маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш»
151
ажратади. Мажбурий талаблар техник регламентларда ўрнатилади, ихтиёрий
талаблар стандартларда мавжуд бўлиши мумкин. Қонунда маҳсулотнинг техник
регламентларга,
стандартларга,
қоидалар
тўпламларига,
шартномалар
шартномаларига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадила амалга ошириладиган
маҳсулотни сертификатлашнинг асосий қоидалари белгиланган.
1992 йил 7 февралда қабул қилинган № 2300-1 “Истеъмолчилар ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш тўғрисидаги” Қонунда истеъмолчига товар ва унинг ишлаб
чиқарувчиси ҳақида зарур ва ҳаққоний ахброт тақдим этилиши талаби қайд
этилган. Бундай ахборот кўпинча товарнинг ўрамида келтирилади. Қонунда,
шунингдек, ишлаб чиқарувчининг товарнинг яроқлили (хизмати) муддатни
ўрнатиш мажбурияти ва кафолат муддатини белгилаш ҳуқуқи кўрсатилган.
Ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси асосида инновацион маҳсулотни
ишлаб чиқиш ва чиқаришда патент қонунчилиги ҳақида билимларга эга бўлиши
лозим. Бундай нормалар асосан Россия Федерацияси Фуқаролик кодексида (IV
қисм) қайд этилган. Худди шу кодекс компаниянинг ўз маркаси сиёсати
масалаларини тартибга солади ва юридик шахсларнинг фирма номланиши, товар
белгилари ва хизмат кўрсатиш белгиларига мутлақ ҳуқуқини ўрнатган.
Маркетингнинг жуда муҳим элементи бўлган баҳо сиёсати ҳам қонунчилик
актлари нормаларига риоя қилган ҳолда олиб борилади. Баҳо белгилашнинг қатор
жиҳатлари Россия Федерациясининг Солиқ кодексида ўз ифодасини топган
(жумладан, солиққа тортиш мақсадларида товар баҳосини аниқлаш; товарни
пировард баҳосини шакллантиришда иштирок этувчи солиқлар тўплами, товар
таннархига киритиладиган харажатларни аниқлаш ва бошқалар).
2009 йил 28 декабрда қабул қилинган №381-ФЗ “Россия Федерациясида
савдо фаолиятини давлат томонидан тартибга солишнинг асослари тўғрисида”
Қонуннинг мақсадлари қуйидагиларда ифодаланади:
- Савдо фаолиятини ташкил этишга ва олиб боришга талаблар ўрнатиш
билан Россия федерацияси иқтисодий макони яхлитлигини таъминлаш;
- Иқтисодиёт
тармоқларининг
ишлаб
чиқарилган
маҳсулотларга
эҳтиёжларини қондириш, аҳоли учун товарлар олиш имкониятларини
кенгайтириш, рақобат муҳитини гшакллантириш, товар ишлаб чиқарувчиларини
қўллаб-қувватлаш мақсадларида савдо фаолиятини рағбатлантириш;
- Савдо
фаолиятини амалга ошираётган юридик шахслар, якка
тадбиркорларнинг, тадбиркорлик фаолиятида ишлатиладиган ишлаб чиқарилган
ёки харидж қилинган товарларни етказиб бериш билан шуғулланувчи юридик
шахслар, якка тадбиркорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя
этилишини таъминлаш, мазкур субъектларнинг иқтисодий манфаатлари балансини
таъминлаш ҳамда айни вақтда аҳолининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига
риоя этилишини таъминлаш;
« Мева-сабзавотларни етиштириш, қайта ишлаш ва сотишнинг
Do'stlaringiz bilan baham: |