Халкаро савдо


-БОБ. ХАЛҚАРО ВА ТАШҚИ САВДО СИЁСАТИ. ТАШҚИ САВДОНИ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet37/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

4-БОБ.
ХАЛҚАРО ВА ТАШҚИ САВДО СИЁСАТИ. ТАШҚИ САВДОНИ 
ДАВЛАТЛАРАРО ТАРТИБГА СОЛИШ 
 
4.1. Иқтисодий савдо сиёсатининг мақсади ва йўналишлари. 
4.2. Божхона тарифлари ва уларнинг таъсир этиш механизми. 
4.3. Нотариф тўсиқлар. 
4.4. Халқаро савдо сиёсати. 
4.5. Халқаро савдони ривожланишида халқаро ташкилотларнинг роли. 
4.6. Бутужаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлар ўртасидаги энг 
қулай шарт-шароитлар режимининг моҳияти ва шакллари. 
4.1. Иқтисодий савдо сиёсатининг мақсади 
ва йўналишлари 
 
Иқтисодий савдо сиёсати деганда, давлатнинг бошқа давлатлар билан савдо 
алоқаларига қаратилган мақсадли харакати тушунилади. Иқтисодий савдо 
сиёсатидан кўзланган асосий мақсадлар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: 
-муайян давлатнинг халқаро меҳнат тақсимотида иштироки даражаси ва 
йўналишларини ўзгартириш; 
-иқтисодий савдо структураси, экспорт ва импорт хажмини ўзгартириш ва 
давлатни ўзи учун танқис ресурслар билан таъминлаш (хом ашё, энергия ва ҳ.к.); 
-экспорт ва импорт нархлари ўртасидаги фарқларни ўзгартириш. 
Иқтисодий савдо сиёсатини асосий иккита йўналишга ажратиш мумкин: 
- эркин савдо сиёсати; 
- протекционизм. 
Эркин савдо сиёсати (free trade) – бу, соф ҳолда, давлатнинг бозордаги 
асосий назоратини сақлаган ҳолда унинг иқтисодий савдога бевосита таъсирини 
чеклайди. Лекин бу давлатнинг иқтисодий савдодаги таъсири умуман йўқ, 
дегани эмас. Бунда давлат бошқа давлатлар билан келишувлар орқали ўз 
хўжалик субъектларига максимал эркинликни вужудга келтиради.
Эркин савдо сиёсати, давлатларининг бир-бирига боғлиқлиги даражасини 
оширган ҳолда ижобий сиёсий натижаларга олиб келади. Бундан ташқари эркин 
савдо сиёсатининг олиб борилиши ва давлатларнинг бир-бирлари билан 
иқтисодий алмашинуви натижасида кўпроқ даромадга эришадилар. Бироқ эркин 
савдо сиёсати ҳозиргача соф ҳолда хеч қайси давлат худудида қўлланилмаган. 
Протекционизм (protectionism) - бу миллий иқтисодиётни хорижий 
рақобатдан химоя қилишга қаратилган иқтисодий сиёсатдир. Протекционизмда 
эркин савдо сиёсатидан фарқли ўлароқ бозор муносабатлари эркин амал 
қилмайди, чунки бу йўналиш вакиллари жаҳон бозорида давлатларнинг 
иқтисодий салохияти ва улар ишлаб чиқарадиган маҳсулотларининг 
рақотбардошлиги ҳар хил бўлади, шунинг учун бозор муносабаталрининг эркин 
амал қилиши барча давлатлар учун, айниқса, кам ривожланганлари учун 
фойдали бўлавермайди, деб ҳисоблайдилар.
Иқтисодий савдо сиёсатининг дастаклари ўз ичига давлатлараро икки ва кўп 


59 
томонлама келишувлар тизимини олади. Бироқ ривожланган бозор иқтисодиёти 
шароитида, давлатлар кўп ҳолларда хўжалик юритувчи субъектларнинг 
иқтисодий савдодан оладиган даромадларини кўпайтириш ва камайтиришга 
таъсир ўтказиш мақсадида бошқа дастаглардан ҳам фойдаланади. Бундай 
дастагларга тариф (tariffs) ва нотариф (nontariffs barriers) тўсиқлар киради. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish