И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


-боб. КИБЕРКОРПОРАЦИЯ ТУШУНЧАСИ



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

2-боб. КИБЕРКОРПОРАЦИЯ ТУШУНЧАСИ 
 
2.1. Киберкорпорациянинг ташкилий тузилмаси 
Юқорида таъкидлаб ўтилганидек, киберкорпорация бу амалда барча 
ташкилий аҳамиятга эга ишга доир алоқаларни компьютер шаклида амалга 
ошириладиган ташкилотдир. Яъни асосий жараѐнлар бутун ташкилот ѐки 
кўпгина ташкилотларни боғловчи электрон тармоқларда бажариладилар.
Компьютерларнинг ҳисоблаш қувватлари шиддат билан ривожланиши ва 
компьютер тармоқлари (шу жумладан, Интернет)нинг ривожланиши кўпгина 
ташкилотлар ―тармоқли‖ корхоналарга айланишига олиб келган, бу 
ахборотларни ҳам ташкилот ичида ва ҳам ундан ташқарида тўсиқсиз 
тарқалишларига имкон берган. Бундай имконият компания тузилишида тубдан 
ўзгаришларни ўтказиш, унинг фаолияти соҳаларини кенгайтириш, ишлаб 
чиқаришнинг янги усулларини татбиқ этиш, маҳсулот ва хизматларнинг янги 
турларини кўпайтириш учун сабаб сифатида хизмат қилиши мумкин. 
Ахборот технологияларидан интенсив равишда фойдаланувчи рақамли 
фирма ѐки киберкорпорациялар бизнесда ХХ асрнинг 90-йиллари ўрталаридан 
бошлаб пайдо бўла бошлади. Уларни пайдо бўлиши ташкилотларни тубдан 
ўзгартириб юборди ва жамиятда тўлиқ рақамли фирма сингари янги ҳодиса 
пайдо бўлиши учун шароит бўлиб хизмат қилди. Киберкорпорация бир неча 
кўрсаткичлар бўйича белгиланиши мумкин. Масалан, бу ташкилотнинг
мижозлар, етказиб берувчилар ва ходимлари билан деярли барча муҳим ишга 
доир алоқалари электрон шаклда амалга оширилувчи фирмадир.
Асосий иш жараѐнлари тармоқлар ѐрдамида бажарилади, улар бутун 
ташкилотни қамраб олади ѐки бир неча ташкилотларни бирлаштиради. Бу 
барча иш жараѐнлари ташкилот учун қимматли товар ѐки хизматларни ишлаб 
чиқаришда мувофиқлаштирилган ва жамланган. Ташкилот ўз фаолиятини 
амалга оширувчи йўллар, масалан, янги маҳсулотни ишлаб чиқиш, ишлаб 
чиқариш ва буюртмани бажариш ѐки хизматчини ишга қабул қилиш уларнинг 
рақобатбардошлигининг манбаи бўлиши мумкин.
Ташкилотнинг молия ва инсон ресурслари ҳамда ақлий мулк сингари 
барча асосий ресурсларни бошқариш электрон воситалар ѐрдамида амалга 
оширилади. Киберкорпорацияда ҳар қандай талаб қилинувчи асосий, бошқарув 
қарорларини қўллаб-қувватлаш учун ахборотларни ҳамма вақт ва фирманинг 
ҳар қандай нуқтасида олиш мумкин. Фирманинг электрон моҳияти уларга 
атроф-муҳитга анъанавий фирмаларга нисбатан анча тез эътибор қаратишга 
имкон беради, бу уларга тез ўзгарувчан даврда яшаб қолиш учун қулай 
мослашувчанликдир. Киберкорпорациялар халқаро ташкилотларга бошқарув 
учун ғайриоддий имконияларни тақдим этади. Ишларни олиб боришнинг 
электрон шакли бундай ташкилотларга ишни соддалаштириш имконини 
беради, даромадлик ва рақобатбардошликнинг кўз кўрмаган даражасига 
эришиш имконини беради. 
Киберкорпорациялар анъанавий фирмалардан бошқарувда ахборот
технологияларидан фойдаланишнинг характери билан ажралиб туради. Бундай 


15 
фирмаларнинг менежерлари учун ахборот технологиялари нафақат усул, балки
бизнеснинг асоси ва бошқарувнинг асосий воситаси бўлиб қолмоқда. 
Бугун тўлиқ рақамли фирмалар жуда кам. Шунга қарамай, кўпгина 
фирмалар бу йўналишда борган сари кўпроқ ресурслар сарфламоқда. 
Фирмаларни анъанавий шакллардан рақамлига ўзгартириш жараѐни 
менежерлардан сезгирлик, моҳирлик ва чидамликни талаб этади. Менежерлар 
фирмалари олдида турган муаммоларни идентифициялаш, ўзларга бу 
муаммоларни ҳал этишда ѐрдам берувчи технологияларни аниқлашлари керак. 
Бунда бизнесни олиб бориш, бошқарув ва сиѐсатининг ахборот технологиялари 
афзалликларидан тўлиқроқ фойдаланиш имконини берувчи тадбирларни 
яратиш, яъни ташкилотларни қайта қуриш зарур. 
Киберкорпорациянинг асосий ўзига хос аломатлари қуйидагилардан 
иборат: 

тузилмани зичлаштириш;

масофадан ишлаш;

ишчи оқимларни қайтадан ташкил қилиш;

ташкилотнинг эгилувчанлигини ошириш;

бошқарув жараѐнидаги ўзгаришлар; 

бизнесни юритиш чегараларини кенгайтириш. 
Бу ўзгаришларнинг мазмуни ўрганилади. Ташкилотнинг тузилиши 
ўзгариши, биринчи навбатда, унинг жипслашуви билан боғлиқ. Компьютер 
асри бошлангунига қадар ташкил қилинган катта, бюрократлашган 
ташкилотлар кўпинча самарасиз ишларди, кичик мослашувчанликка эга эди ва 
уларга янги корхоналар, айниқса кейинги вақтларда пайдо бўлганлар билан 
рақобатлашиш қийин эди. Бундай ташкилотларнинг баъзилари ходимларни 
қисқартириш ва ташкилий иерархиядаги босқичлар сонини пасайтириш йўли 
билан камайтирилган.
Киберкорпорациялар яна иерархик тузилмага эгалар ва шунга кўра 
уларда ҳар хил ташкилий босқичлар мавжуд. Аммо бундай фирмалар
―мувофиқ иерархия‖ни ташкил этади, улар бутун ташкилотда қабул қилинган 
қарорлар учун жавобгарликни тақсимлайди, бу унинг тизилиши жипслашишига 
олиб келади. Бундай фирмалар бошқарув босқичларининг кичик миқдорига эга, 
чунки қарорларнинг бир қисми пастроқ босқичдаги ходимлар томонидан қабул 
қилинади. Бу ходимлар олдингига нисбатан кенгроқ ваколатларга эга, улар 
энди 9.00 дан 17.00 гача ишламайди. Улар бутун иш куни давомида офисда 
бўлиши шарт эмас. Бундан ташқари, бундай ходимлар географик жиҳатдан 
етарлича узоқлаштирилган бўлиши мумкин, баъзида менежер ва унинг қўли 
остидагилари Ер шарининг турли нуқталарида бўладилар. 
Замонавий ахборот технологиялари ходимларнинг асосий қисмига 
маълумотларнинг катта ҳажмига кириш имконини беради, шунинг учун улар 
авваллари турли даражадаги менежерлар маъсул бўлган қарорларни қабул 
қилишлари мумкин. Интернет каби глобал тармоқлар ѐрдамида ходимлар, агар 
турли жойларда бўлсалар ҳам, биргаликда ишлашлари мумкин. Бу шуни ҳам 
билдирадики, менежерларнинг жавобгарлиги ортади, бу юқори поғонадаги 


16 
менежерларга кўплаб ходимларни уларни географик жойлашишидан қатъий 
назар назорат қилиш имконини беради. Бундай ўзгаришлар натижасида 
кўпгина компаниялар минглаб ўрта бўғин менежерларини ишдан бўшатган.
Киберкорпорациянинг кейинги белгиси масофадан ишлаш ҳисобланади. 
Коммуникация технологиялари кўпгина ҳолларда масофа омилини ҳисобга 
олмайди. Савдо агентлари энди, ўз ихтиѐрида янги ахборотларга эга бўлган 
ҳолда (ва турли ―қоғозли‖ ишлар билан камроқ шуғулланиб), бевосита 
мижозлар билан ишлашга кўпроқ вақт сарфлаши мумкин. Кўпгина ходимлар ўз 
уйларида ва ҳатто машинада ишлашлари мумкин, бу офислар ва иш хоналарини 
сақлаб туришга харажатларни пасайтириш имконини беради.
Баъзида 
ҳатто 
бўлимлар 
тарқатиб 
юборилишлари 
ѐки 
анча 
қисқартирилиши мумкин. Масалан, агар мижозлар корхона компьютер тизими 
орқали керакли товарларга олдиндан буюрма бериши мумкин бўлса, хомашѐ ва 
тайѐр маҳсулотлар учун катта омборларни сақлаб туришга ҳожат йўқ. 
Ўзаро узоқда бўлган ходимларнинг ―бир жамоада‖ ишлашлари ҳақиқат 
бўлиб қолди. Масалан, янги маҳсулот устида ишлаѐтган дизайнерлар ҳатто ҳар 
хил қитъаларда жойлашган бўлишлари мумкин.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish