www.ziyouz.com кутубхонаси
23
бағридан юлиб олди-ю, тунги шаҳарнинг аллақаёқларига олиб кетди.
7
Саттор эртаси куни ишга борганида худди бошқа бир оламга келиб қолгандай ўз касб-
корига хиёл таажжубланиб қараётганини сезди. Унинг бутун борлиғи ҳамон Розия қўзғатган
туйғулар билан тўлиб турибди. Кечаги учрашувнинг турли-туман тафсилотлари ҳаёлида
муттасил чарх уради. Орадаги чигал муаммо кўнглининг бир четини куйдириб, зирқиратиб
турган бўлса ҳам, бундан қатъи назар, Розиядай қизнинг севгисини қозонгани унинг руҳини
кўтаради, иссиқ лабларнинг тафти ҳали ҳам юзидан кетмай туради, икки орада ёнган муҳаббат
олови бутун вужудини илитиб, ҳаёлларини равшанлаштиради.
Шу оловнинг ёруғида Сатторга илгари унча кўринмайдиган нарсалар ҳам ҳозир фавқулодда
бир аниқлик билан намоён бўлади. У ўзи ишлайдиган хонада нақадар қоғоз кўплигини гўё энди
пайқаётибди. Олти лойиҳачи инженер бир хонада ишлайди. Ҳар бирининг столи ва
чизмакашлик асбоблари бор. Ҳамма столларнинг ичи-ю усти турли-туман лойиҳалар,
қўлланмалар, илтимосномалар, кўрсатмалар билан тўлиб кетган. Ора-орага қўйилган
жавонларда ҳам, тумбочкаларда ҳам муқоваланган, букланган, тахланган қоғозлар, полда ҳам
қоғоз қийқимлари, чиқинди учун қўйилган саватчаларда ҳам ғижимланган қоғоз. Кенг
деразалардан ёз офтобининг аёвсиз сели оқиб кириб турибди. Хонадаги ҳаводан ҳам чаш
аралаш қоғоз ҳиди келади.
Бугунги тараққиёт қоғозни бу қадар кўп ишлатиши, ҳар бир қурилиш алоҳида ғиштигача
аввал қоюзда чизилиб хилма-хил ёзувлар билан асосланиб, шундан кейингина амалга ошиши
Сатторга ҳозир қандайдир бошқача — яхлит ва янги бир нарсадай туюлади.
Қоғоз уммонида ҳар қандай туйғу ғарқ бўлиб кетиши, одам ҳиссиз бир машинага ўхшаб,
нима иш буюрилса бефарқ бажаравериши жуда осон. Бу уммонда ғарқ бўлмаслик учун ҳар ким
ўзига маъқул бир усул билан сузишни ўрганган.
— Саттор, Байтқўрғонда битта ош бўладиган! — деб Нодир хомаки бир лойиҳани стол
устига ёйиб қўйди. Нодирга эргашиб келган ўрта ёшли тепакал киши янги чарм папкасини
кўлтиғига қисиб ва ширин жилмайиб:
— Машинамиз ҳам бор, олиб бориб-олиб келиб қўйиши ўзимиздан, — деди. — Кггмиз
ташкил қиламиз.
Саттор бу одамнинг аллақайси корхонадан келган вакил эканини биларди. Лойиҳага қараб
туриб, зиёфатнинг сабабини ҳам тушунди.
Бу корхона янги уй-жой мавзеида ўз одамлари учун бир нечта кўп қаватли уй қурган. Худди
шу мавзеда бошқа-бошқа министрликларга қарайдиган яна иккита катта ташкилот ҳам шунга
ўхшаш турар жойлар қуряпти. Сув, газ, электр каби нарсалар мавзедаги янги уйларнинг
ҳаммаси учун яхлит лойиҳа билан бирваракайига олиб борилгани яхши. Аммо нариги икки
ташкилотнинг қурилиши кеч бошланган, суст боряпти, ҳали-бери битадиган эмас. Уйлари
битиб қолган корхона уларни кутиб ўтиришни истамайди. Шунинг учун мана бу махсус лойи-
ҳани тасдикдан ўтказиб, ер ости коммуникацияларини ҳам ўзлари учун алоҳида қуришмокчи.
Аммо ҳар учала ташкилотнинг кувурлари бир кўчадан ўтади. Агар ҳар бири алоҳида лойиҳа
билан ўз билганича кувур ётқизса, бу кўча уч кайта ковланади. Ўзи юз хил илтимос билан
яқиндагина асфальт бўлган кўча эди. Эртага бориб булар бир бузса, уч ойдан кейин бошқа
ташкилот келиб кайтадан ковласа, олти ойдан сўнг яна бузилса!..
Саттор шуни айта бошлаган эди, вакил гапни илиб кетди:
— Биламан, ўртоқ инженер, ҳаммамиз ҳам кўчаларнинг устма-уст ковланаверишидан безор
бўлганмиз. Агар уч ташкилот бош қўшиб шу ишни бирга қилса, биз жон дер эдик. Лекин
бошқалар ҳали ер ости коммуникацияларини ўйлаётгани ҳам йўқ. Бизнинг уйлар битган,
Пиримқул Қодиров. Эрк (қисса)
Do'stlaringiz bilan baham: |