И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
 



1.2. Курснинг тузилмаси ва уни ўрганиш усуллари.
Асосий атамалар 
Ўқув қўлланманинг биринчи қисми ўзига хос юкламага эга: унинг 
вазифаси курс материалининг асосини тартиб билан кўрсатиб ўтиш ва кейинги 
материалларга асос бўлиш, умумий бўлган асосий тушунчаларни киритишдан 
иборат. Шунинг учун биринчи боб курс предмети, асосий тушунчалари ва 
ахборот тизимларининг ташкилотдаги ўрнини муҳокама қилишга бағишланган.
Иккинчи боб тизим ва тизимли ѐндашувни ўрганишга бағишланган. Унда 
ташкилотнинг асосий тавсифлари ва ташқи муҳити кўриб чиқилади. Кейинги 
бериладиган материалларни тушунишга асослар баѐн этилади. Менежментнинг 
вазифалари ва қарорлар қабул қилиш жараѐни кенг ѐритилади. Қолган боблар 
ахборот тизимларининг асосий қисмлари ва турларига бағишланган. Бобларда 
ташкилотга ахборот оқимлари, унга таъсир этувчи тўсқинликлар ва уларни 
камайтириш йўлларига катта аҳамият берилган ҳамда ахборот тизимларини 
лойиҳалаштиришнинг ўзига хос тамойиллари таклиф этилган. 
Информатика – ахборот, уни электрон воситалар ѐрдамида йиғиш, 
сақлаш, қайта ишлаш ва тақдим этиш усуллари тушунилади.
Иқтисодий информатика – ахборот тизимлари ва уларнинг иқтисодиѐтда 
қўлланиши ҳақидаги фан ҳисобланади. 
Ахборот тизими – техник ва дастурий воситалар, ахборот ресурсларининг 
ўзаро боғланган йиғиндиси бўлиб, шу билан бирга қарорлар қабул қилишни 
таъминловчи ахборот жараѐнларини амалга оширувчи бошқарув хизматлари 
ҳам тушунилади. 
1.3.
Ахборот тизимларининг ташкилотлардаги аҳамияти
ва вазифалари 
Ҳозирги кунда ахборот тизимлари (АТ) ташкилотнинг ажралмас қисмига 
айланмоқда. Бугун кўпгина менежерларнинг ташкилотни ривожлантириш ва 
барқарор фаолиятини олиб бориш мақсадида ахборот тизимлари соҳасида 
билимларнинг зарурлиги аниқланган. Ахборот тизимлари турли ҳудудлардаги 
бўлимларни очиш, янги маҳсулот ва хизматларнинг таклиф этилиши, иш 
жойлари ва ишлаб чиқариш жараѐнларининг хусусиятлари ўзгариши ҳамда 
тижорат юритиш йўлларининг тубдан ўзгартирилиши ҳисобига компаниянинг 
кенгайиши ва ривожланишига олиб келади.
Ахборот тизимларининг ташкилотдаги аҳамияти кўп жиҳатдан қуйидаги 
омиллар орқали аниқланади: 
Биринчи – халқаро иқтисодиѐтнинг пайдо бўлиши ва мустаҳкамланиши; 
Иккинчи – индустриал жамият ва иқтисодиѐтнинг илмий тараққиѐт, 
иқтисодиѐт ва хизмат кўрсатиш соҳасига айланиши; 
Учинчи – ташкилотларнинг ўзгариши; 
Тўртинчи – рақамли корхонанинг пайдо бўлиши. 
Бу омиллар корхона фаолияти ташқи муҳити ўзгаришига таъсир этади, 
шунингдек, ташкилотларни бошқариш учун кўпгина янги имкониятлар пайдо 
бўлишига хизмат қилади. 



Халқаро иқтисодиѐтнинг мустаҳкам бўлиши импорт ва экспортнинг 
кўпайишига олиб келади. Масалан, АҚШ, Европа ва Осиѐнинг ривожланган 
мамлакатларининг ўсиб бораѐтган иқтисодиѐти кўп жиҳатдан ташқи савдо, 
яъни уларнинг экспортига боғлиқ. Ташкилотнинг бугунги кундаги ва 
келажакдаги мувафаққияти кўп жиҳатдан унинг глобал миқѐсда ишлашига ҳам 
боғлиқ. 
Бугун АТ ташкилот учун халқаро миқѐсда савдо ва бошқа турдаги 
тижоратларни юритишга зарур бўладиган алоқа ва барча турдаги воситалар 
билан таъминланмоқда. Бу турдаги тижоратни юритиш учун компания 
дистрибьюторлари ва етказиб берувчилари билан суткасига 24 соат доимий 
алоқа талаб этилади. Бундан ташқари ушбу мулоқот учун барча керакли 
ахборот ресурслари билан таъминланган кучли ахборот тизими керак. 
Глобаллашув ва ахборот технологиялари ички бизнесга янги таҳдидлар 
солмоқда. Глобал алоқа ва бошқарув тизимига эга истеъмолчи эндиликда 
халқаро бозордан маҳсулот ва хизматларнинг нархи ва сифати ҳақидаги 
ахборотларга эга бўлган ҳолда, уларни харид қилиш имкониятига эга бўлмоқда. 
Халқаро бозорда рақобатбардош бўлиш учун компанияларга кучли ахборот ва 
алоқа тизимлари зарур. 
Ҳозирги вақтда иқтисодиѐтнинг қиѐфаси ҳам ўзгармоқда. Масалан, АҚШ, 
Япония, Германия ва шу каби етакчи саноатлашган мамлакатларда 
саноатлашган иқтисодиѐт 
тубдан 
илмий-ахборотлашган иқтисодиѐтга 
ўзгармоқда, шу сабабдан иқтисодиѐтнинг асоси хизмат кўрсатишга айланмоқда, 
ишлаб чиқариш эса ишчи кучи арзон бўлган мамлакатларга кўчирилмоқда. 
Билимли, илмий ва ахборотлашган иқтисодиѐт ушбу мамлакатлар бойишида 
асосий сабаблардан бири ҳисобланади. 
Илмий-ахборотлашган инқилоб ХХ аср бошларида бошланган бўлиб, 
аста-секинлик билан кенгайиб борган. 1976 йилга келиб, қишлоқ хўжалигидаги 
ишчиларнинг сонидан ташкилотлардаги ишчилар сони ортган ва ишлаб 
чиқаришдаги ишчилар сонидан хизмат кўрсатиш соҳасидаги ишчилар сони 
ортган. Бу эса инқилобнинг оммалашиб кетишига асосий сабаб бўлган. 
Атрофга назар ташласак, бугун инсонлар ферма ва заводларда ишлашдан 
кўра, савдо, таълим, соғлиқни сақлаш, банк, суғурта, ҳуқуқшунослик сингари 
соҳаларда ишлашни афзал кўрмоқдалар, шунингдек бу давр талабидир. Бу каби 
янги иш жойлари, аввало, янги билим ва ахборотларни талаб этади. АҚШда бу 
ҳолат ХХ аср бошларидан бери кузатилмоқда ҳамда ишчилар билим ва 
ахборотдан фойдаланиб, иқтисодиѐт ривожланишига хизмат кўрсатмоқда.
Бугун АҚШ ялпи миллий маҳсулотининг 60 фоизини билим ва ахборот 
маҳсулотлари ташкил этмоқда. Билим ва ахборот кўпчилик учун янги маҳсулот 
ва хизмат турларининг асосига айланмоқда. Шу билан бирга билимлардан 
анъанавий маҳсулотларни ишлаб чиқаришда ҳам фойдаланиш шиддат билан 
ривожланмоқда. Мисол учун автомобиль саноатида лойиҳалаштириш ва ишлаб 
чиқариш бугунги кунда билим ва ахборот технологияларига асосланади. 
Илмий-ахборотлашган иқтисодиѐтда ахборот технологиялари ва 
тизимлари ўзига хос муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда. Масалан, кредит 


10 
карточкалар бўйича хизмат кўрсатиш, юкларни етказиб бериш, халқаро 
транспорт тизимларида чипталар харид қилиш сингари хизматлар замонавий 
ахборот технологияларига таянади. Молия, суғурта, кўчмас мулк сингари 
хизмат кўрсатиш соҳаларида ахборот технологияларига сарфланган харажатлар 
капитал қўйилмаларнинг 70 %ини ташкил этмоқда. 
Саноатнинг кўпгина тармоқларидаги ахборот ва ахборот технологиялари 
бизнес ва унинг менежерлари учун аналитик (танқидий) ва стратегик 
ресурсларга айланмоқда. Ахборот тизимлари ташкилотда ахборот ва билимлар 
оқимини оптималлаштириш ҳамда билимлар базасини кенгайтириш, улардан 
самарали фойдаланиш учун зарур ҳисобланади. Демак, ходимларнинг иш 
унумдорлиги бевосита фойдаланилаѐтган ахборот тизимининг сифатига боғлиқ 
бўлиб, маъмурият томонидан ахборот технологиялари бўйича қилинган барча 
қарорлар ташкилотнинг рақобатда омон қолиши ва тараққий этишида ўзига хос 
муҳим аҳамиятга эга. 
Одатда кўчилик ташлотларнинг бошқарув тузилмаси деганда иерархик, 
марказлашган, тузилмавий шаклдаги мутахассисларнинг ўзаро ҳаракати, яъни 
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва хизматлар кўрсатиш учун белгиланган 
операцион стандарт жараѐнлар йиғиндиси тушунилади. 
Ташкилот бошқарувининг янги марказлашмаган горизонтал шакли 
маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқаришда долзарб ҳисобланади. Бундай шакл 
муаяйн бозор ѐки мижозларга мўлжалланган, сабаби уларнинг фаолияти билан 
доимий алоқа ва маълум ахборотларни талаб этади. 

Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish