Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта


  2.2.Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet47/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

 


141 
2.2.Инвестиция фаолиятига таъсир этувчи омиллар. 
Шу нуқтаи назардан ҳам хорижий инвестицияли корхоналар 
фаолиятини жонлантириш ва бевосита хорижий инвестициялар 
оқимини мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширилиши керак: 
1. Мамлакат инвестиция иқлимини яхшилаш ва ечимини топиш 
мақсадида, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар 
мутахассислари, ҳудудий ҳоқимликларининг мутахассис вакиллари, 
инвестиция имкониятига эга бўлган йирик компания ва корхоналар 
раҳбарлари ҳамда республиканинг инвестициялар соҳасидаги етук 
олимлари иштирокида, кенг жамоатчилик ўртасида очиқ мулоқот 
ташкил қилиниб, мавжуд муаммолар ошкоралик билан ҳар 
томонлама муҳокама этилиши лозим. Шу асосда масалага кенг 
жамоатчилкк фикрини жалб қилган ҳолда, мутахассислар, олимлар ва 
амалиётчилар ўртасида илмий ва иқтисодий асосланган ягона 
инвестиция сиёсатини, шунингдек, қабул қилинган қонун ва
қарорларни амалда ишлаш механизмини ишлаб чиқиш ва
ҳаётийлигини таъминлаш лозим. 
2. Инвестициялар оқимига (нафақат хорижий, балки кўп 
томонлама ички инвестициялар тааллуқли) таъсир қилувчи 
омиллардан бири сифатида маркетинг тадқиқотини заиф олиб 
борилаётгани, натижада кўплаб ишлаб чиқарилган маҳсулотлар 
омборларда қолдиқ бўлиб қолаётганлиги кўрсатилмоқда. Бу 
муаммони фақат инвестицияларнинг ўзига боғлиқ қаратилиб, ечим 
изламасдан, аҳоли ва корхоналарнинг истеъмол қобилиятини 
кўтариш, ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларга иисбатан 


142 
соғлом талаб даражасини ошириш нуқтаи назаридан қаралиши 
мақсадга мувофиқ бўлади.
3. Корхоналарнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда иқтисодий 
индикаторлар ҳақида ҳолис ва ишончли ахборот таъминоти ҳамон 
яхши йўлга қўйилгани йўқ. Бу масалани ҳал қилиш учун муқобил ва 
мустақил нодавлат ахборот агентларини ташкил қилиниши лозим. 
Ўзбекистон инвестицион муҳитни такомиллаштириш хорижий 
капитални 
жалб 
қилиш 
қулай 
макроиқтисодий 
сиёсатни 
шакллантириш бўйича иш олиб бориш муҳим ҳисобланади. Бунинг 
учун инфляция даражасини паст даражада ушлаб туриш, 
инфляциянинг инвестицион лойиҳаларни қийматини ўсишига 
таъсирини камайтириш, хорижий инвестициялар таркибида
бевосита хорижий инвестициялар миқдорини кескин кўпайтиришга 
кўпроқ эътибор қаратиш керак. Инвестицияларни реал ишлаб 
чиқариш соҳасига, биринчи навбатда хом-ашёни қайта ишловчи 
тармоқларга жалб этиш лозим. 
Юксак даражада ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиёти 
таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицион фаоллик билан иқтисодий 
ўсиш борасидаги алоқадорлик бир хилда эмас. Бунда улар бир-
бирини тақозо этиши кўзатилади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий 
фаолликка боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида иқтисодиёт 
тараққиётининг ҳар бир конкрет босқичида мамлакатнинг реал 
имкониятларини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ЯИМ 
ўсиши суръатлари қанча юқори бўлса, инвестицион ресурсларни 
кенгроқ вужудга келтириш ва шу асосда самарали инвестиция 
сиёсатини юритиш учун имкониятлар шунча кўпроқ бўлади.


143 
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, иқтисодий 
фаолиятнинг аниқ соҳалардаги халқаро тажриба ўрганилаётганда 
кўриб чиқилаётган намуналар бизнинг мамлакатимизда юзага келган 
вазиятга мос эканлиги шубҳадан ҳоли бўлиши ғоят муҳимдир. Шуни 
назарда тутиб, Осиёдаги Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва 
Таиланд каби “янги индустриал мамлакатлар”нинг саноатга оид 
сиёсатини кўриб чиқиш керак. Бу мамлакатлар муваффақиятининг 
асосий омиллари қуйидагилардан иборат: чуқур аграр ислоҳотлар ўз 
вақтида ўтказилгани; экспортга мўлжалланган фаол сиёсат 
юритилиши; иқтисодиёт анча эркинлаштирилгани ва натижада 
иқтисодий ўсишни давлатга қарашли эмас, балки хусусий корхоналар 
таъминлагани; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви маъмурий йўл 
билан мажбурлашга эмас, балки кучли иқтисодий рағбатлантириш 
воситаларига асосланганлигидир. 
Инвестиция фаолиятини бюджет томонидан молиялашнинг 
мавжуд тизими боқимандалик кайфиятини юзага келтиради ҳамда 
давлат корхоналари ва ташкилотлари учун имтиёзли шарт-шароит 
яратади. Бундай ҳолатга барҳам бериш учун, бизнингча, 
мамлакатдаги инвестиция фаолиятини молиялашнинг бутун 
тизимини қайта кўриб чиқиш керак бўлади. Аввало, бюджет 
томонидан молиялаш ўрнига паст, имтиёзли фоиз ставкалари билан 
давлат томонидан молиялашга ўтилиши керак. Шунингдек, давлат 
бюджетидан маблағларни текинга беришдан воз кечилиши ҳамда 
тижорат банклари кредитларидан кенгроқ фойдаланилиши лозим. 
Банк кредити улуши оширилиши молиялаш натижалари учун 


144 
жавобгарликни ошириш имконини беради, чунки кредит кенгайиши 
муносабати билан банк рисклари даражаси ошади. 
Бюджет маблағлари чекланган, улар асосан жорий эҳтиёжларга 
йўналтирилаётган, республикамиздаги инвесторлар ўз сармояларини 
ишлаб чиқаришга йўналтиришдан манфаатдор бўлмаётган шароитда 
инвестиция сиёсати фаоллаштирилиши, давлатнинг қулай инвестиция 
муҳити барпо этиш ва иқтисодиётни ривожлантиришнинг устувор 
йўналишларини шакллантиришдаги ролини ошириш талаб қилинади. 
Давлат томонидан тартибга солишнинг шундай тизими 
яратилиши 
лозимки, 
бунда 
инвестиция 
циклининг 
барча 
босқичларида – устувор йўналишларни ривожлантиришга реал 
молиявий маблағлар олишдан то жаҳон бозорида рақобатлаша 
оладиган тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотишгача иқтисодий 
воситалардан фойдаланилсин. 
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш, 
бизнингча, яккаҳоқимликка қарши муҳит яратиш, рақобатни 
рағбатлантириш, кичиқ ва ўрта бизнес корхоналарини кенг қўллаб-
қувватлаш, самарали солиқ сиёсати юритиш йўналишида бўлиши 
керак. 
Қўйилган мақсадларга эришиш учун давлат таркибий 
ўзгартишларнинг қулай барқарорлигини ҳамда улар бозор 
механизмлари тизимида ўзаро мувофиқ бўлишини таъминлайдиган 
қулай шарт-шароит яратиши лозим. Бунда иқтисодиётнинг давлатга 
тегишли ва хусусий шўъбалари инвестиция фаолияти ишлаши ҳамда 
ўзини ўзи тартибга солиб туришини таъминлайдиган бозор 
механизми иқтисодий воситалари адекват акс эттирилиши зарур. 


145 
Ижтимоий сохада, республика ахамиятидаги согликни саклаш 
объектлари кўрилди ва жихозланди, кадрларни тайёрлаш давлат 
миллий дастурининг бажарилиши нуқтаи-назаридан лицей, коллеж ва 
олий укув даргохлари барпо этилди, телевидение ва радио 
эшиттириш тармоқларидаги объектлар қайта жихозланди, янги метро 
тармоқлари ишга туширилди. 
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритилган 
инвестиция лойихаларининг амалга оширилиши мониторингини 
юритиш. 
Инвестиция фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш қонун 
хужжатларида назарда тутилган бошқа шаклларда хам амалга 
оширилади. 

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish