1-диаграмма
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига жалб этилган
инвестициялар таркиби (фоиз ҳисобида)
24
24
Ўзбекистон Республикаси Давлат Статистика қўмитаси маълумотлари асосида муаллиф
томонидан ҳисоблаб чиқилган.
90
66,00%
34,00%
68%
32%
68,30%
31,70%
70,10%
29,90%
0,0%
20,0%
40,0%
60,0%
80,0%
100,0%
2004
2005
2006
2007
Ишлаб чиқариш соҳасига
Ноишлаб чиқариш соҳасига
-диаграммадан шуни кўриш мумкинки, таҳлил қилинаётган давр
ичида Давлат томонидан иқтисодиётга сарфланган инвестициялар
таркибида
ишлаб
чиқариш
соҳасига
йўналтирилган
инвестицияларнинг улуши 66,0 фоиздан 70,1 фоизга усиб борган,
яъни шу йиллар ичида купайиш 4,1 фоизни ташкил этди. Шу билан
бир
қаторда
ноишлаб
чиқариш
соҳасига
йўналтирилган
инвестициялар ҳажми 34,07 фоиздан 29,9 фоизга камайган.
Бу ўз навбатида бугунги кунда республикамизда ишлаб чиқариш
соҳаларини ривожлантиришга катта эътибор берилаётганидан
далолат беради.
Ҳолбуки,
ривожланган
мамлакатларда
ишлаб
чиқариш
соҳасидаги кучли инвестицион фаоллик шарофати билангина
иқтисодий юксалишга эришилган. Бу, XX асрнинг 60-70-йиллари
мисолида айниқса яққол кўринади. Шу даврда ишлаб чиқариш
соҳасидаги кучли инвестицион фаоллик билан бир вақтда иқтисодий
юксалишнинг ялпи ички маҳсулотдек интеграл кўрсаткичи катта
суръатлар билан ўсган. Масалан, Японияда 1966-1970
91
йилларда ЯИМ аввалги беш йилликдагига нисбатан 70%дан ортиқроқ
ўсган.
Иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларига эришган кўпгина
ривожланган мамлакатлар келажакда иқтисодий ва ижтимоий
жиҳатдан барқарор ривожланиш учун моддий-техникавий асосни
таъминлаган ишлаб чиқариш салоҳиятини вужудга келтириш
хисобига муваффақ бўлган.
Юксак даражада ривожланган мамлакатлар иқтисодий тараққиёти
таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, инвестицион фаоллик билан иқтисодий
ўсиш борасидаги алоқадорлик бир хилда эмас. Бунда улар бир-
бирини тақозо этиши кўзатилади. Иқтисодий ўсиш иқтисодий
фаолликка боғлиқ бўлгани ҳолда, ўз навбатида иқтисодиёт
тараққиётининг ҳар бир конкрет босқичида мамлакатнинг реал
имкониятларини белгилаб беради. Бошқача қилиб айтганда, ЯИМ
ўсиши суръатлари қанча юқори бўлса, инвестицион ресурсларни
кенгроқ вужудга келтириш ва шу асосда самарали инвестиция
сиёсатини юритиш учун имкониятлар шунча кўпроқ бўлади.
Айни пайтда шуни ҳам таъкидлаш лозимки, иқтисодий
фаолиятнинг аниқ соҳалардаги халқаро тажриба ўрганилаётганда
кўриб чиқилаётган намуналар бизнинг мамлакатимизда юзага келган
вазиятга мос эканлиги шубҳадан ҳоли бўлиши ғоят муҳимдир. Шуни
назарда тутиб, Осиёдаги Жанубий Корея, Сингапур, Тайвань ва
Таиланд каби “янги индустриал мамлакатлар”нинг саноатга оид
сиёсатини кўриб чиқиш керак. Бу мамлакатлар муваффақиятининг
асосий омиллари қуйидагилардан иборат: чуқур аграр ислоҳотлар ўз
вақтида ўтказилгани; экспортга мўлжалланган фаол сиёсат
92
юритилиши; иқтисодиёт анча эркинлаштирилгани ва натижада
иқтисодий ўсишни давлатга қарашли эмас, балки хусусий корхоналар
таъминлагани; давлатнинг иқтисодиётга аралашуви маъмурий йўл
билан мажбурлашга эмас, балки кучли иқтисодий рағбатлантириш
воситаларига асосланганлигидир.
Do'stlaringiz bilan baham: |