2.3.Ўзбекистонда инвестиция фаолиятининг меъёрий-
хуқуқий асослари.
Молия тизимини бошқариш функциясини асосан давлатлар
тартиб бўйича бажаради. Бирок, охирги йилларда ривожланган
давлатларда корхоналарни бу функциясини бошқасига утувчи
тенденцияси яъни нодавлат корхоналарини бирлаштиручиларга утди.
Айрим пайтларда хусусий секторнинг бундай корхоналари махсус
ихтисослаштирилган халқаро корхоналарига айланиб колмокда,
мисол; АКШ да молиявий хисоб китоблар стандарти бўйича
Совет((FASB – Financial Accounting Standard Board), фонд биржалари,
худди Халқаро своплар савдоси ассоциациясига ўхшаган савдо
ассоциациялари, (ISDA – International Swap Dealers Association).
Шуни айтиш керакки, Қонунлар билан бирга келишилган(гласный) ва
146
келишилмаган(негласный) тартиблар амалда қўлланилиб, бу мазкур
давлат Қонунни тартибга солиш мақсадида бажариш зарур ва
мажбурдир. Бунга мисол учун фонд биржасидаги брокер ва
маклерларни савдосини тартига солинади.
Инвестиция
фаолиятида
нарх
белгилаш,
Инвестиция
фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва бошқа кафолатлар
белгиланган. Марказлаштирилган инвестицияларни жойлаштириш,
Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастури, Инвестиция
лойихалари
экспертизаси,
Инвестицияларни
химоя
қилиш,
Маблағлардан
фойдаланиш
кафолатлари,
Инвестицияларнинг
кўшимча кафолатлари ва химоя қилиш чоралари, Очиқ ахборотдан
эркин фойдалана олиш, Инвестиция фаолияти тўгрисидаги Қонун
хужжатларини
бузганлик
учун
жавобгарликлар
белгилаб
берилган.Шунингдек, Мамлакатда инвестиция фаолияти Қонунлар
тизими билан, шунингдек мамлакат Президенти И.А.Каримовнинг
Фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг Қарорлари ва бошқа меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солиб турилади. Ўзбекистон
Республикасида инвестиция муносабатларини тартибга солиш
ўзагини 1998 йил 24 декабрдаги “Инвестиция фаолияти тўғрисида”,
1998 йил 30 апрелдаги “Хорижий инвестициялар тўғрисида”, 1998
йил 30 апрелдаги “Кафолатлар ва хорижий инвесторлар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш чоралари тўғрисида”ги Қонунлар ташкил этади.
“Инвестиция
фаолияти
тўғрисида”ги
Қонунда
белгилаб
берилганидек: “Инвестициялар – иқтисодий ва бошқа фаолият
объектларига сарфланадиган моддий ва номоддий неъматлар ва
147
уларга эгалик қилиш ҳуқуқидир” (Ўзбекистон Республикасининг
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Қонунининг 2-моддаси).
Инвестициялар молия бозорининг категориясидир, яъни
иқтисодий муносабатлар иштирокчилари ўртасида маблағларни
тақсимлаш ва қайта тақсимлаш жараёнидагина яшаши ва амалга
оширилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эл инвестициялари
тўғрисида”ги Қонуни. 1998 йил 30 апрел (Ўзбекистоннинг янги
Қонунлари. 1998.19 сон-б.152-159)
Ўзбекистон Республикасининг “Чет эллик инвесторлар
ҳуқуқларининг кафолатлари ва уларни химоя қилиш чоралари
тўғрисида”ги Қонуни. 1998 йил 30 апрел (Ўзбекистоннинг янги
Қонунлари. 1998.19 сон. 152-159 б).
Ўзбекистон республикасининг 1993 йил 7 майдаги N 841-
XII сонли «Валютани тартибга солиш тўгрисида»ги Қонун
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулк кумитасининг 2001
йил 29 март №01/06-5 сонли Қарори билан тасдикланган «Чет Эл
инвесторларининг улар томонидан сотиб олаётган акция ва
объектни тўлаш шакли хақидаги»ги Низом
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 2002 йил 7
мартда №1108 сон билан руйхатдан утган «Инвестицион воситачилар
тўғрисда» ги Низом
Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 1998 йил
18декабрда
№569
сон
билан
руйхатдан
утган
«Хусусийлаштирилаётган
корхоналар
акциясини
чет
Эл
148
инвесторларига технологик жихоз жунатиш хисобига сотиш»
Тартиби ,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 9 октябрдаги
№ПП-484 сон Қарорига асосан «Ўзбекистон Республикасини йиллик
инвестицион дастури хакда»ги,
Мазкур Қонун, тартиб, Низом ва Қарорлар мазкур фаолиятини
тартибга солиб туриш учун дастур амал бўлиб хизмат қилади. Мазкур
Қонунчилик Ўзбекитон худудида инвестицион мухитни яратиш учун
асос бўлиб хизмат қилади.Жумладан:
Чет эл инвестицияларини амалга ошириш билан боғлиқ
муносабатларнинг ўзига хос хусусиятлари чет эл инвестициялари
тўгрисидаги, чет эллик инвесторлар ҳуқуқларининг кафолатлари ва
уларни химоя қилиш чоралари тўгрисидаги Қонун хужжатлари,
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари билан хам
тартибга солинади.
“Инвестиция фаолияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси
қонунда нвестиция фаолияти тўғрисидаги қонун хужжатларига изох
берилган. Инвестиция фаолияти тўјрисидаги қонун хужжатлари ушбу
Қонун ва бошқа қонун хужжатларидан иборат.
Қорақалпојистон
Республикасида
инвестиция
фаолияти
сохасидаги муносабатлар Қорақалпојистон Республикаси қонун
хужжатлари билан хам тартибга солинади.
Шунингдек ушбу Қонунда қуйидаги инвестицион фаолият билан
боғлиқ асосий тушунчаларга изох берилган. Жумладан
149
инвестициялар - иқтисодий ва бошқа фаолият объектларига
киритиладиган моддий ва номоддий неъматлар хамда уларга доир
хуқуқлар;
инвестиция фаолияти - инвестиция фаолияти субъектларининг
инвестицияларни амалга ошириш билан бојлиқ харакатлари мажмуи;
инвестор - ўз маблајларини, қарзга олинган ва жалб этилган
маблајларни, мулкий бойликларни ва уларга доир хуқуқларни,
шунингдек интеллектуал мулкка доир хуқуқларни инвестиция
фаолияти
объектларига
инвестициялашни
амалга
оширувчи
инвестиция фаолияти субъекти;
инвестиция
фаолияти
иштирокчиси
-
инвесторнинг
буюртмаларни бажарувчи сифатида инвестиция фаолиятини
таъминловчи инвестиция фаолияти субъекти;
реинвестициялар - инвесторнинг фаолияти натижасида олинган
фойдани (даромадни) муомаблаға киритиш деб изохлаб берилган.
Қонунда инвестициялар мўлжалланган объектига кўра капитал,
инновация ва ижтимоий инвестицияларга бўлган;
Капитал инвестициялар жумласига асосий фондларни вужудга
келтириш ва такрор ишлаб чиқаришга, шунингдек моддий ишлаб
чиқаришнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга қўшиладиган
инвестициялар киради.
Инновация
инвестициялари
жумласига
техника
ва
технологияларнинг янги авлодини ишлаб чиқиш ва ўзлаштиришга
қўшиладиган инвестициялар киради.
Ижтимоий инвестициялар жумласига инсон салохиятини,
малакаси ва ишлаб чиқариш тажрибасини оширишга, шунингдек
150
номоддий неъматларнинг бошқа шаклларини ривожлантиришга
қўшиладиган инвестициялар кириши белгилаб берилган.
Инвестицияланиши ушбу Қонун ёки бошқа қонунлар билан
чекланган ёхуд тақиқланган объектлардан ташқари, хар қандай
объектга инвестициялар киритиш инвесторнинг мутлақ хуқуқи
хисобланади ва қонун билан қўриқланиши кўрсатилган.
Инвестор инвестициялаш мақсади, йўналиши, тури ва хажмини
мустақил равишда белгилайди, буни амалга ошириш учун шартнома
асосида, қоида тариқасида, танлов (тендер) савдосини ўтказиш йўли
билан юридик ва жисмоний шахсларни инвестиция фаолияти
иштирокчилари сифатида жалб этади.
Қонун хужжатларига мувофиқ инвестор инвестиция объектларига
ва уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш,
уларни тасарруф этиш, шунингдек реинвестиция қилиш хуқуқига эга.
Қонун хужжатларида белгиланган мулк хуқуқини қўлга
киритишни келтириб чиқармайдиган объектларга инвестиция
киритиш инвесторнинг кейинчалик бу объектларга эгалик қилиш,
уларни оператив бошқариш ёки улардан фойдаланишдан олинадиган
фойда (даромадлар)да иштирок этиш хуқуқини истисно этмайди.
Инвесторнинг қарорига биноан инвестиция объектларига ва
уларнинг натижаларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш, уларни
тасарруф этиш хуқуқи қонун хужжатларида белгиланган тартибда
бошқа юридик ва жисмоний шахсларга берилиши мумкин.
Хуқуқларни бериш пайтида тарафларнинг ўзаро муносабатлари улар
тўзадиган шартномалар асосида тартибга солинади.
151
Инвестицион
фаолият
туғрисдаги
Қонунда
фаолият
иштирокчиларини хам хуқуқлари улар билан тенг холда химояланган
Жумладан:
инвестиция фаолиятининг иштирокчиси қуйидагиларга хақли:
танлов (тендер) савдосининг иштирокчиси бўлиш;
инвесторлар билан уларнинг буюртмаларини бажариш учун
шартномалар тўзиш;
агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, инвестор олдидаги ўз мажбуриятини
бажаришга бошқа шахсларни жалб этиш;
агар қонун хужжатларида ёки шартномада бошқача тартиб
белгиланмаган бўлса, инвестиция фаолияти объектининг хақиқий
қийматини пасайтириш натижасида эришилган тежамни мустақил
равишда тасарруф этиш.
Инвесторларнинг бу хуқуқлари билан кўшимча равишда
уларнинг мажбуриятлари мамлакат олдидаги мажбуриятларни
бажариш кўрсатиб ўтилган. Жумладан;
Инвестор:
инвестиция
лойихаларида
санитария-гигиена,
радиация,
экология, архитектура-шахарсозликка оид ва бошқа талабларга риоя
этилганлиги хусусида экспертиза хулосасини олиши;
монополияга қарши қонун хужжатларининг талабларига риоя
этиши;
солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаши; (ЎзР
31.12.2008 й. ЎРҚ-197-сон Қонуни тахриридаги хат боши)
152
шартнома бажарилмаслиги ёки лозим даражада бажарилмаслиги
туфайли инвестиция фаолияти иштирокчисига етказилган зарарни
қоплаши;
махаллий давлат хоқимияти органлари ва давлат бошқаруви
органларининг ўз ваколати доирасида қўйиладиган талабларини
бажариши шарт.
Do'stlaringiz bilan baham: |