www.ziyouz.com кутубхонаси
102
шаклидаги бигиз, баргсимон пичоқ ва
580 г қуйма жездан иборат. Ч.т. катакомба
шаклида бўлиб, Андроново маданиятига
яқин туради.
ЧИМЁН — Фарғона вилояти Фарғона
туманидаги шаҳарча (1943 й.дан).
Фарғона ш.дан 28 км, яқин т.й. станцияси
— Олтиариқ (24 км). Аҳолиси 3,4 минг
киши (2004). Ч.да 2 умумий таълим мак-
таби, кутубхона, маданият саройи, савдо,
маданий ва маиший хизмат кўрсатиш
шохобчалари, стадион, поликлиника, до-
рихона мавжуд. Ч. ҳудудида эски нефть
кони, бальнеологик курорт бор. Курорт
минерал суви таркибида водородсульфид
(300—500 мг/л) ва натрий хлорид асосий
ўрин тутади. Таркиби жиҳатдан Кавказ-
даги СочиМацеста минерал сувларига
тенглашади. Ч.да юрактомир, периферия
нерв системаси, таянчҳаракат аппаратла-
ри, овқат ҳазм қилиш органлари, тери,
радикулит, спондилёз, ревматизм ва б.
касалликлар даволанади.
ЧИМЁН АДИРИ — Фарғона вилоя-
ти ҳудудидаги адир. Фарғона ботиғининг
жан.да жойлашган. Шим.дан Ёрмозор,
жан.дан ВодилЧимён адир ораси боти-
клари билан туташган. Ғарбдан шарққа
25 км га чўзилган. Энг баланд жойи
856 м. Шим. ён бағри қияроқ. Ч.а. ён
бағирлари кўплаб қуруқ сой ўзанлари ва
жарликлар билан зич ўйилган. Тектоник
жиҳатдан брахиантикли
наль структура. Палеоген, неоген
ва қуйи тўртламчи давр қумтошлари,
гиллари, конгломератлари, қум, ша-
гал тошлар ва лёсслардан ташкил топ-
ган. Ч.а. тўртламчи даврда янги текто-
ник ҳаракатлар таъсирида кўтарилган.
Иқлими континентал, йилига 250—
300 мм ёғин тушади. Бўз тупроқлар
тарқалган. Уларда ранг, қўнғирбош,
шайтонковуш ва б. ўсимликлар ўсади.
Ёввойи ҳайвонлардан каламуш, қўшоёқ,
бўрсиқ, жайра, калтакесак, илон ва б. уч-
райди. Адир ҳудуди яйлов сифатида фой-
даланилади.
ЧИМЁН ЗИЛЗИЛАСИ - 1982 й. 6
май куни Фарғона водийсининг Чимён
шаҳарчаси атрофида рўй берган. Авва-
лига портлашга ўхшаш товуш эшитилган
ва бир зумда ер қаттиқ силкиниб, ҳамма
жойда чангтўзон кўтарилган. Тоғларда
ўприлиш, кўчки ва тош кўчиш жараён-
лари бошланган. Зилзила маркази Лан-
гар қишлоғида (Охунбобоев тумани)
бўлиб, кучи 7—8 баллга етиб, магниту-
даси 5,8 бўлган. Зилзила ўчоғининг чуқ.
20 км. Лангардаги кўплаб уйлар ши-
кастланган, айниқса, гувала ва пахсадан
қурилганлари бузилган. Ҳамза ва Водил-
даги 2 қаватли ғиштли иморатларда кат-
такичик ёриқлар пайдо бўлган, эшик ва
ромлар ўрнидан қўзғалган, томлардаги
печка мўрилари бузилиб кетган. Бу жой-
ларда тебранишлар кучи 7 баллга етган,
шунингдек, Фарғонада 6 балл, Андижон-
да 5—6 балл, Наманганда 5 балл, Тош-
кентда 4 балл билан сезилган. Зилзила
изосейстлари Жан. Фарғона сейсмоген
зонасининг йўналишига мое келган. Ер
қимирлаш эпицентри аввалдан кучли
зилзилалар бўлиши эҳтимоли бор жой
деб белгилаб қўйилган сейсмоген зонада
содир бўлганлиги, ўзбек сейсмологлари-
нинг башоратини тасдиқлади.
Do'stlaringiz bilan baham: