10. «Ақлли маҳалла»
«Ақлли маҳалла» — бу ҳаёт сифатини яхшилаш, қулайлик ва
хавфсизликни таъминлаш, шунингдек, шаҳар ва аҳоли харажатларини
оптималлаштириш мақсадида мавжуд инфратузилмага «Ақлли шаҳар» илғор
технологияларини жорий қилишдир.
«Ақлли маҳалла» технологик ечимларини жорий этиш орқали
қуйидагилар назарда тутилади:
- такси чақириш ва унинг тўлови учун интернет-хизмат ишларини йўлга
қўйиш;
- йўл
ҳаракати ҳолатини онлайн режимда мониторинг қилиш
имкониятлари;
- электромобиллар учун ёнилғи қуйиш шохобчалари тармоғининг
мавжудлиги;
- каршеринг
(автомобилларни қисқа муддатга ижарага бериш)
хизматини кўрсатиш;
- интернет тармоғидан фойдаланувчиларнинг сони ва фаоллиги;
- талабаларнинг электрон карталарини қўллаш;
- меҳнат бозори ҳақида маълумотларнинг мавжудлиги;
- чиқиндиларни рухсациз ташлашнинг оқибатларини бартараф этишда
жамоатчиликнинг иштироки.
3 Замонавий шаҳар инфраструктурасини ривожлантиришда
ижтимоий ва иқтисодий аспектлар (жиҳатлар).
“Инфратузилма” тушунчаси етарлича кенг маънога эга. Структуралар,
ташкилотлар ва корхоналарнинг бирлашиши ҳам инфратузилмага
тегишлидир, уларнинг фаолияти маълум бир ориентирни (мўлжални) ўзида
намоён этади. Структуралар, ташкилотлар ва корхоналар ишлаб
чиқаришнинг сифатли иш юритиши ҳамда инсонларнинг яхши ҳаётий
фаолияти учун шароитлар яратишга йўналтирилган.
Моҳиятига кўра, инфратузилма – бу аҳолининг эҳтиёжларини
қониқтиришга йўналтирилган тармоқларнинг мажмуасидир.
Инфратузилманинг қуйидаги вариациялари мавжуд: ижтимоий;
транспорт;муҳандислик
инфраструктураси;
молиявий
инфратузилма;информацион инфратузилма; ҳарбий; бозор; инновацион
инфратузилмалар.
Бугунги кунда ҳамма тармоқлар координал ўзгаришларни талаб
этадиган қийинчиликлар ва муаммоларни бошидан кечирмоқда.
Инфраструктура одатда моддий ишлаб чиқаришнинг асосий
тармоқлари ва мамлакатнинг ишлаб чиқариш кучларини ривожлантириш
учун шарт-шароит яратиш учун иқтисодиётнинг ишлаб чиқариш ва ишлаб
чиқариш тармоқларига хизмат қиладиган тармоқлар ва фаолият
турларининг
умумийлиги
сифатида
тушунилади.
Иқтисодий
энциклопедияда инфраструктура саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб
чиқаришга хизмат қилувчи иқтисодиёт тармоқлари мажмуаси сифатида
белгиланади: автомобил йўллари, каналлар, сув омборлари, портлар,
кўприклар, аеродромлар, омборлар, энергетика объектлари, темир йўл
транспорти, алоқа, сув таъминоти ва канализация, умумий ва касб-ҳунар
таълими, фан , соғлиқни сақлаш ва бошқалар.
Ҳозирги кунда яшаш комфортлиги, шаҳарларнинг гуллаб-яшнаши
долзарб муаммолардан биридир. Бизнинг олдимизга яшаш муҳитини янада
фаровонлаштириш ва шинамлаштириш мақсад қилиб қўйилган.
Яшаш комфортини аҳолининг ҳаёти сифатини баҳолаш тизими
сифатида тушуниш лозим, бу тизим инсон эҳтиёжларини қондириш асосига
базалаштирилган.
Аҳоли яшаш фаровонлиги даражаси атроф-муҳит омилларининг
одамларга таъсир қилиши якуний самарасининг муҳим кўрсаткичидир.
Катта шаҳарларда мамлакатимизнинг деярли 50% аҳолиси яшайди,
шунинг учун бу шаҳарларда яшаш муҳитини шакллантириш масаласини
ечиш энг муҳим вазифалардан бири деб ҳисобга олинади.
Аҳоли сонига боғлиқ равишда шаҳарлар кичик, ўрта, йирик ва ўрта
йирик шаҳарларга бўлинади:
Кичик шаҳарлар ва шаҳар типидаги посёлкалар – 50 минггача аҳолига
эга бўлади;
Ўрта шаҳарлар – 50 мингдан 100 минггача аҳолига эга бўлади;
Йирик шаҳарлар – 100 мингдан 1 миллионгача аҳолига эга бўлади;
Ўта йирик шаҳарлар – 1 миллиондан кўп аҳолига эга бўлади.
Кичик шаҳарлардан одамларнинг кўчиб кетиши иш қидириш ва қишлоқ
жойларда яшаш шароитларининг ёмонлиги билан боғлиқдир. Ваҳоланки,
йирик шаҳарларда ишсизлик даражаси кичик шаҳарларга нисбатан 30-40%га
паст.
Қишлоқ жойларда амалда ободонлаштириш мавжуд эмас. Йирик
шаҳарлар: одамлар, хомашёлар, информациялар оқимларининг тўпланиш
жойига айланган. Инсон ва табиат замонавий шаҳарнинг асосий
омилларидир. Бу иккала элементнинг ўзаротаъсирлашуви натижасида шаҳар
муҳити яратилади. Моҳиятига кўра шаҳар муҳити иккита асосий шарт-
шароит туташувида шаклланади:
1.
Ижобий шарт-шароитлар – шаҳарларда тараққиёт (прогресс) ва
шахснинг ривожланиши;
2.
Чегараланган шарт-шароитлар – инсон хаётий фаолияти учун
муҳим бўлган табиий компонентларнинг ҳолати.
Геотизим ва экотизим – шаҳар муҳитининг таркибий қисмлари (ёки
шаҳар муҳитини ташкил этувчи қисмлар). Экотизим инсоннинг яшаб турган
ҳаёт муҳити билан ўзаро таъсирлашуви ва инсоннинг яшаш фаровонлиги
таъминланганлиги муаммоларини тадқиқ қилади. Айнан инсон табиий
муҳитни ўзгартирувчи ва ушбу муҳитнинг сифатини янгилайдиган бош куч
сифатида эътироф этилади.
Шаҳар – бу табиий-техноген объект бўлиб, унинг фаолияти табиий
шароитлар ва хўжалик юкламаларининг ўзаро таъсирлашуви билан
аниқланади.
Замонавий шаҳар ҳудуди ўз ичига қуйидаги функционал зоналар: яшаш;
саноат; коммунал-омборхона зоналарини; ташқи транспорт зонасини; шаҳар
олди зоналарини; шаҳар чизиғидаги бошқа ерларни киритади.
Ҳаёт кечиришнинг фаровон шаҳар муҳити – бу маълум бир маъмурий
чегараларда жойлашган фазо ва бу фазонинг бинолар ва иншоотлар билан
қурилиши уни предметлар билан тўлдиради ва улар аҳолининг индивидуал
ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш имконини беради. Оқибатда
(натижада) бу шаҳарликларнинг турмуш тарзи даражасини оширишга олиб
келади.
Бинобарин, ҳокимият, иқтисод, ижтимоий онгнинг бундай муҳитини
яратиш учун архитектура, санъат, фан ва дизайн каби соҳалар самарали
ҳаракатланиши зарур. “Шаҳар муҳитининг сифати охир-оқибатда
шаҳарларнинг нимага қодир эканлиги билан аниқланади, биринчи томондан,
бу қобилиятлар жамиятдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг фокуслари бўлиб,
ўзига ижодий потенциални бир нуқтага жамлаши зарур бўлса, иккинчи
томондан эса ҳар бир шахснинг шаҳардаги ҳаётнинг турли шакллари билан
муносабатда бўлиши учун зарур бўлган шароитларни яратмоғи лозим”.
Замонавий шаҳарда яшаш комфорти қуйидаги кўрсаткичларнинг
йиғиндиси билан белгиланади:
1.
Табиий муҳит: геологик тузилиш ва рельеф; микроиқлим;
ландшафт; тупроқ қатлами;
2.
Экологик муҳит: тупроқнинг ифлосланиш даражаси; ҳавонинг
ифлосланиш даражаси; сувнинг ифлосланиш даражаси;
3.
Ижтимоий муҳит: аҳолининг зичлиги ва аҳоли сонинг структураси;
хизматлар соҳаси объектлари билан таъминланганлик; транспорт билан
таъминланганлик;
4.
Шаҳар
муҳитининг
ободонлаштирилганлик
даражаси:
ободонлаштириш
элементларининг
даражаси;
транспорт
инфраструктураси;кўкаламзорлаштириш.
Инфратузилманинг ривожи шаҳарликлар турмуши учун шинам ва
фаровон шароитлар яратиш каби савол ва масалаларни ҳал этади.
Инфратузилмани ривожлантириш учун қуйидагиларни амалга ошириш
зарур:
1.
Турмуш кечириш маданияти ва яшаш жойига нисбатан
жонкуярликни тарбиялаш;
2.
Жамоат транспортини такомиллаштириш;
3.
Экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирларни олиб бориш;
4.
Шаҳарни ободонлаштиришга янги архитектуравий ечимларни
тадбиқ этиш;
ТЖКХ сифатини ошириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |