АВТОМОБИЛ ЙЎЛЛАРИНИ КАДАСТР МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИНИ ЯРАТИШ ВА
ХАТЛОВДАН ЎТКАЗИШ.
Асс. В.Р.Ниязов, асс. У.А.Рахимовов, 401-ГКК гуруҳи талабаси Ф.Қ Норжигитов.
Annotation. In this scientific article, methodology over of creation and conduct of state
cadastre documents is brought in our Republic, to taking of inventory and creation of base of these
highways, and necessary data are similarly sanctified for creation of this system.
Автомобиль йўллари давлат кадастри "Давлат кадастрлари тўғрисида"ги, "Автомобиль
йўллари
тўғрисида"ги
Ўзбекистон
Республикаси
қонунларига
ва
―Ўзбекистон
Республикасидаги автомобиль йўллари кадастрининг ҳолати ва тузилиш‖ Йўриқномаси
―Ўзавтойўл‖ Давлат Акционерлик концерни томонидан тасдиқланган (1997 й.). Ушбу
йўриқнома амалий норматив ҳужжат бўлиб давлат автомобил йўллари кадарстри учун
қўлланилади.
АЙДК - бу автомобиль йўллари объектлари, уларнинг географик ҳолати, ҳуқуқий
мақоми, миқдор ва сифат тавсифлари ва иқтисодий баҳолаш тўғрисидаги янгиланиб
туриладиган ишончли ахборот тизими. АЙДК ДКЯТнинг таркибий қисми ҳисобланади ҳамда
автомобиль йўллари объектларини ҳисобга олиш ва уларнинг ҳолатини баҳолаш мақсадида
юритилади. Мавжуд бўлган ва қурила
ѐтган автомобиль йўллари, махсус иншоотлар ҳамда
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган автомобиль йўлларининг бошқа объектлари
АЙДК объектлари ҳисобланади.
Автомобил йўллар кадастри қуйидагиларни ўз ичига олади:
1.Давлат автомобил йўллари кадастридаги объектларни рўйхатга олиш;
2.Давлат автомобил йўллари кадастридаги асосий объектларни техник характеристикаси;
3.
Давлат автомобил йўллари кадастридаги объектларни баҳолаш;
4. Корхона кадастри китобини ташкил этиш;
5. Корхонани кадастр планини тузиш;
6.
Давлат автомобил йўллари кадастрининг йил ҳисоботини тузиш;
7.Давлат автомобил йўллари кадастрига автоматлаштирилган информацион тизим
киритиш;
8.
Бошқалар:
а) корхонанинг кадастр плани - туман автомобиль йўллари бошқармаси;
б) корхонанинг кадастр китоби - асфальт бетон заводи;
в) корхонанинг кадастр китоби – каръералар;
г) корхонанинг кадастр китоби - таъмирлаш заводи, қурилиш бошқармаси, темирбетон
заводи, автобаза учун (ҳар бири учун алоҳида) шакл.
Ушбу вазифаларни жойларда амалга ошириш учун ҳар бир ер участкаси белгиланган
тартибда хатловдан ўтказилиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиши ва автомобил
йўллари давлат кадастрларига қарашли бўлган ер участкаси, бино ва иншоотларга бўлган
ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказилиши шарт.
Автомобил йўлларининг кадастр ҳужжатини тайѐрлашда биринчи навбатда қуйидаги
ишлар амалга оширилади:
249
Автомобил йўллари кадастри маълумотларининг рўйхати:
Do'stlaringiz bilan baham: |