Халкаро савдо


-БОБ. ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР ХАЛҚАРО САВДОСИ



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

3-БОБ. ТОВАР ВА ХИЗМАТЛАР ХАЛҚАРО САВДОСИ
3.1. Халқаро хизматлар савдоси ҳақида тушунча 
3.2. Хизматлар бўйича асосий иқтисодий савдо битимлари 
3.3. Халқаро туризм хизматлари 
3.4. Иқтисодий алоқаларни суғурталаш 
 
3.1. Халқаро хизматлар савдоси ҳақида тушунча 
 
Замонавий халқаро иқтисодий муносабатларнинг хусусиятларидан бир 
шундан иборатки, унда товарлар халқаро савдоси билан бир қаторда хизматлар 
савдоси ҳам кенг ривож топган. Товарлар ва хизматлар халқаро савдоси ўзаро 
боғлиқдир.
Хорижга қанча кўп товарлар сотилса, шунча кўп хизматлар ҳам 
кўрсатилади, яъни улар ўз ичига бозорларни таҳлил қилишдан товарларни 
транспортировка қилишгача бўлган жараёнларни қамраб олади.
Хизматлар - бошқа шахслар эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган 
тадбиркорлик фаолияти бўлиб, меҳнат ҳуқуқига оид муносабатлар асосида 
амалга ошириладиган фаолият бундан мустасно. 
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг белгилашига кўра 
экспорт қилинадиган хизматларга хорижий юридик ва жисмоний шахслар 
билан тузилган шартномаларга (ёки уларга тенглаштирилган бошқа 
хужжатларга) мувофиқ, белгиланган тартибда республиканинг хўжалик 
юритувчи субъектлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар (ишлар) киради. 
БСТ нинг низомига асосан хизматлар қуйидаги 12 секторга бўлинади: 

бизнесга кўрсатиладиган хизматлар; 

қурилиш хизматлари; 

алоқа хизматлари (почта, курьерлик ва телекоммуникация); 

дистрибьюторлик хизматлари (савдо агентларининг хизматлари, чакана 
ва улгуржи савдо, франчайзинг); 

транспорт хизматлари; 

молиявий хизматлар; 

таълим хизматлари; 

медицина хизматлари; 

туристик хизматлар; 

рекреацион хизматлар; 

атроф муҳитни мухофаза қилиш бўйича хизматлар; 

бошқа тавсифланмаган хизматлар; 
Бошқа таснифга кўра хизматлар бўйича асосий иқтисодий савдо 
битимларига транспорт хизматлари, инжиниринг (муҳандислик-техника 
хизматлари), ижара муносабатлари (лизинг), туристик хизматлар, информатика 
ва бошқаришни такомиллаштириш соҳасидаги маслаҳат хизматлари, 
суғурталаш каби хизматлар киритилади. 
Хизматлар сохаси моддий ишлаб чиқаришга нисбатан давлат томонидан 


38 
хориж рақобатидан химоя этилади. Халқаро хизматлар савдоси асосий 
тамойилларининг тартибга солиниши ТСББ доирасидаги музокараларнинг 
Уругвай раундининг мунозарали масалаларидан бири бўлди. Ушбу 
музокараларнинг бошидаёқ ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар 
ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлди.
Биринчи гуруҳ мамлакатлари хизматлар савдоси ҳам халқаро савдони 
тартибга солишнинг умумий тизимига киритилиши тарафдори бўлсалар, 
иккинчи гуруҳ мамлакатлари хизматлар моддий товарлардан ажратилиши 
тарафдори эдилар. Шу сабабли Уругвай раундининг бошида хизматлар бўйича 
алохида музокара гуруҳи тузилди.
Музокараларни олиб бориш учун намуна ва асос сифатида ТСББ олинди, 
лекин товарлар ва хизматларнинг чегаралараро ўтказилишида сезиларли 
фарқлар мавжуд бўлганлиги туфайли янги битим – Хизматлар савдоси бўйича 
бош битим (ХСББ) расмийлаштирилди. 

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish