Cover page namunalar app curves cdr


-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан



Download 5,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/78
Sana23.02.2022
Hajmi5,76 Mb.
#162825
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78
Bog'liq
Маъмурий суд ҳужжатлари манба

236-модда. Кассация инстанцияси суди томонидан 
ҳал қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш
А Ж Р И М
(кассация шикоятини иш юритишга қабул қилиш ва ҳал қилув 
қарорининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисида)
2018 йил 30 май куни __________ -сонли маъмурий ишни
Тошкент шаҳар маъмурий судининг судьяси Ф.Уразбоева, аризачи
А.Алиқуловнинг жавобгар__________ вилояти ИИББ ва Ўзбекистон Рес-
публикаси ИИВ ШТБИХ мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатларини 
қонунга қонунга хилоф деб топиш ва уни ички ишлар идораларига 
ишга тиклаш юзасидан талабини қаноатлантириш мажбуриятини 
юклаш ҳақидаги шикоят аризаси бўйича юритилган маъмурий иш
юзасидан__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 2 апрелдаги
ҳал қилув қарори устидан__________ вилояти ИИББ томонидан берилган
кассация шикояти ва унга илова қилинган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, 
қуйидагиларни
А Н И Қ Л А Д И:
аризачи А.Алиқулов судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб,
ж авобгар__________ вилояти ИИББ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ
ШТБИХ мансабдор шахсларининг уни ишдан бўшатишдан ва ишга 
тикламасликдан иборат хатти-ҳаракатларини қонунга қонунга хилоф 
деб топишни ва уни ички ишлар идораларига ишга тиклашни сўраган.
__________ туман маъмурий судининг 2018 йил 2 апрелдаги ҳал
қилув қарори билан ариза қаноатлантирилган.__________ вилояти ИИББ
ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ мансабдор шахсларининг
хатти-ҳаракатлари қонунга хилоф деб топилган. __________ вилояти
ИИББ ва Ўзбекистон Республикаси ИИВ ШТБИХ зиммасига ҳал қилув 
қарори қонуний кучга кирган пайтдан бошлаб 30 кун ичида аризачини 
олдинги лавозими ёки унга тенг бўлган лавозимга тиклаш мажбурияти
ю кланган.__________ вилояти ИИББдан бюджетга 172 240 сўм давлат
божи ундирилган.
Ушбу ҳал қилув қарори устидан__________ вилояти ИИББ кассация
тартибида шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, суднинг ҳал қилув 
қарорини бекор қилиб, аризани рад этишни сўраган. Шунингдек,


шикоят аризасига 2018 йил 28 майдаги кассация шикоятини беришнинг 
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақидаги 11-сонли ва ҳал 
қилув қарорининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги 12-сонли 
илтимосномалар илова қилинган.
Аризачининг кассация шикоятини беришнинг ўтказиб юборилган 
муддатини тиклаш ҳақидаги илтимосномасида биринчи инстанция 
судининг ҳал қилув қарори уларга 2018 йилнинг 25 майида етиб 
келганлигини асос қилган ва далил сифатида почта алоқа хизматининг 
жавобгарга ҳал қилув қарори 25 майда топширилганлиги тўғрисидаги 
2018 йил 25 майдаги 5-сонли маълумотномасини илова қилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодексининг 227-моддасига кўра кассация шикояти (протести) 
суднинг ҳал қилув қарори қонуний кучга кирганидан кейин бир ой 
ичида берилиши мумкин.
Кассация шикояти (протести) беришнинг ўтказиб юборилган 
муддати шикоят (протест) берган шахснинг илтимосномаси бўйича 
кассация инстанцияси суди томонидан, агар илтимоснома ҳал қилув 
қарори қонуний кучга кирган кундан эътиборан олти ой ичида 
берилган ва кассация шикоятини (протестини) бериш муддати ўтказиб 
юборилишининг сабаблари суд томонидан узрли деб топилган бўлса, 
тикланиши мумкин.
Ушбу ҳолатда суд аризачи кассация шикоятини бериш муддатини 
узрли сабабларга кўра ўтказиб юборган ва муддатни тиклаш ҳақидаги 
илтимоснома қаноатлантирилиши лозим деб ҳисоблайди.
Шунингдек, кассация шикоятига ҳал қилув қарорининг ижросини 
тўхтатиб туриш тўғрисидаги илтимоснома илова қилинган бўлиб, унда 
аризачи ишдан бўшатилгандан кейин унинг ўрнига бошқа шахс ишга 
қўйилганлиги, суд қарорининг ижросини таъминлаш учун эса шахсий 
таркибга ўзгартириш киритилишини тақозо этиши, шунга кўра низо 
кассация инстанцияси судида кўрилиб ўз ечимини топгунга қадар 
суд қарори ижросини тўхтатиб туриш мақсадга мувофиқлиги баён 
этилган.
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий суд ишларини юритиш тўғ- 
рисидаги кодексининг 236-моддасида қайд этилишичаишда иштирок 
этувчи шахсларнинг илтимосномасига кўра, кассация инстанцияси 
суди биринчи инстанция судида қабул қилинган ҳал қилув қарорининг 
ижросини кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар 
тўхтатиб туришга ҳақли.
3 2 5


Ушбу ҳолатда суд жавобгарнинг ҳал қилув қарорининг ижросини 
кассация инстанциясида иш юритиш тамомлангунига қадар тўхтатиб 
туриш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантиришни лозим деб 
топади.
Баён этилганларга кўра ҳамдаЎзбекистон Республикаси Маъмурий 
суд ишларини юритиш тўғрисидаги кодексининг 168, 169, 227, 232 ва 
236-моддаларига асосланиб,
А Ж Р И М Қ И Л Д И :
__________ вилояти ИИББнинг кассация шикоятини беришнинг
ўтказиб юборилган муддатини тиклаш ҳақида ҳамда ҳал қилув 
қарорининг ижросини тўхтатиб туриш тўғрисидаги 2018 йил 28 майдаги 
11 ва 12-сонли илтимосномалари қаноатлантирилсин ва шикоят бериш 
муддати тиклансин.
__________ вилояти ИИББ нинг кассация шикояти иш юритишга
қабул қилинсин.
__________ -сонли маъмурий иш бўйича қабул қилинган 2018 йил 2
апрелдаги ҳал қилув қарорининг ижроси кассация инстанцияси суди 
томонидан кассация шикоятини (протестини) кўриб чиқиш натижалари 
бўйича якуний суд ҳужжати қабул қилингунига қадар бўлган муддатга 
тўхтатиб турилсин.
Иш 2018 йил 22 май куни соат 11-30 да Тошкент шаҳар маъмурий 
судининг __-сонли суд залида очиқ суд мажлисида кўриб чиқиш учун 
тайинлансин. Манзил:________шаҳри,________ кўчаси,______ -уй.
Ишни судда кўришга тайёрлаш учун:
жавобгар:
кассация 
шикоятига 
илова 
қилинган 
ҳужжатларнинг 
асл 
нусхаларини судга тақдим этсин;
аризачига:
кассация шикояти бўйича ёзма 
фикрини, 
ўз 
эътирозларини 
ва уларни тасдиқловчи ҳужжатларни судга тақдим этиш ҳуқуқи 
мавжудлиги тушунтирилсин.
Суд муҳокамасининг вақти ва жойи тўғрисида ишда иштирок 
этувчи шахслар хабардор қилинсин.
Судья 
Ф.Уразбоева



Download 5,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish