И. М. Абдуллаева, Д. T. Азимов. “Ахборот тизимлари



Download 2,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/125
Sana23.02.2022
Hajmi2,14 Mb.
#160255
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125
Bog'liq
Ахборот менежменти

 
 



КИРИШ 
Маълумки, ҳозирги даврда Ўзбекистон Республикасининг барча иқтисодий 
соҳаларида кўплаб ахборот-коммуникация технологиялари қўлланилмоқда. 
Уларни яратиш, фаолият олиб бориш ва кенг тарқалишидан асосий мақсад 
жамиятнинг 
ахборотлаштириш 
муаммоларининг 
ечими 
ҳисобланади. 
Республикамизнинг ижтимоий ва иқтисодий ривожланишида ахборот-
коммуникация технологиялари муҳим ўрин эгаллашини назарга тутган ҳолда 
ҳукуматимиз томонидан бир қатор қонунлар, Президент фармонлари ва Вазирлар 
Маҳкамаси қарорлари ҳамда вазирлик ва идоралар томонидан соҳанинг ташкилий-
ҳуқуқий базасини ташкил этувчи меъѐрий ҳужжатлар ишлаб чиқилган.
Ахборот-коммуникация технологияларининг ривожланиши турли ташкилот 
ва миллий иқтисодиѐтнинг мавжуд соҳаларида ахборот тизимларидан фойдаланиш 
билан узвий боғлиқ. Шундай қилиб, янги ахборот технологияларини 
бошқарувчилар, мутахассислар, техник ходимлар учун ахборотни қайта ишлаш, 
қарорлар қабул қилиш ҳамда ахборотларни тўлиқ ва аниқ маълумотлар билан 
таъминлашга ѐрдам берувчи замонавий ахборот тизимларини яратиш имконини 
беради. 
Инсон, жамоа ва ташкилотнинг самарали фаолияти кўп жиҳатдан ахборотга 
эгалик даражаси ва ундан самарали фойдаланиш имкониятига боғлиқ. Бошқача 
айтганда, бирор тўғри қарорни қабул қилишдан аввал ахборотларни тўплаш, қайта 
ишлаш, таҳлил қилиш керак. Исталган соҳада тўғри қарор қабул қилишда катта 
ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш зарурати мавжуд, буни осонлаштириш учун 
эса махсус техник ва дастурий воситаларни жалб этиш мумкин. Бунинг 
натижасида замонавий ахборот- коммуникация технологияларига таянган янги 
ахборот тизимларини яратишга талаб ортиб бормоқда. Ташкилот, корхона ѐки 
муассасаларнинг ташкилий-ҳуқуқий базасидан қатъи назар айнан долзарб ва аниқ 
ахборотга эгалик билан бир қаторда, уларга мос равишда ушбу ахборотларни 
тўплаш, қайта ишлаш ва узатишнинг самарали усул ва услубларидан фойдаланиш 
мувафаққиятнинг асосий гарови ҳисобланади. 
Замонавий иқтисодиѐтнинг билим ва ахборотларга асосланиб тубдан ислоҳ 
қилиниши, глобаллашуви ва қарорларни тез қабул қилиш зарурати ахборот 
оқимлари, ташкилий шакллар, маълумотларни қайта ишлаш ва тақдим этиш 
усуллари тубдан ўзгаришига олиб келади. Бунинг натижасида менежмент ахборот 
тизимлари ўзига хос ўрин ва аҳамиятга эга бўлади. 
Бугунги кунда ахборот тизимлари менежерлар ташкилотни қандай 
бошқариш ҳамда маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш жараѐнига ўз таъсирини 
кўрсатмоқда. Кўпчилик ташкилотлар компьютерлашмоқда, шу сабабдан ахборот 
тизимлари фойдаланувчилари сифатида буюртмачилар, етказиб берувчилар ва 
ҳаттоки рақобатчи корхоналарни кўриш мумкин. Илгари ахборот тизимлари 
ташкилот ходимларининг бир қисмига таъсир кўрсатган бўлса, замонавий ахборот 
тизимлари эса корхона бошқарув тамойиллари ва ташкилий тузилмасининг қайта 
тузилишига олиб келмоқда. 
Ушбу ўқув қўлланманинг таркибий тузилиши миллий ҳамда хорижий фан ва 
амалиѐт ютуқларига асосланади. 




Download 2,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   125




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish