163
сермеҳнатлилигини, бино ва иншоотларни оғирлигини пасайтиришни таъминловчи ҳамда
уларни қурилиш ва эксплуатация қилишдаги жами ресурстежамкор энергетик маблағлар
сарфини камайтиришга эришиши лозим.
―Кучни силжитиш–қовушоқлик‖ боғланишини олишдан ва боғланишлар кўтариши
мумкин бўлган чегаравий юкланишларни аниқлашдан иборат эди.
Боғланишлар 10 мм диаметрли қилиб қабул қилинган, бетон – саноат ва қишлоқ хўжалик
бинолари учун лойиҳа панеллари каби ички қатламининг қалинлиги 100 мм, ташқи
қатламиники 50 мм бўлган В 25 синфли оғир бетон. Тажриба намуналари иситкич қатламининг
қалинлиги 50, 75 ва 100 мм бўлганда 30 х 30 см ўлчамда лойиҳаланган. Боғланишлар тўртта
алоҳида стерженлар кўринишида ишланган. Иситгич сифатида ДТС Уз 716-96 бўйича маркаси
30 бўлган полистрол пенопластдан фойдаланиш кўзда тутилди.
Бино ва иншоотлардаги ишлар шуни кўрсатдики, ҳозирги вақтда ташқи деворлар яьни
юпқабетонли, ғиштли, ѐғочли ва бошқалар замонавий иссиқлик-техник ва иқтисодий
талабларга тўғри келмайди. Иссиқликни таминлашда асосий композит материалдан қатъий
назар деворнинг конструкцияси иссиқлик ҳимояловчи қатлам билан қопланиши лозим. Ўртача
иссиқлик изолацияланган учқатламли панелли бетонларнинг ўртача юзаси 300-500 кг/м
3
,
зичлиги 0,5-2,5 МПа, иссиқлик узатилиши юпқадевордан иборат бирқатламлиларга нисбатан
2,5-4 марта кам. Бу ерда ананавий тулдирувчилар (перлит, керамзит ва шу турдаги бошқа
маҳсулотлар) ишлатилиши мумкин, аморфли структура тулдирувчилар (пеношишагранула,
азерит, баролит, диолит ва стеклозоит), қайсиларнинг иссиқлик ўтказувчанлиги кристалл ва
ѐғоч ва қишлоқ ҳўжалиги тўлдирувчиларга нисбатан 25-30 % га кам.
Учқатламли
конструкцияларнинг
ишлатилиши
техник
қурилишлар
ва
конструкцияларининг оғирлигини ўртача 4,5 марта камайтиради. Бунинг натижасида бинонинг
сейсмик бардошлиги ошади. Учқатламли конструкцияларнинг ишлатилиши қурилишнинг
сифатини ва биноларнинг иссиқлик ҳимояланишини оширади.
Композит қурилиш материаллардан фойдаланиб энергия ва ресурстежамкор девор
панеллари ҳаммаси бўлиб, иситкичли қатлами турлича бўлган 12 та намуна (6 та намунадан 2
босқичда) тайѐрланди ва синовдан ўтказилди. Боғланишлар ички қатлам ва иситкич
ѐтқизилгандан сўнг ўрнатилди.
Синаш вақтига келиб биринчи босқичдаги намуналарда бетоннинг мустаҳкамлиги 27,7
МПа ни, иккинчиси 29,3 МПа ни ташкил этди. Боғланишлар арматураси 372,1 МПа
кучланишда оқувчанлик майдонига эга бўлди, унинг вақтинчалик қаршилиги 56,5 МПа га тенг.
Полистролбетон (ПСБ)нинг силжиш модули 3,5 МПа ни, силжишдаги мустаҳкамлик 3,8 МПа
ни ташкил этди.
Уч қатламли намуналарнинг сурувчи куч таъсиридаги қатламлари ўзаро сурилишининг
тавсифи намуна мисолида (иситкичсиз) 1-расмда кўрсатилган. Юкланишнинг бошида
силжишлар кучга пропорционал равишда ортади, кейин силжишнинг ўсиши тезлиги ортади ва
охирги босқичда силжиши бироз оширилганда ҳам анча катта қийматга ортади.
Do'stlaringiz bilan baham: