И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари


Киберкорпорация, электрон тижорат и электрон бизнес



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet12/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

2.2. Киберкорпорация, электрон тижорат и электрон бизнес 
Юқорида баѐн этилган барча янгиликлар бизнесни ―электрон‖ олиб 
бориш усулларидан иборат бўлади, улардан фойдаланиниш рақамли фирмалар 
пайдо бўлишига олиб келади. Интернет ушбу технологияларни татбиқ этиш 
учун базавий платформа бўлади. Тармоқ туфайли корхоналарнинг минглаб 
ахборот тизимларини битта компьютер тармоғига улаш мумкин бўлади, бу жуда 
кенг электрон бозорини яратишга шарт-шароит бўлади.
Электрон 
бозор 
– 
сотувчи 
ва 
харидорларнинг 
кўпрчилигини 
бирлаштирувчи, ахборотлар, товар ва хизматлар билан алмашиш учун хизмат 
қилувчи ҳамда тўловларни амалга ошириш имконини берувчи ахборот тизими. 
Компьютер тармоғидан фойдаланган ҳолда, бундай тизимлар ўзига хос 
воситачилар ҳисобланади, улар сотувчи ва харидорларни қидириб топиш, 
нархлар ҳақидаги ахборотларни олиш, товар ва хизматларга буюртма бериш, 
уларга ҳақ тўлаш сингари асосий операцияларга харажатларни пасайтиради. 
Сотувчи ва харидорлар ҳақиқий жойлашувларидан қатъий назар 
―киберкенглик‖да битимни амалга оширишлари мумкин. Интернетда турли-
туман катта миқдордаги товар ва хизматлар реклама қилинади, сотилади ва 
харид қилинади. Компаниялар чиройли электрон рисолалар, реклама роликлари 
ва каталогларни фаол яратадилар. Интернет орқали товарлар турлари, шу 
жумладан табиий гуллар, китоблар, кўчмас мулк, мусиқий ѐзув, электроника ва 
озиқ-овқатларни харид қилиш мумкин. 
Кўпгина чакана сотувчилар шахсий веб-саҳифаларига эга (масалан, 
Wine.cом – унда вино ва озиқ-овқат маҳсулотлари сотилади). Уларнинг 
баъзилари ўз товарларини электрон супермаркетлар орқали сотадилар, масалан, 
ShopNоw.cом. Харидорлар керакли товарларни танлашлари мумкин, шундан 
кейин улар буюртмани ―кассадан узоқлашмай‖ расмийлаштирадилар. Ҳатто 
электрон молиявий бозор ҳам мавжуд, у ерда акциялар, облигацияларни харид 
қилиш ѐки, мисол учун, маълум фондга маблағларни киритиш, инвестиция 
киритиш мумкин. 


20 
Борган сари Интернетдан тадбиркорлар ўртасидаги битимлар учун кенг 
фойдаланилмоқда. Масалан, авиакомпаниялар Boing корпорацияси веб-
сайтидан эҳтиѐт қисмларга буюртма бериш ва жойлаштирилган буюртма 
бажарилиши статусини текшириш учун фойдаланишлари мумкин. 
Интернетдан кенг фойдаланиш мумкинлиги ва унда турли битимларни 
амалга оширишнинг осонлиги электрон тижорат ривожланишига олиб келган. 
Электрон тижорат – компьютер тизимларидан фойдаланиш билан товар ва 
хизматларни сотиш ва харид қилиш жараѐни ҳисобланади. Бу таърифга яна 
реклама, маркетинг, мижозларга хизмат кўрсатиш тадбирлари, буюртмаларни 
етказиб бериш ва уларга ҳақ тўлаш сингари ҳаракатлар ҳам киради. Қўлли ва 
―қоғозли‖ тадбирларни ―электрон‖ аналогларига алмаштирилиши ҳамда 
электрон тижорат ахборотлари билан алмашиш тизимларидан фойдаланиш 
туфайли исталган товарга буюртма бериш, уни етказиб бериш ва унга ҳақ 
тўлаш жараѐнларини анча тезлаштириш ҳамда устама харажатларни анча 
қисқартириш мумкин. 
Интернет электрон тижоратнинг асосий технологик платформаси бўлади. 
Яна шу нарса ҳам муҳимки, Интернет-технологиялар бизнес билан бевосита 
боғлиқ бошқа жараѐнлар – ходимлар билан ишлаш, счѐтлар ҳолати ва ишлаб 
чиқариш режасининг бажарилиш даражасини текшириш, ишлаб чиқариш 
линияларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш, лойиҳавий ҳужжатларни 
тузишни бошқаришга ѐрдам беради.
Компаниялар Интернет-технологиялардан фойдаланишнинг узвийлиги ва 
соддалиги афзалликларидан интранет-тармоқлар (ички тармоқлар) деб аталувчи 
ички корпоратив тармоқларни яратиш учун ҳам фойдаланадилар. Масалан, 
аввал кўрсатилганидек, Sisso Systems компанияси хусусий тармоғидан 
менежерлар учун меҳнат ресурсларига тегишли ҳисоботларни яратишда 
фойдаланади. Коммуникациялар ҳамкорлиги ва фирмалар фаолиятини 
мувофиқлаштириш учун фойдаланилувчи бундай тармоқларни сони доимо 
ортиб бормоқда.

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish