Қатъий белгиланган фоиз ставкаси – қарз маблағларидан
фойдаланишнинг бутун муддати даври мобайнида қарз шартларини
қайта кўриб чиқиш хуқуқисиз белгиланган фоиз ставкаси.
Эркин сўзадиган фоиз ставка – даражаси пул-кредит бозори
конъюнктурасига қараб тебраниб турадиган фоиз ставкаси.
Эркин сўзадиган фоиз ставкаси 2 қисмдан иборат. Биринчи
қисми ўзгарувчан қисмдан иборат бўлиб, ў пул-кредит бозори
конъюнктурасига қараб ўзгаради. Мазкур қисм сифатида одатда
майдонга кредит ресурслари бўйича ЛИБОР, ПИБОР, ФИБОР ва
бошқа шу каби банклараро таклиф ставкалари чиқади.
44
Қўшимча бўлиб эса тарафлар келишувининг предмети
ҳисобланмиш қатъий белгиланган миқдор ҳисобланади ва ушбу
миқдор кредит шартномаси муддати даврида одатда ўзгармайди.
Ушбу қатъий белгиланган қўшимчанинг миқдори шартнома
шартлари ва таваккалчилик даражасига боғлиқ бўлади.
Фоиз ставкасининг юқорида келтирилган турлари билан
биргаликда номинал ва реал фоиз ставкаларни фарқлашади.
Номинал фоиз ставкаси деганда эълон қилинган фоиз ставкаси
тушунилади. Реал фоиз ставкаси деганда номинал фоиз ставкасини
пулнинг қадрсизланиш даражасига мувофиқлаштирилган даражаси
44
Игошин Н.В. Инвестиции. Организация управления и финансирование: Учебник для вузов. - М.:
Финансы, ЮНИТИ, 2007. - 413 с
440
тушунилади. Фоизнинг номинал ставкаси (i) ва реал ставкаси (r) деб
белгиланса:
r = i + x,
бу ерда, х – инфляциянинг кутилаётган даражаси.
Ривожланган
давлатлар
пул-кредит
тизимида
фоиз
ставкаларнинг турли-туманлиги мавжуд. Фоиз ставкаларнинг
биринчи даражаси – марказий банк томонидан тижорат банкига
тақдим этиладиган кредитлар бўйича белгиланадиган расмий фоиз
ставкасидир. Мазкур фоиз ставкаси ҳисоб юритиш ёки қайта
молиялаштириш фоиз ставкаси деб аталади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб юритиш
ставкаси, банклар томонидан жалб этилган ресурслар хажмидан
аниқланадиган мажбурий заҳиралар ҳамда очиқ бозордаги
операциялар борасидаги сиёсати билан биргаликда пул-кредит
тизимини мувофиқлаштиришнинг асосий инструментларидан бири
бўлиб ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳисоб юритиш
фоизидан моҳирона фойдаланган ҳолда пулнинг муомаладаги хажми
ва қадрсизланиш суръатларини мувофиқлаштиришга интилади. Ушбу
хусусда ҳисоб юритиш расмий ставка даражасининг пасайиши
бозорда кредит ресурсларини арзонлашиши ва улар бўйича таклифни
ошишига олиб келади. Бундай сиёсат инвестицияларни жонлантириш
ва иқтисодий ўсишни рағбатлантириш мақсадига эгадир. Бунга
тескари бўлган ҳисоб юритиш сиёсатининг ўтказилиши пул-кредит
хажмининг қисқаришига, инфляция суръатларининг секинлашишига
441
олиб келиши билан биргаликда, иқтисодиётга қилинаётган
инвестициялар камайишига сабаб бўлади.
Фоиз
ставкаларнинг
навбатдаги
даражаси
кредит
ресурсларининг банклараро бозоридаги таклиф ставкаларидан
иборатдир.
Етакчи
банклар
биринчи
даражали
банклар
евровалюталарида ушбу банкларда депозит ҳисобварақларини очиш
орқали кредитлашни таклиф ставкалари бўйича амалга оширади.
Мисол сифатида ЛИБОР (LIBOR – London Inter Bank Offered Rate)
Лондон банклараро таклиф ставкасини келтириш мумкин. Ушбу
ставка расмий асосда белгиланмайди, балки ҳар бир тижорат банки
мазкур ставкани ҳар бир иш кунининг биринчи ярми, яъни соат 11.00
ҳолатига пул-кредит бозорининг конъюнктурасидан келиб чиққан
ҳолда аниқлайди. ЛИБОР ставкаси деганда ушбу банклар бўйича
ўртача арифметик миқдор сифатида ҳисобланган ўртача ставка
тушунилади.
“ПРАЙМ-РЕЙТ” ставкаси бу тижорат банклари томонидан
биринчи даражали қарз олувчиларга кредитлар тақдим этиладиган
фоиз ставкаларнинг даражасидир.
Фоиз ставкаларнинг яна бир тури - бу нисбатан юқори даржадаги
хавф-хатарга эга бўлган корхона ва хусусий шахсларга тақдим
этиладиган ссудалар бўйича фоиз ставкалардир.
Россия Федерацияси молия бозорида хозирги кунда фоиз
ставкаларнинг талайгина турлари мавжуд. Уларнинг ичидан: РФ
Марказий банкининг ҳисоб юритиш ставкаси, банклараро пул
бозорининг фоиз ставкаси (яъни, Ахборот консорциуми томонидан
банклараро кредитларни жалб этиш ва жойлаштириш ставкаларидан
442
ўртача миқдор сифатида ҳисобланадиган МИБИД – тижорат
банклари томонидан кредитлар тақдим этиш бўйича эълон қилинган
ставкаси, МИАКР – тақдим этилган кредитлар бўйича хақиқий
ставка, Банклараро Молиявий Уй томонидан тижорат банклари
томонидан тузилган битимлар натижаларига асосан ҳисоб-китоб
қилинадиган ИНСТАР – банклараро базавий фоиз ставкалар),
таъминланган ссудалар бўйича биринчи даражали мижозларни
кредитлаш юзасидан “базавий” фоиз ставкалар ва бошқа қарз
олувчиларни кредитлаш таваккалчилиги учун олинадиган устама
хақлари билан фоиз ставкалар ажралиб туради.
UZIBOR (Uzbekistan Interbank Offered Rate) сотувчи банкнинг
сўмлардаги банклараро депозитлар бўйича ставкаси бўлиб, 2004 йил
май ойида жорий этилган.
2005 йил бошларида UZIBID ва UZIAR ставкалари жорий
этилди. UZIBID (Uzbekistan Interbank Bid Rate) – фоиз ставкаси
бўлиб, шу ставка бўйича банклар Ўзбекистон банклараро бозоридан
маблағларни жалб этишга тайёр бўладилар. UZIAR (Uzbekistan
Interbank Avarage Rate) – Ўзбекистоннинг банклараро ўртача медиана
ставкаси бўлиб, у UZIBID билан UZIBOR ўртасида туради. Гарчи
банклар бўш турган пул маблағларини ўзлари кўрсатган BID ва ASK
ставкалари бўйича жалб этиш ёки жойлаштиришга мажбур
бўлмасалар-да, амалдаги ставкалар ўша куни индексларни ҳисоблаб
чиқариш чоғида кўрсатилган ставкалардан катта фарқ қилмаслиги
керак.
UZIARдан банклараро бозорнинг барқарорлигини аниқлаш учун
фойдаланиш мумкин: BID (сотиб олиш) ва ASK (сотиш) ставкалари
443
ўртасидаги фарқ (спрэд) қанча кам бўлса, банклараро бозор шунчалик
барқарор бўлади ва аксинча.
Кредит бозорининг юқорида кўриб чиқилган ставкаларидан
ташқари фоиз ставкалари тизимига пул ва фонд бозорлари ставкалари
киради: ғазнаҳона, банк ва корпоратив векселлари бўйича ставкалар,
давлат ва корпоратив облигациялар бўйича фоизлар ва бошқа шу
кабилар.
Банк амалиётида фоизлар ҳисоблашнинг турли усул ва услублари
мавжуд. Бунга кўра банк амалиётида оддий ва мураккаб фоиз
ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |