Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси олий ва ўрта



Download 6,38 Mb.
Pdf ko'rish
bet119/249
Sana23.02.2022
Hajmi6,38 Mb.
#158100
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   249
Bog'liq
44-y-Investisiyani-tashkil-etish-va-moliyalashtirish.Darslik-N.G.Karimov-va-bosh.-Т-2011

Қурилишнинг титул рўйхати - қурилишнинг бутун даврига 
капитал қўйилмалар ҳажмини ва уни сарфлаш йўналишларини 
кўрсатган, унинг техник – иқтисодий кўрсаткичларини акс эттирган 
ҳолда ҳар бир объект бўйича тўзиладиган молиявий хужжатдир. 


423 
Қурилишда иш ҳужжатлари – алоҳида бинолар ва 
иншоатларга ҳамда иш турларига иш чизмалари комплектидир. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи 
органга 
(муассасага) 
буюртмачи 
томонидан 
қўйидагилар тақдим этилади: 

Қурилишларнинг аниқ мўлжалли рўйхати (лойиҳа-қидирув 
ишларининг аниқ рўйхати);

Қурилишнинг титул рўйхати; 

Буюртмачи билан пудратчи ўртасида тузилган шартнома 
нусхаси; 

Қурилиш таваккалчиликларини суғўрталаш юзасидан пудрат 
ташкилоти томонидан тузилган шартнома нусхаси ва танлов 
савдолари натижалари тўғрисида буюртмачининг ҳисоботи; 

Ҳар қайси инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун 
очилган молиялаштиришнинг ҳар бир ҳисоб рақами бўйича банк 
реквизитлари тўғрисидаги маълумотлар. 
Инвестиция фаолиятида капитал қурилишни маблағ билан 
таъминловчи орган буюртмачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар 
асосида инвестиция лойиҳасини маблағ билан таъминлашни амалга 
оширади. 
Хизмат кўрсатувчи банк капитал қурилишга маблағлар ўз 
вақтида ўтказилиши учун жавоб беради. 
Буюртмачи эса тўлов топшириқлари қурилишнинг титул 
рўйхатига қатъий мувофиқ бўлиши учун жавоб беради. 
Капитал қурилишда шартномавий нархлаш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Махкамаси 12 сентябрь 2003 йилдаги №395 


424 
сонли «Капитал қурилишда хўжалик муносабатлари механизмини 
такомиллаштириш чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига асосан 
амалга оширилади.
Мазкур қарорга асосан, Ўзбекистонда капитал қурилишдаги 
шартномавий нархлар ягона услубияти барча мулк шакллари учун 
қабул қилиниб келади. Шартномавий нархлар - бозордаги мавжуд 
шароитларни ҳисобга олган, материал қийматнинг конъюнктураси, 
ишлатиладиган машина ва механизмлар қиймати ҳамда пудрат 
ташкилотларини фойдасини англатади. Буюртмачи ва пудратчи 
ташкилотларнинг келишувига асосан қурилишда қўйидаги икки нарх 
тури қўлланилиши мумкин: 
- қатъий ва якуний шартномавий нарх. Бунда қурилишнинг 
бутун муддатига қабул қилинган шартномавий баҳо ўзгармайди. 
Бундай баҳолар асосан муддати бир йилдан ошмайдиган қурилиш 
объектлари учун тавсия этилади. Ушбу нархлар таркибида прогноз 
ўзгартиришлар 
киритишни 
инобатга 
олувчи 
пудратчи 
ташкилотларнинг риски ҳам ҳисобга олинади; 
- очиқ шартномавий нархлар. Бундай нархлар қурилиш 
шартномаси шартлари асосида қурилиш материаллари, иш хақи 
тўловлари шартлари ва бошқа харажатларнинг вужудга келиши 
ҳисобига аниқлаштириладиган нархларга айтилади.
Қурилиш маҳсулотларида шартномавий баҳоларнинг қўллаш 
бутун қурилиш объектига алоҳида объектларнинг шартномавий 
баҳоси асосида қўллаш мақсадга мувофиқдир. Айрим холларда 
махсус капитал қурилиш объектларида шартномавий нархлар иш 
ҳажмига мос холда лоқал смета асосида хам шаклланиши мумкин.


425 
Шартномавий нархлар қурилиш буюртмачиси ва пудратчисининг 
ўзаро келишувчи асосида белгиланади.
Амалиётда, баъзи ҳолларда қурилишда нархларни аниқлашда 
тармоқдаги ишчилар ўртача ойлик иш хақи фондидан келиб чиқиб 
аниқланади.

Download 6,38 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   115   116   117   118   119   120   121   122   ...   249




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish