Министерство высшего и среднего специального образования республики узбекистан ўзбекистон республикаси



Download 6,3 Mb.
Pdf ko'rish
bet141/202
Sana23.02.2022
Hajmi6,3 Mb.
#161365
TuriКнига
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   202
Bog'liq
1 китоб СамДАКИ compressed

Биринчи қисм. Арматура материалини етказиб берувчи ташкилотга тегишли автотранспорт 
ҳайдовчиси ѐки унинг вакили қурилиш объектидаги лаборатория ходимига арматура олиб 
келганлигини хабар қилади ва товар-транспорт накладной ва арматура материалига тегишли 
сифат сертификатини тақдим қилади. Шундан сўнг ушбу ҳужжатларни ўрганиш асосида 
лаборатория ходими транспорт воситасида келтирилган арматура материалини визуал 
текширишга киришади. Бунда у қуйидагиларга аҳамият бериши керак: 
 Арматуралар боғламининг ҳар бирида заводда қистириб юборилган биркаларнинг 
мавжудлиги ва бу биркадаги маълумотлар сифат сертификатидаги маълумотларга мос 
келиши ѐки келмаслиги аниқланади; 
 Арматура материали зангламаган (коррозияланмаган)лиги текширилади; 
 Арматура материали боғламларига нефть-мой маҳсулотлари тўкилмаганлиги ва тозалиги 
текширилади; 
 Боғламлардаги арматуралар узунлиги, диаметри ва профили бир хиллиги текширилади. 
Ҳужжатлар ва визуал текширувида камчиликлар аниқланган тақдирда, камчиликларни 
кўрсатган ҳолда бош пудратчи, лаборатория ходими ва автотранспорт ҳайдовчиси иштирокида 
далолатнома тузилиб арматура материали қайтариб юборилади. 
Иккинчи қисм. Агар текширув жараѐнида камчилик аниқланмаса автотранспорт воситасини 
қурилиш объектининг арматурани вақтинча сақлаш омборхонасига келтиришга ва маҳсулотни 
туширишга рухсат қилинади. Лаборатория ходими бу пайтда келтирилган арматура 
материалини объектда юритиладиган журналга қайд қилиб расмийлаштиради. 
Янги келтирилган арматура партиясидан технологик тегламент талаби бўйича ҳар битта
«плавка» дан узунлиги 60 см бўлган 4 та арматура стержени кесиб (қирқиб) олинади. Бунда 
олинадиган намуналар боғламдаги ҳар хил стерженлардан кесилиши шартдир. Намуналар 
далолатнома билан олингандан сўнг лаборатория ходими пудратчи ташкилотга янги 
келтирилган 
арматураларни 
қурилиш 
объектига 
лаборатория 
синов 
натижалари 
ўтказилмагунча ишлатмасликлари ҳақида маълум қилади. 
Шундан сўнг олинган намуналар ҳар битта «плавка» рақамлари бўйича 2 таси чўзилишга 
ва 2 таси эгилишга ИК1000.03 ускунасида синовдан ўтказилади. Синов натижалари бўйича
технологик регламент талабларига мос келмаслик ҳолати аниқланса, бу ҳолат тезда ѐзма хулоса 
тарзида расмийлаштирилиб буюртмачи ва пудратчи ташкилотга тақдим қилинади. Бу ҳолда 
вақтинчалик омборхонада сақланаѐтган арматура партиясини қурилиш объектида лойиҳадаги 
мақсадда қўллашга рухсат қилинмайди. 
Арматуралар физик-механик хоссалари бўйича СТО АСЧМ-7-93 А500С га қўйиладиган 
талабларга жавоб берса синов ижобий бўлади. СТО АСЧМ-7-93 талаблари бўйича А500С 
арматуранинг оқиш чегараси 500 МПа дан, вақтинчалик қаршилиги 600 МПа дан ва нисбий 
чўзилиши 14% дан кам бўлмаслиги керак. Агар синов натижалари барча «плавка»лар бўйича 
ижобий бўлса тегишли равишда ҳисобот 5-нусхада расмийлаштирилиб буюртмачи, бош 
 
1-расм. Москва СИТИ ишбилармонлар маркази кўриниши. 


222 
пудратчи, архив ва бошқа тегишли ташкилотларга тақдим қилинади. Ушбу ҳисобот расман 
тақдим қилингандан сўнг вақтинчалик омборхонада сақланаѐтган арматура партияси қурилиш 
объектида лойиҳадаги мақсадларда ишлатилиши мумкин. 
2. Бино қурилишида конструкциялардаги арматурлаш ишларини қабул қилиш технологик 
регламент талаблари асосида олиб борилиши керак. Бирор бир конструкцияда (ораѐпма, 
устунлар, диафрагма девори ва ҳ.к.) арматурлаш ишлари бажарилгандан сўнг, бу ишлар тўғри 
ва сифатли бажарилганлиги назорат қилиниши ва қабул қилиниши шарт. Назорат гуруҳи энг 
камида буюртмачи томонидан тайинланган техник-назоратчи ва лаборатория эксперт инженер 
ходимидан иборат бўлади. 
Пудрат ташкилоти вакили иштирокида назорат гуруҳи конструкцияда бажарилган 
арматурлаш ишларини лойиҳа асосида тўлиқ кўздан кечириб чиқади. Бунда назорат гуруҳи 
асосан қуйидагиларга аҳамият бериши керак: 
 Лойиҳада кўрсатилган арматура синфи, сони ва диаметрлари, ҳамда ўрнига тўғри 
ўрнатилганлиги; 
 Арматура стерженлари узунлиги ва оралиқ масофалари лойиҳага мос келиши; 
 Арматураларни туташган конструкцияларга анкерлаш масофалари сақланганлиги ва 
стерженлар орасидаги ўлчамлар тўғрилиги; 
 Кўндаланг ва бўйлама арматураларни регламент талаблари бўйича юмшоқ сим билан 
маҳкам боғланганлиги; 
 Олдин бетонланган захваткага яқин каркасларда арматураларнинг бетон қолдиқларидан 
тозаланганлиги, занглаб қолган арматура чиқиқларини пўлат щчеткалар билан тозаланганлиги; 
 Агар бетонлаш ишлари қиш мавсумида бўладиган бўлса, арматураларда сим орқали 
қиздириш ишлари монтажининг якунланганлиги; 
 Конструкция ичида қолдириладиган технологик тешиклар, дераза ѐки эшик проемларида 
мустаҳкамликни таъминлаш мақсадида қўйиладиган қўшимча қия стерженлар, горизонтал ѐки 
вертикал арматураларни диаметри, сони, оралиғи ва узунликларини лойиҳа параметрлари 
билан таққослаш; 
 Ораѐпма конструкцияларини арматурлашда периметрал зоналарда бино фасад 
конструкция элементларини бириктиришга мўлжалланган заклад деталларининг лойиҳада 
белгиланган жойларда ва ўлчамларда бўлишини текшириш; 
 Конструкцияга лойиҳа бўйича қўйиладиган барча арматура маҳсулотлари ўрнатилгандан 
сўнг қурилиш чиқиндилари бўлмаслигини таъминлаш ва ҳ.к. 
Назорат гуруҳи юқорида келтирилган ва шунга ўхшаш талабларни бажарилишида 
камчиликлар аниқласа конструкцияни арматурлаш ишлари қабул қилинмайди. Аниқланган 
камчилик ва нуқсонлар бартараф қилингандан сўнг назорат гуруҳи арматурлаш ишлари 
якунланганлиги ҳақидаги далолатномани расмийлаштириб, бетонлаш ишларига рухсат 
берилади. 
Мақолада келтирилган маълумотлар қурувчи муҳандисларга, талабаларга ва қурилиш 
соҳасига қизиқувчиларга қуйма темирбетон бинолар қурилишида арматура материали кириш 
назорати ва конструкцияларни арматурлаш ишларини қабул қилишнинг аҳамияти юқори 
эканлигини кўрсатади.

Download 6,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   137   138   139   140   141   142   143   144   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish