Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet58/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

 
Равшанхўжа Расулов 
Равшанхўжа Расулов истиқлол даври ўзбек тилшунос-лигининг таниқли вакили, 
сермаҳсул назариётчи олим, фило-логия фанлари доктори (1989), профессор (1990). 
Равшанхўжа Расулов 1946 йилда Тошкент шаҳрида туғилди. 1965 йилда мактабни 
тугатди. 1965 – 1970 йилларда ЎзМУ (собиқ ТошДУ)нинг ўзбек филологияси факультетида 
ўқиди. 
1975 йилда «Алпомиш» достонида сўзлар орасидаги синтак-тик муносабатнинг 
ифодаланиши» мавзусида номзодлик, 1989 йилда «Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва 
уларнинг валентлиги» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилди. 
Р.Расулов ўзбек тилшунослигининг лексикология, семасио-логия, лексикография, 
синтаксис, умумий тилшунослик ва ўзбек тили фанлари бўйича фундаментал тадқиқотлар 
яратган олимдир. 
Унинг асосий асарларии 1. «Ўзбек тилидаги ҳолат феъллари ва уларнинг облигатор 
валентликлари» (1989). 2. «Ўзбек тили феълларининнг семантик структураси» (1-қисм, 
1990). 3. «Гла-голы состояния в узбекском языке и их валентность» (1991). 4. 
«Лексикологияни ўрганиш» (ҳамкор,1992). 5. «Ўзбек тили феълларининг семантик 
структураси» (2-қисм, 1993). 6. «Ўзбек тили систем лексикологияси асослари» (ҳамкор, 
1995). 7. «Ўзбек тили тасвирий ифодаларининг изоҳли луғати» (ҳам-кор, 1997). 8. «Ўзбек 
тили феълларининг маъно тузилиши» (2001). 9. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2004). 10. «Нутқ 
маданияти» (ҳамкор, 2004). 11. «Ўзбек тили» (ҳамкор, 2005). 12. «Умумий тилшунослик. 
Тилшунослик тарихи. 1-қисм» (2005). 13. «Ўзбек тили назарий грамматикаси муаммолари» 
(феъл – кесим валентлиги ва содда гап структураси, нашрда) ва бошқалар. 
Проф. Равшанхўжа Расулов туркологияда ҳолат феълларига оид қатор монографияларида 
илк бор ушбу феълларни илмий – назарий ва фалсафий жиҳатдан мукаммал ўрганиб чиқди. 
Айни феълларнинг маъно тузилишини компонент таҳлил усули асосида текшириб, уларнинг 
ички ЛСГларини аниқлаб, бу гу-руҳга кирувчи феълларнинг ҳар бирини таърифлади, тав-
сифлади Шунингдек, айни ҳолат феълларининг валентлик им-кониятларини ҳам чуқур 
ёритиб берди. Шунга кўра ўзбек тилшунослигида систем лексикологиянинг ва систем 
синтак-сиснинг шаклланиши ва кенг қулоч ёйиши учун мустаҳкам замин яратди.
Олимнинг устози профессор Ҳ.Неъматов ҳамкорлиги ва раҳбарлигида яратилган «Ўзбек 
тили систем лексикологияси асослари» асарида туркий тилшуносликда илк бор жаҳон 
систем – структур тилшунослигининг энг яхши жиҳатлари ўзининг аниқ ифодасини топди. 
Шунингдек, тадқиқотда шу кунгача ўзбек лексикологиясида эришилган ютуқлар 
умумлаштирилди, чуқурлаштирилди
1
, бир бутун ҳолда китобхонга тақдим этилди.
Олим назарий – фалсафий йўналишдагина эмас, балки амалиёт билан боғлиқ - шу кунги 
тил сиёсатининг долзарб ма-салаларидан бири бўлган давлат тилини ўрганиш борасида ҳам 
асарларга эътибор бериб келмоқда. Аниқроғи ҳамкорликда – унинг раҳбарлигида олий ўқув 
юртлари рус гуруҳи талабалари учун катта ҳажмда лотин ёзувида «Ўзбек тили» дарслиги 
эълон қилинди. Дарсликда назарий билимлар билан амалий билимлар уйғунликда берилди. 
Ишда асосий диққат – эътибор амалиётга – сўзлашув нутқига – нутқ ўстириш муаммосига 
1
 Н.Маҳмудов. Ўзимиз ва сўзимиз. Т., 1997, 3 – бет. 
1
 Қаранг, А.Нурмонов. Ўша асар, 188 – бет. 


72 
қаратилди, нутқ услублари ва ўзбек тилида иш юритиш ҳужжатлари ҳақида ҳам маълумотлар 
келтирилди. 
Проф. Равшанхўжа Расуловнинг шогирди билан ҳамкор-ликда яратган тилимиз 
бойлигини намоён этувчи парафраза-ларнинг изоҳли луғати ҳам бўлиб, ушбу асар шу 
йўналишдаги дастлабки тадқиқот сифатида эътиборга лойиқдир.
2

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish