Молия бозори kitob


-модда. Давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш



Download 1,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet113/139
Sana23.02.2022
Hajmi1,81 Mb.
#161519
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   139
Bog'liq
moliya bozori va qimmatli qogozlar

47-модда. Давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш  
Давлат қимматли қоғозлари тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда амалга оширилади.
7-боб. Қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш  
48-модда. Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш асослари  
Қимматли қоғозлар бозорини давлат томонидан тартибга солиш:
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни ҳамда биржа фаолиятини 
лицензиялаш ва (ёки) бундай фаолиятга нисбатан мажбурий талаблар белгилаш;
қимматли қоғозлар чиқарилишларини рўйхатдан ўтказиш ҳамда чиқариш тўғрисидаги 
қарорларда назарда тутилган шартлар ва мажбуриятларга эмитентларнинг риоя этишлари 
устидан назорат қилиш;
қимматли қоғозлар тўғрисидаги ахборот қонун ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилинишини 
таъминлаш;
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиларининг мутахассисларини 
аттестациядан ўтказиш;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг фаолияти устидан қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда назорат қилиш орқали амалга оширилади.
49-модда. Қимматли қоғозлар бозори иштирокчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш 
мақсадида қимматли қоғозлар бозоридаги чекловлар  
Қимматли қоғозлар бозорида қуйидагилар тақиқланади:
эмитентга ёки қимматли қоғозларга тааллуқли ахборотни ошкор қилмасдан қимматли 
қоғозларни эмиссия қилиш;
чиқарилиши ушбу Қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказилмаган ёки 
тўхтатиб қўйилган қимматли қоғозларни жойлаштириш, уларнинг муомаласи, уларни реклама 
қилиш ва таклиф этиш;
эмиссиявий қимматли қоғозларни оммавий жойлаштиришда ёки уларнинг муомаласида бир 
инвесторга бошқаларига нисбатан афзаллик белгилаш;
қимматли қоғозлар эгасининг ўз ҳисобварағида бўлган қимматли қоғозларнинг қиймати 
тўлиқ тўлангунига қадар уларга доир битимлар тузиши;
қимматли қоғозлар бозорида ҳийла-найранг ишлатиш;
устав фонди шакллантирилгунига қадар, шунингдек уни тўлдириш ёки эмитентнинг молия-
хўжалик фаолияти билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплаш учун корпоратив облигациялар 
чиқариш;
облигацияларнинг чиқарилиши рўйхатдан ўтказилганидан кейин облигациялар чиқариш 
тўғрисидаги қарорнинг шу қарор билан белгиланган облигацияларга доир ҳуқуқлар ҳажмига 
тааллуқли қисмига эмитент томонидан ўзгартишлар киритиш;
қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчисининг мажбуриятлари бўйича 
мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағларини ундириш.
Корпоратив облигацияларни фақат очиқ акциядорлик жамиятлари:
"
Молия ва сугурта хизматлари" кафедраси
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


191 
аудиторлик ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз капиталининг облигациялар 
чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган санадаги миқдори доирасида;
кейинги уч йил мобайнида рентабеллик, тўловга қобилиятлилик, молиявий барқарорлик ва 
ликвидликнинг 
аудиторлик 
ташкилоти 
хулосалари 
билан 
тасдиқланган 
ижобий 
кўрсаткичларига эга бўлса, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мустақил 
рейтинг баҳосини олган бўлса;
инвесторларга тегишли маблағларнинг эмитентлар томонидан тўланиши бўйича тўлов 
агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банклари иштирокида чиқариши мумкин.
Корпоратив облигациялар уларнинг эгаларига очиқ акциядорлик жамиятини бошқаришда 
иштирок этиш ҳуқуқини бермайди. 
Юридик ёки жисмоний шахс ёхуд ўзаро келишув билан боғланган ёки бир-бирининг мол-
мулкини назорат қилувчи юридик ва жисмоний шахслар гуруҳи томонидан бир ёки бир нечта 
битим натижасида банк акцияларининг 5 фоиздан ортиғини олиш Ўзбекистон Республикаси 
Марказий банки хабардор қилинишини, 20 фоиздан ортиғини олиш эса, олдиндан унинг 
розилигини олишни талаб қилади. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг олдиндан 
розилигини олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланади.
Эмитент ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан 
битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга топширишга 
ҳақли эмас.

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   109   110   111   112   113   114   115   116   ...   139




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish