Тилшунослик назарияси


Тилшуносликнинг грамматик даври



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

2. Тилшуносликнинг грамматик даври 
 
Тилшуносликнинг грамматик даври қадимги юнон тилшунослигида Искандария даври 
деб юритилади. Миср давлатининг маркази бўлган Искандария македониялик Искандар 
номи билан боғлиқ эди. У босиб олган Шарқ мамлакатларида юнон тили, маданияти, 
фалсафасининг таъсири натижасида юнон маданияти, Шарқ маданияти билан қўшилиб 
кетиб, аралаш маданият - эллинизм юзага келади. 


11 
Искандария эллинизм маданиятининг йирик марказларидан бири ҳисобланган. Умуман, 
бизнинг эрамизгача бўлган ИИИ асрдан бошлаб, бирорта ҳам шаҳари на Афина, на Рим 
юксак маданият намунаси ва илмий марказ бўлган Искандария шаҳри билан тенглашолмас, 
рақобат қилолмас эди. 
Хуллас, юнон тилшунослиги, айниқса, эллинизм даврида-юнон - шарқ даврида (бизнинг 
эрамизгача бўлган 334-31й) тараққий қилди, ривожланди. 
Александрия грамматика мактабининг энг йирик вакиллари Зенодот, Аристарх, 
Дионисий, Аполлоний Дискол ва бошқалар. 
Зенодот (тахминан бизнинг эрамизгача бўлган 250 й).
У 800.000 дан ортиқ қўлёзма манбаларга эга бўлган машҳур Искандария 
кутубхонасининг биринчи раҳбари. Зенодот ва бошқа юнон филологлари Гомер, Эсхил, 
Софокл ва бошқаларнинг асарлари устида фаол тадқиқот ишларини олиб бордилар. Улар 
ушбу асарларнинг луғат таркиби ва грамматикасига оид шарҳлар устида меҳнат қилдилар. 
Зенодот артиклни, олмошларни фарқлади. 
Аристарх (бизнинг эрамизгача бўлган 215-143 й). 
Искандария мактабининг энг машҳур ва етакчи олими самофракиялик Аристарх узоқ 
йиллар давомида Искандария кутубхонасини бошқарди. У ўзининг 40 га яқин шогирдлари 
билан илмий-тадқиқот ишларини олиб борди. Улар Гомер асарларини мукаммал ўрганиб, 
текшириб чиқилган тўлиқ матнини яратишди. 
Аристарх сўз туркуми ҳақидаги таълимотни мукаммал ишлаб чиқди ва саккизта сўз 
туркумини ажратди. Булари от, феъл, сифатдош, артикль ёки кўрсаткич, олмош, олд 
кўмакчи, равиш ва боғловчи. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish