2010 йилда 11,3 фоизга тушди”
3
. 2011 йилда экспорт таркибида 
тайёр маҳсулотлар улуши 60 фоизни ташкил этди, ҳолбуки, 2000 йилда бу 
кўрсаткич қарийб 46 фоизни ташкил этган эди. 
Ҳукуматимиз томонидан ташқи савдо географиясини диверсификация 
қилиш, янги бозорларга кириб бориш, бу бозорларда мамлакатимизда ишлаб 
чиқарилган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш борасидаги 
чора тадбирлар амалга оширилмоқда. 2012 йилда Афғонистон Ислом 
Республикасининг Хайратон аҳоли пунктидан Мозори Шариф шаҳригача 
бўлган темир йўлнинг қурилиши, шу мамлакатга электр энергияси 
экспортининг кўпайтирилиши, Осиё минтақаси давлатларига пахта толасини 
сотиш ҳажмининг кўпайтирилиши буларга мисол бўлади.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish