5.11.Капитал қурилишда тендер савдоларини ташкил этиш.
Қурилишда пудрат шартномалари конкўрс асосида тўзилади ва
имзоланади. Конкурс шартлари буюртмачи томонидан аниқлаб
олинади. Шартнома имзоланишигача қурилишни молиялаштириш ва
хужжатлаштириш ишлари хам аниқлаб олиниши талаб этилади.
Қурилиш ишларида олиб бориладиган тендерлар Ўз.Р. Вазирлар
Маҳкакмасининг 03.09.1998й.даги №375 сонли қарорига мувофиқ
амалга оширилади. Тендерларнинг тартиби қарорнинг 5-иловасида
«Ўз.Рес. худудида капитал қурилиш ишларида конкўрс савдолар –
тендерларни ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида»ги Низомда
келтирилган. Қурилиш ишларида тендер ўтказишдан мақсад
белгиланган муддат ва қиймат доирасида қурилиш, монтаж, ремонт
ишларини сифатли амалга оширувчи қурилиш ташкилотини конкўрс
асосида танлаб олишдан иборат. Тендер савдоларини ўтказиш
марказлаштирилган давлат маблағларидан, маҳаллий хукумат
маблағларидан фойдаланган ҳолда қурилиш ишларини бажариш учун
мажбурий шарт қилиб белгиланган. Тендерда қуйидаги томонлар
қатнашади:
417
- буюртмачи – қурилиш ишларига буюртма берувчи ва тендерни
чақирувчи, буюртмаловчи юридик шахс;
- тендерни уюштирувчи – буюртмачи томонидан тендерни
ташкил этиш, уюштиришга буюртма олган шахс;
- “даъвогар” – тендерда ғолиб чиқиш мақсадида қатнашувчи
қурилиш ташкилоти;
- тендер комиссияси – тендердаги таклифларни баҳоловчи ва
ғолибни аниқловчи доимий ёки вақтинчалик таркибга эга орган.
Буюртмачи тендерни ташкил этиш мақсадида Давлат архитектура
ва қурилиш қўмитаси ва инженер-консультатив фирмаларни ёллаши
мумкин. Тендер уюштирувчи томон қуйидаги функцияларни
бажаради:
- тендер савдоси жараёнини ташкил этиш ва расмийлаштириш;
- тендер хужжатларини ишлаб чиқиш;
- тендерга таклифномалар тарқатиш, тендерни эълон қилиш;
- тендер комиссияси таркибини белгилаш;
- тендерга келиб тушувчи таклифларни қабул қилиш.
Тендерни ўтказиш билан боғлиқ барча харажатлар буюртмачи
томонидан тўланади. Тендерни ўтказишда буюртмачига қулайлик
яратиш ва даъвогарларнинг ўз мажбуриятларини бажаришни
таъминлаш мақсадида тендер хужжатлари тўплами пулга сотилади.
Тендер хужжатлари қуйидагилардан иборат бўлади:
-тендер эълонининг матни;
-тендерга таклифномалар;
418
-қурилиш шартномасининг шартлари;
-савдода қатнашиш учун ариза формаси;
-савдода қатнашиш инструкцияси;
-пудратчи тўғрисидаги маълумотларга талаблар;
-таклифларни техник, молиявий баҳолаш ва ғолибни аниқлаш
мезонлари;
-қурилиш шартномаси лойихаси;
-тендернинг техник хужжатлари.
Тендер комиссияси таркиби буюртмачи томонидан белгиланади.
Комиссияга буюртмачи вакиллари, лойихалаштириш, илмий иланиш,
инженер-консультацион, молиявий ташкилотлар, махаллий назорат
органлари мутахассислари аъзо бўлиши мумкин. Комиссияга
тендерда ғолибни аниқлаш вазифаси юклатилган. Қурилиш ишларига
тендер объект қурилиши молиявий маблағлар билан таъминланган ва
зарур хужжатлар билан тасдиқланган холдагина ўтказилади, улар
кредит шартномаси, хисоб-китоб счётидан кўчирма, банк
маълумотномаси, махаллий хоқимият органлари қарорлари бўлиши
мумкин. Тендер очиқ ва ёпиқ шаклда ўтказилади, очиқ шаклда
мулкчилик шаклидан қатъий назар барча субъектлар қатнашиши
мумкин, ёпиқ шакл иштирокчилари ва унинг ўтказилиши фақатгина
ВМ томонидан белгиланади. Очиқ тендерлар ўтказилишидан 1-3 ой
олдин эълон қилинади, эълонлар чоп этиладиган даврий нашрлар
руйхати Дав. Арх.қурилиш кўмитаси билан келишиб олинади. Ёпиқ
тендерларда эса буюртмачи аввалдан белгиланган даъвогарларга
419
савдода қатнашишга таклифномалар жўнатади ва тендер фақатгина
уларнинг орасида ўтказилади.
Тендерлар буюртмачи жойлашган бинода ўтказилади, айнан шу
ерда тендерга келиб тушган таклифлар – оферталар баҳоланади,
тахлил қилинади. Оферталар ёпиқ конвертларда тендер комиссияси
номига юборилади, улар 1 вақтда 1 жойда очилади ва ўқилади.
Тендер форумида даъвогарлар ёки оферентлар вакиллари қатнашиши
мумкин. Оферталар қуйидаги мезонлар бўйича баҳоланади: таклиф
қилинаётган қурилишлар хизматлари қиймати; қурилишни бажариш
муддати; қурилиш ишлари тартиби; тажрибали субпудратчиларни
жалб қилиш имкониятлари; бошқа техник, тижорат аспектлари ва
афзалликлари. Тендерда ғолиб яширин овоз бериш йўли билан
аниқланади. Тендер натижалари комиссия томонидан тасдиқлангач,
тендер савдолари тугалланган деб ҳисобланади.
Тендерга биронта хам оферта келмаса, ёки келган оферталар
тендер талабларига мос келмаса, тендерлар ўтказилмайди, кейинга
қолдирилиши мумкин. Шунингдек,таклиф этилаётган нархларнинг
энг кичиги объектнинг хақиқий баҳосидан сезиларли даражада катта
бўлса ҳам, тендерлар қайтадан утказилиши мумкин. Тендер
муваффақиятли тугагач, ғолиб аниқланган, буюртмачи ғолибга
хабарнома – тендер офертасининг акцептини йўллайди ва у билан
қурилиш шартномасини имзолайди.
Оферентларга бериладиган тендер хужжатлари экспертизадан
ўтказилиши зарур, экспертиза хужжатларнинг тўлиқлигини, тендер
регламентига
мослигини,
конкўрс
савдолари
шартларининг
бажарилишини назорат қилиш мақсадида ўтказилади. Экспертиза
420
ўтказувчи орган – Дав.арх. қурилиш кўмитаси. Республикамизда
тендер хужжатлари экспертизаси ушбу кўмитанинг 16.09.2002 й.даги
№7 қароридаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Қурилиш ҳажми катта ва мураккабликларга эга бўлса, кўмита
четдан экспертларни экспертизага жалб қилиши мумкин. Тендер
хужжатлари экспертизаси хужжатлар тўлиқ тақдим этилгандан сўнг
одатда 2 кун ичида ўтказилади, экспертизанинг умумий муддати 10
кундан ошмаслиги керак, қайта экспертизанинг умумий муддати эса 5
кундан ошмаслиги керак. Экспертизада қуйидагилар текширилади:
- тендер хужжатлари тўлиқлиги;
- хужжатларда ягона терминология қўлланилиши;
- оферентларга қуйиладиган талабларга риоя қилиш;
- офертани техник ва молиявий бахолаш мезонларининг
объективлиги;
-тендер хужжатларининг техник қисмини тўзишда
фойдаланиладиган хужжатлар таҳлили;
-тендер комиссиясини тўзиш тўғрисидаги қарор;
-молиялаштириш манбаларини тасдиқловчи хужжатлар.
Экспертиза билан боғлиқ барча харажатлар буюртмачи
томонидан қопланади, кейинчалик улар тендер предметининг умумий
қийматига кўшиб юборилади. Тендер якуни бўйича хулоса
тайёрланади.
Экспертиза тақдим этилган тендер хужжатларига асосан олиб
борилди. Экспертизага қуйидагилар тақдим этилди:
421
1. Савдода қатнашишига таклифнома;
2. Контракт умумий шартлари;
3. Савдо қатнашчилари – оферентларга инструкция;
4. Оферентнинг тендерда қатнашишига буюртмаси формаси;
5. Контракт лойихаси;
6. Тендернинг техник қисми;
7. Эълон матни.
Экспертиза натижалари ижобий бўлса, объектнинг тендер
хужжатлари тасдиқлашга тавсия қилинади. Агар камчиликлар бўлса,
объектнинг тендер хужжатларини қайта ишлашга юборилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |