ҚИШЛОҚ ҲУДУДЛАРИ ШАРОИТИДА ЁНҒИНГА ҚАРШИ СУВ САҚЛАШ
РЕЗЕРВУАРЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ САМАРАДОРЛИГИ
Негматов М.К., Мансурова Н.Ш., Юлдашев М.А.
Наманган муҳандислик-педагогика институти, Ўзбекистон
The article presents some guidelines for calculation and design of fire-fighting tanks with
irrigation ditches network in a rural area of Namangan region.
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимларида сунъий сув манбаилари-сув сақлаш
резервуарлари муҳим аҳамиятга эга. Сув сақлаш резервуари- гидротехника иншооти бўлиб,
ташқи ѐнғинни ўчириш мақсадида сувни сақлаш учун хизмат қилади.
Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимининг асосий кўрсаткичлари ҳисобий сув миқдори ва
ѐнғинни ўчириш давомийлиги ҳисобланади. Амалдаги қурилиш меъѐрлари ва қоидаларида [1]
219
ѐнғинни ўчириш давомийлигининг ҳисобий миқдори-3 (60х60х3 сек) соат, сувнинг миқдори эса
секундига 5...25 литр қабул қилинган. Мазкур кўрсаткичлар асосида сув сақлаш ҳовузи
фойдали сиғимининг энг кам қиймати аниқланади, яъни:
5х60х60х3= 54000 л = 54 куб. м.
Ёнғинга қарши сув сақлаш ҳовузларининг сув ҳажмини тиклаш учун энг узоқ вақт
муддати: аҳоли яшаш ҳудудлари ва ѐнғин хавфи бўйича А, Б, В тоифали саноат корхоналари
учун 24 соат; ѐнғин хавфи бўйича Г, Д ва Е тоифали саноат корхоналари учун 36 соат; қишлоқ
аҳоли яшаш ҳудудлари ва қишлоқ хўжалик корхоналари учун 72 соат белгиланган.
Ёнғинни ўчириш учун сарфланиши лозим бўлган сувнинг энг кам миқдори ва ҳисобий
ўчириш вақти худуднинг сув билан таъминланганлик даражасига бевосита ва билвосита
боғлиқ. Сув билан таъминланганлик даражаси қишлоқ шароитида шаҳарга нисбатан пастроқ
бўлгани учун ҳам қишлоқ худудларида ѐнғинни ўчириш учун меъѐрий сув сарфи ҚМҚ да
белгиланган миқдордан кўпроқ, ҳисобий ўчириш давомийлиги эса камроқ бўлиши мумкин.
Соҳа мутахассислари берган маълумотларга қараганда, ѐнғинни ўчириш жараѐнларида 20
фоиз ҳолатларда сувнинг захираси йўқлиги ѐки етарли даражада эмаслиги оқибатида бир қатор
қийинчиликларга дуч келинмоқда.
Ҳозирги кунга қадар нафақат Наманган вилоятида, балки бутун республикамизда
қурилган сув сақлаш резервуарларининг аксарияти Собиқ Иттифоқ даврида ишлаб чиқилган
―Йиғма темир-бетон элементлардан ясалган сиғими 100...300 куб. метрли сув сақлаш
резервуарлари‖ деб номланган 901-4-78 с. 84 рақамли намунавий лойиҳа асосида бажарилган.
Йиғма темир-бетон элементлардан ясалган резервуарларнинг асосий камчиликлари
қуйидагилар: қурилиш - монтаж ишларининг қимматлиги; уларни сув билан тўлдириш ва
бўшатиш ускуналарининг мураккаблиги; ҳовузларни қимматбаҳо ичимлик суви билан
тўлдиришга
мослаштирилганлиги;
маҳаллий
шароитлар
(ҳудуднинг
сув
билан
таъминланганлик даражаси, ѐнғинни ўчириш учун меъѐрий сув сарфи ва ўчириш учун
сарфланадиган вақтнинг хусусиятлари ва бошқалар) етарлича ҳисобга олинмаганлиги ва ш.к.
Бундан ташқари амалдаги қурилиш меъѐрлари ва қоидалари жорий этилганига сал кам
йигирма йил бўлди. Бу даврда ѐнғин хавфсизлигига бўлган талаблар кучайтирилди, соҳада
янги техника ва технологиялар жорий этилди, Республикамизда халқаро стандартларга ўтиш
босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
Шу муносабат билан жорий йилдан бошлаб Наманган вилоят Ёнғин хавфсизлиги
бошқармаси ва Наманган мухандислик-педагогика институти хамкорлигида ―Ёнғинга қарши
сув сақлаш ҳовузларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш‖
мавзусида илмий-амалий изланишлар олиб борилмоқда [2,3].
Мазкур тадқиқотларнинг мақсади ва вазифалари: Наманган вилоятида қурилган ва
реконструкция қилинаѐтган ѐнғинга қарши сув сақлаш ҳовузларининг конструкцияларини
ўрганиш; уларда кузатилган носозликларни таҳлил қилиш; Сизот сувлари ер юзаси сатҳига
яқин жойлашган ҳудудларда ѐнғин сув сиғимларини лойиҳалаш ва қуриш; Ёнғинга қарши сув
сақлаш ҳовузларининг қиймати ва самарадорлигини эътиборга олган ҳолда уларнинг оптимал
конструкцияларини ишлаб чиқиш; Наманган вилояти иқлим шароити учун ѐнғинга қарши сув
сақлаш ҳовузларини лойиҳалаш, қуриш ва улардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш
бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.
1-ѐнғинга қарши сув сақлаш резервуари; 2-ариқ сувини тинитиш қурилмаси; 3-
гидроизоляция; 4-автомобиллар учун сув олиш қудуғи.
Таклиф этилаѐтган технологик схемалар лойиҳалаш институтларининг муҳандис-техник
ходимлари, ѐнғин хавфсизлиги хизмати ходимлари ва ташкилот (корхоналар)нинг раҳбарлари
учун фойдали бўлади.
Тадқиқотларимиз натижалари нафақат Наманган вилояти шароитида, балки Ўзбекистон
иқлим шароитида ѐнғинга қарши сув сақлаш резервуарларининг намунавий лойиҳа-смета
хужжатларини ишлаб чиқиш учун илмий-техник асос бўлиб хизмат қилади.
Адабиѐтлар
1. Қурилиш меъѐрлари ва қоидалари. ҚМҚ 2.04.02-97 ―Сув таъминоти. Ташқи тармоқлар ва
иншоотлар‖ Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура қв қурилиш қўмитаси,
Тошкент, 1997.
2. Гадаев А.Н. Ёнғинга қарши сув таъминоти тизимлари. Ўқув қўлланма. СамДАҚИ,
Самарқанд, 2011.
3. Негматов М.К., Ходжиев Н.Р. Наманган вилоятидаги касб-ҳунар коллежлари ва
мактабларда ѐнғинга қарши сув сиғимларини қуришда таннарҳ таҳлили. ―Рақобатбардош
кадрлар тайѐрлашга инновацион ѐндашув‖ мавзусидаги Республика илмий-амалий
конференция материаллари тўпламида. Наманган, 48-55 бетлар, 2012.
220
Do'stlaringiz bilan baham: |