Халкаро савдо



Download 2,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/114
Sana23.02.2022
Hajmi2,36 Mb.
#166227
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   114
Bog'liq
Халқаро савдо Қосимова М С Ў қ 2013 (3)

Миқъёс таъсири назарияси. 80-йилларнинг бошларида П. Крюгман, К. 
Ланкастер ва айрим бошқа иқтисодчилар классик назарияга муқобил равишда, 
миқъёс таъсирига асосланган халқаро савдо назариясини таклиф этдилар. 
«Микроиқтисодиёт» курсидан яхши маълум бўлган миқъёс таъсири 
тушунчасининг моҳияти шундан иборатки, аниқ бир яратилган технология ва 
ишлаб чиқаришни ташкил этишда маҳсулот чиқариш хажми ўсган сари узоқ 
муддатли ўртача харажатлар қисқаради, яъни оммавий ишлаб чиқариш 
натижасида иқтисоди қилиш ҳолати юзага келади.
Мазкур назария муаллифларининг нуқтаи назарига кўра кўпгина 
мамлакатлар (хусусан саноати ривожланган) асосий ишлаб чиқариш омиллари 
билан бир бирига яқин бўлган нисбатда таъминланганлар. Ушбу шароитда улар 
учун миқъёс таъсирига эга тармоқларга ихтисослашган ҳолда ўзаро савдо 
алоқаларини йўлга қўйиш манфаатли ҳисобланади. Бундай ихтисослашиш 
ишлаб чиқариш хажмининг ошишига, маҳсулотни энг кам харажатлар билан 
ишлаб чиқаришга ва натижада унинг нархи паст бўлишига имкон беради. 
Оммавий ишлаб чиқариш таъсири амалга ошиши учун етарли даражада кенг 
бозор талаб этилади. Халқаро савдо эса бунда хал қилувчи ролни ўйнайди. 
Чунки у маҳсулот сотилувчи бозорларни кенгайишига имкон яратади. Бошқа 
сўзлар билан айтганда, халқаро савдо ягона интеграциялашган бозорни вужудга 
келтиради ва бу эса ўз навбатида алохида олинган мамлкат бозоридан кўра 
истеъмолчиларга кўпроқ миқдордаги маҳсулотни арзонроқ нархда таклиф 
қилиш имкониятини туғдиради.
Бироқ шулар билан бир қаторда миқъёс таъсирининг амалга оширилиши 
соф рақобат муҳитининг бузулишига олиб келиши мумкин. Чунки у ишлаб 
чиқаришнинг концетрациялашуви, фирмаларнинг йириклашуви, уларнинг 
монополга айланиши билан боғлиқ.
Майкл Портернинг рақобат устунлиги назарияси. 1991 йилда 
америкалик иқтисодчи Майкл Портер ўзининг «Мамлакатларнинг рақобат 
устунликлари» деб номланган тадқиқотини нашр қилди. Ушбу тадқиқотда 
халқаро савдо муаммоларига умуман янгича ёндашув ишлаб чиқилган. Бу 
ёндашувнинг шартларидан бири: «Халқаро бозорда мамлакатлар эмас, 
фирмалар рақобатлашади. Бу жараёнда мамлакатнинг ўрнини аниқлаб олиш 
учун фирма рақобат устунлигини қандай яратиши ва уни қандай ушлаб 
туришини тушуниш талаб этилади» деган тезисдир. Иқтисодий бозордаги 
муваффақият тўғри танланган рақобат стратегиясига боғлиқ бўлади.
Рақобат устунлиги стратегияси. М. Портернинг фикрича, рақобатнинг 
асосий бирлиги - бу тармоқдир, яъни товар ишлаб чиқарувчи ёки хизмат 
кўрсатувчи ва ўзаро рақобат қилувчи рақобатчилар гуруҳи ҳисобланади. 
Тармоқда фирма учун рақобат стратегиясини танлашда икки муҳим омил 
таъсир этади: 


31 
1. Фирма фаолият юритаётган тармоқ тузилмаси, яъни рақобатнинг ўзига 
хосликлари. Тармоқдаги рақобатга бешта омил таъсир қилади: 
- янги рақобатчиларнинг пайдо бўлиши; 
- ўринбосар товар ва хизматларнинг пайдо бўлиши; 
- етказиб берувчиларнинг савдолашиш қобилияти; 
- харидорларнинг савдолашиш қобилияти; 
- мавжуд бўлган рақобатчиларнинг ўзаро рақобати. 
Бу беш омил тармоқнинг даромадлилигини белгилайди. Чунки, у баҳога, 
ҳаражатга, капитал қуйилмаларга ва бошқаларга таъсир қилади. 
2. Фирманинг тармоқда тутган ўрни. Фирманинг тармоқдаги ўрни, 
аввало, рақобат устунлиги билан аниқланади. Агар фирма барқарор рақобат 
устунлигига эга бўлса, у ўз рақибларини ортда қолдиради: 
-Фирманинг рақобатчиларига нисбатан кам харажатлар билан товарларни 
ишлаб чиқара олиш ва сота олиш қобилияти ҳақида далолат берувчи, жуда паст 
харажатлар; 
-Товарлар дифференцияцияси, яъни фирманинг истеъмолчи эҳтиёжини 
қондира олиш қобилияти. 
Фирманинг тармоқда тутган ўрнига таъсир қилувчи бошқа бир муҳим 
омил - бу фирманинг ўз тармоғи доирасида мўлжалга олувчи рақобат муҳити 
ёки фирма мақсадининг кенглиги ҳисобланади. Фирма ўзи учун неча турдаги 
товарларни чиқаришини, қандай сотиш каналларидан фойдаланишини, қандай 
харидорларга хизмат кўрсатишини, дунёнинг қайси жойларида ўз маҳсулотини 
сотишини ва қайси миллий тармоқларда рақобатлашишини ҳал қилиб олиши 
керак. 
Халқаро рақобатнинг хусусиятлари. Рақобат ва рақобат стратегияси 
ҳақида юқорида таъкидланганларнинг барчаси ички бозор билан бир қаторда 
ташқи бозорга ҳам тааллуқлидир. Лекин шу билан бирга халқаро рақобат баъзи 
бир ўзига хос хусусиятларга ҳам эга.
М. Портер мавжуд рақобатнинг ўзига хослигига кўра икки турдаги 
тармоқларни ажратади: 
1) Кўпмиллий тармоқлар. Ушбу тармоқлар учун алохида мамлакатларда 
рақобатнинг турлича кечиши хосдир. Бундай тармоқларда ягона стратегияни 
қўллаш мумкин эмас. Мисол учун, жамғарма банклари. 
2) Глобал тармоқлар. Ушбу тармоқлар дунё бўйича ягона рақобат 
майдонига эга бўладилар. Айнан шундай тармоқларда оддий рақобат 
усутунлигини эмас, балки глобал рақобат усутунлигини яратиш керак бўлади. 
М. Портер глобал стратегия шароитида рақобат устунлигига эришишнинг 
ва ундан фойдаланишнинг икки усулини ажратади: 
1) фаолиятни тартибга солиш (конфигурация), яъни ўзига хос 
хусусиятларидан фойдаланиш мақсадида турли мамлакатларда фаолиятнинг 
турли кўринишларини жойлаштириш.
Фаолият турларини давлат қуйидаги мезонлардан келиб чиқиб 
жойлаштиради: 
-омилларнинг минимал қиймати; 


32 
-махсус кўникмаларнинг мавжудлиги; 
-мижозлар билан муносабатларнинг ривожланганлик даражаси ва 
бошқалар. 
2) филиаллар фаолиятини мувофиқлаштириш. Бу ўз ичига 
-маълумот алмашинувини; 
-жавобгарликни тақсимлашни; 
-хатти-ҳаракатларни келишишни олади. 
Рақобат устунлигининг детерминантлари. Ҳар бир тармоқ доимо 
янгиланиб ва замонавийлаштириб кўрилади. Бу жараённи рағбатлантиришда 
асосланувчи мамлакат муҳим ўрин тутади. Асосланувчи мамлакат бу асосий 
маҳсулот ва технология стратегияси ишлаб чиқариладиган ва керакли 
тажрибага эга бўлган ишчи кучи мавжуд мамлакатдир.

Download 2,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish