1-Мавзу: Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши



Download 0,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/12
Sana23.02.2022
Hajmi0,54 Mb.
#164262
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
1-Мавзу. Ўзбекистон миллий тараққиётининг янги босқичида фуқаролик жамиятининг шаклланиши ва ривожланиши.

Фуқаролик 
жамиятининг 
асосий 
белгилари 
мавжуд 
бўлиб 
улар 
қуйидагилардир:



- эркин индивидлар уюшмаси;
- ўзаро ҳамкорликка асосланган ижтимоий тузилма;
- мураккаб тузилишга эга бўлган плюралистик тизим;
- ўзини ўзи ривожлантирадиган ва ўзини ўзи бошқарадиган тизим.
Фуқаролик жамиятининг энг муҳим омиллари:
1) иқтисодий эркинлик, мулк шаклларининг ранг-баранглиги, бозор муносабатлари;
2) инсон ва фуқаронинг табиий ҳуқуқларини сўзсиз эътироф этиш ва ҳимоя қилиш;
3)ҳ окимиятнинг қонунийлиги ва демократик хусусияти;
4) қонун ва одил суд олдида ҳамманинг тенглиги, ҳар бир шахснинг юридик 
жиҳатдан ишончли ҳимояланганлиги;
5) ҳокимиятнинг учга бўлиниши ва ҳокимиятларнинг ўзаро алоқаси принципига 
асосланган ҳуқуқий давлат;
6)с иёсий ва мафкуравий плюрализм, конструктив мухолифатнинг мавжудлиги;
7) сўз ва матбуот эркинлиги, оммавий ахборот воситаларининг мустақиллиги;
8) фуқароларнинг шахсий ҳаётига давлатнинг аралашмаслиги, уларнинг ўзаро 
мажбуриятлари ва бурчлари;
9) синфий ва миллий тотувлик, ижтимоий шерикчилик;
10) одамларнинг муносиб турмуш даражасини таъминловчи самарали ижтимоий 
сиёсат.
Фуқаролик жамияти қатор тамойилларга таяниб фаолият кўрсатади. 
Жумладан:
- сиёсий соҳада ҳамма одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликларининг тенглиги;
- бутун жаҳон ҳамжамиятида юридик кучга эга бўлган қонунлар асосида фуқаролар 
ҳуқуқ ва эркинликларини кафолатланган ҳуқуқий ҳимояси;
- индивидларни мулкка эга бўлиш ва ҳалол меҳнати учун адолатли ҳақ олиш 
ҳуқуқига асосланган иқтисодий мустақиллиги;
- қонун билан кафолатланган фуқароларни манфаатлари, касбий белгилари бўйича 
давлатдан ва партиядан мустақил ижтимоий бирлашмаларга бирлашиш имкониятлари;
- партия ва фуқаролик ҳаракатларини ташкил этишда фуқароларнинг эркинлиги;
- фуқароларни эркин, маданиятли, маънавий ва ижтимоий фаол, жамият аъзоларини 
қонун олдида масъулиятли қилиб шакллантирадиган фан, маданият, таълим ва тарбия 
учун зарурий моддий ва бошқа шароитларни яратиш;
- фақат қонун билан чекланган давлат цензурасидан ташқари ОАВ яратиш ва 
фаолият юргизиш эркинлиги;
- давлат ва фуқаролик жамияти ўртасидаги муносабатни барқарорлаштирадиган 
механизмни (консенсус механизми) мавжудлиги, ҳамда фуқаролик жамиятини ишлашини 
давлат органлари томонидан хавфсизлигини таъминланиши. Бу механизм, расмий 
бўладими, норасмий бўладими, у ўз ичига қонуний актларни, халқ вакилларини 
демократик сайлов билан ҳокимиятнинг, ўз-ўзини бошқариштурли органлари ва ҳ.к. 
тайинлаш кабиларни олади.
Иқтисодий соҳада фуқаролик жамият асосини кўп укладли иқтисод, мулкнинг турли 
шакллари бошқариладиган бозор муносабатлари ташкил этади”ҳуқуқий соҳада эса – 
ҳокимият бошқаруви ваколатларини марказда йиғилиб қолмаслиги, ҳокимиятлар 
бўлиниши, сиёсий плюрализм, фуқароларнинг давлат ва жамоат ишларида иштирок 
этишлари, қонун устиворлиги ҳамманинг улар олдида тенглиги; маънавий соҳада–ягона 
мафкура ва дунёқарашнинг якка ҳокимлигини йўқлиги, виждон эркинлиги маданийлик, 
юқори маънавият ва ахлоқ ташкил этади.
Фуқаролик жамияти шахс эркинлигисиз бўлмайди. Эркинлик меъёрий кўринишга 
эга бўлгани учун, бунда шундай хулоса келиб чиқадики, бир томондан инсон эркинликка 
унинг меъёрий талабларига бўйсуниш қобиляти натижасида эга бўлади, бошқа томондан, 
шахс эркинлиги борлиғининг ташқи шакли бу эркинликнинг чегараларини белгиловчи 
ижтимоий меъёрлар ҳисобланишини англатади. Ва фақатгина, жамият учун ёки 


10 
инсоннинг ўзи учун энг муҳим аҳамиятга эга, энг асосий ҳисобланган соҳалардагина 
давлатнинг ўзи эркинликнинг ўлчовини, меъёрини белгилаб беради. Бу эса ҳуқуқий 
меъёрлар, қонунлар, конституция ёрдамида амалга оширилади.
Бунда ҳуқуқий ва эркинликларнинг ўзи, жумладан конституцион бир томондан 
фуқаролик жамиятининг ривожланганлик даражаси билан унинг иқтисодий, ижтимоий, 
ижтимоий-сиёсий ташкилланганлигининг етуклиги даражаси билан белгиланади. Бошқа 
томондан инсон ва фуқаронинг ҳуқуқ ва эркинлигининг тўлиқлиги билан, уларнинг 
кафолатланганлиги даражасиамалга ошириш кетма-кетлиги фуқаролик жамиятининг 
ҳуқуқий демократик жамият сифатидаги, ҳақиқий эркинлик ва ижтимоий адолатли 
жамият сифатида муҳим ҳарактеристикаларининг чуқурлашуви, ривожланишга кўп 
томондан боғлиқ бўлади. Бу ўринда инсон ва фуқаро ҳуқуқлари фуқаролик жамиятининг 
ўз воситаси намоён бўлади. Ушбу муҳим функцияларнибажариш даражасида фуқаролик 
жамияти қатор муҳим функцияларни бажаради:
1. Қонунчилик асосида у инсоннинг ва фуқароларнинг шахсий хаёт соҳасини давлат 
ва бошқа сиёсий структураларнинг асосланмаган қатъий мувофиқлаштиришидан ҳимоя 
қилишни таъминлайди.
2. Фуқаролик жамияти уюшмалари асосида ижтимоий (жамоатчилик) ўзини - ўзи 
бошқариш механизмлари яратилади ва ривожлантирилади.
3. Фуқаролик жамияти давлатнинг демократик органларини, унинг барча сиёсий 
тизимини шаклланиши ва содда кўринишга келтиришга кўмак беради. Бунинг учун у 
турли воситалардан фойдаланади: сайлов кампанияларидан ва референдумларда, 
норозилик ёки бу ёки у талаблариниқўллаб-қувватлаш акцияларида, у ёки бу масалалар 
бўйича жамиятни шакллантиришда фаол иштирок этиш.
4. Фуқаролик жамиятининг институтлари ва ташкилотлари инсонларнинг ҳуқуқ ва 
эркинликларини реал кафолатлашларини давлат ва жамоат ишларида тенг иштирокини 
таъминлашга қаратилади.
5. Фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан ижтимоий назорат функцияларини 
бажаради: у давлатдан мустақил равишда восита ва санкциялар беришга эга бўлиши 
мумкинки, уларнинг ёрдамида у индивидларнинг жамоа талабларига риоя қилишларига 
мажбурлаши, фуқароларнинг ижтимоийлашувини ва тарбияланишини таъминлаши 
мумкин.
6. Фуқаролик жамияти коммуникациявий вазифани бажаради. Бу жамият давлат 
органларига фуқароларнинг конкрет манфаатлари ҳақида хабардор қилиб туради,бу 
манфаатларни амалга ошириш эса фақат давлат органларига тегишли бўлади.
7. Фуқаролик жамияти ўз институтлари ва ташкилотлари билан барқарорлаштирувчи 
вазифасини бажаради. У давлат олдида танг ҳолатлар юз берганида унга ёрдам беради, 
жамият ҳаётини яшашини таъминлайдиган мустаҳкам структураларини яратади.
Маълумки, Ватанимиз мустақилликка эришганидан сўнг, бозор иқтисодиётига 
асосланган эркин демократик давлат барпо этиш, фуқаролик жамиятининг мустаҳкам 
пойдеворини шакллантириш бош стратегик мақсад сифатида белгиланди. Шу каби 
жамиятгина Ўзбекистон халқининг муносиб турмушини, ҳуқуқ ва эркинликларини 
кафолатлаши, миллий анъаналар ва маънавиятимизни қайта тиклаши, шахс сифатида 
инсоннинг маънавий-ахлоқий камол топишини таъминлай олиши эътироф этилди.
Ўзбекистон Республикаси биринчи Президенти Ислом Каримов ўзининг 
«Ўзбекистон XXI аср бўсағасида: хавфсизликка тахдид, барқарорлик шартлари ва 
тараққиѐт кафолатлари» китобида шундай деб таъкидлайди: «Биз учун фуқаролик 
жамияти - ижтимоий макон. Бу маконда қонун устувор бўлиб, у инсоннинг ўз-ўзини 
камол топтиришига монелик қилмайди, аксинча, ёрдам беради. Шахс манфаатлари, унинг 
ҳуқуқ ва эркинликлари тўла даражада рўёбга чиқишига кўмаклашади. Айни вақтда бошқа 
одамларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари камситилишига йўл қўйилмайди. Яъни эркинлик ва 


11 
қонунга бўйсуниш бир вақтнинг ўзида амал қилади, бир-бирини тўлдиради ва бир-бирини 
тақозо этади».
13

Download 0,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish