маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
84
Рим империясидаёқ ХХ асрнинг 80-йилларида амалга киритилган
MRP (Manufacture Resource Planning) – захираларда эҳтиёжларни бошқариш
стандарти шакллана бошлаган.
Рим империяси қулаётган пайтда тарихий эҳтиёждан келиб чиқиб, алоҳида
функция сифатида ажрала бошлади, чунки диктарторлар, императорлар ва
саркардалар нафақат тақсимлашни оптималлаштириш, балки уларни шунчаки
бошқара олмаган ҳам.
Рим империяси вайроналарида юзага келган Византия ушбу тажрибани
ўзлаштириб олган, натижада Византиянинг юзага келиши биланоқ буюк логофет
лавозими ташкил этилган ва амалий жиҳатдан бош қўмондон бўлган. Шу тариқа
логистика бўйича биринчи директор пайдо бўлган.
Немис тадқиқотчиси, профессор Г.Павеллекнинг таъкидлашича, Византияда
логистиканинг асосий вазифаси “армияга маош тўлаш, мажбурий равишда уни
қуроллантириш ва тақсимлаш, қурол-яроқ ва ҳарбий мулки билан таъминлаш,
унинг эҳтиёжлари билан ўз вақтида ва тўлиқ машғул бўлиш, мос равишда ҳарбий
юришнинг ҳар воқеасини тайёрлаш, яъни армияни ҳаракатлантириш нуқтаи
назаридан масофани, ҳавф-хатар ва вақтни ҳисобга олиш, жойларнинг тўғри
таҳлилини қилишдан иборат бўлган [4].
Ушбу функцияларга мос бошқариш ва идора қилиш, бир сўз билан айтганда,
ҳаракатларни бошқариш ва шахсий қуролли кучларни тақсимлашдан иборатдир.
Бу Византия империясига араблар ва турк-салжуқийларнинг доимий
босимига қарамасдан ҳайрон қолдириш ва ҳатто, душманларнинг жиғига тегадиган
даражада беҳисоб бойликка эга бўлиб, яна минг йил бардош беришга имкон
берган. У машхур “маърифатли ва маданиятли” Ғарбий Европаликларнинг
тўртинчи салб юришида тор-мор қилинган.
Бу вақтга келиб, логистика шу қадар мураккаблашиб кетдики, жуда ажойиб
битта шахс энди “ўн минг кемани юриш қилишга чорлаши” камлиқ қилар эди. Пул-
ресурслари ёки “ундан олийроқ тушунча” – ғоявий-маънавий ресурсни жалб
қилувчи жиддийроқ нарса зарур эди.
Шарқдачи? Шарқ ортда қолмаган, ҳатто кўп жиҳатларда Ғарбдан илгарилаб
кетган.
Энг машҳур мисол – Буюк ипак йўли ҳисобланади. Айнан шу ерда ўзининг
ихтисослашуви, масалан қатнов йўллари ва йўналишларнинг участкаларга
тақсимланиши бўйича “логистика бизнес кўринишидаги” йўналишлари юзага
келган.
Уйғуристон орқали Хитой ва Ҳиндистондан Ўрта Осиё ва Боғдодга ҳамда
ундан кейин Европага карвонларни етаклаб келган карвонбошилар аслида
транспорт-экспедиторлик компанияларнинг биринчи прототиплари бўлишган.
Ушбу буюк йўлда турган карвонсаройларни замонавий омборхона
операторлари ёки ҳатто 3PL-операторлар прототиплари деб ҳисоблаш мумкин.
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |