Тилшунослик назарияси



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet54/61
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#155572
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61
Bog'liq
tilshunoslik nazariyasi

Эрнст Бегматов 
Эрнст Бегматов таниқли сермаҳсул тилшунос олим, ўзбек ономастикасининг – 
антропонимикасининг асосчиси, филология фанлари доктори (1988), профессор (1990). 
Эрнст Бегматов 1936 йилда Наманган вилоятида туғилди, ёшлик йиллари жанубий 
Қозоғистонда ўтди. 1955 йилда мактабни, 1959 йилда Навоий номидаги СамДУнинг 
филология факультетини битирди. 1961 йилдан Алишер Навоий номидаги Тил ва адабиёт 
институтида ишлаб келмоқда. 
Олим 1965 йилда Фахри Камол раҳбарлигида «Ўзбек тили антропонимикаси» мавзусида 
номзодлик диссертациясини, 1988 йилда «Ҳозирги замон ўзбек адабий тили лексикасининг 
ўз қатлами» мавзусида докторлик диссертациясини ёқлади. 
Профессор Эрнст Бегматов ўзбек тилшунослигининг лексико-логия, семасиология
ономастика, нутқ маданияти, услубшунос-лик ва лексикография соҳалари бўйича қатор 
салмоқли ишлар яратди.
Булари 1. «Номлар ва одамлар» (1966). 2. «Исмингизнинг маъноси нима» (ҳамкор, 
1968). 3. «Киши номлари имлоси» (1970). 4. «Ўзбек исмлари имлоси» (1972). 5.«Ўзбек 
тилининг имло луғати» (ҳамкор, 1976). 6.«Ўзбек тили лексикологияси» (ҳамкор 1981). 
7.«Адабий норма ва нутқ маданияти» (1983). 8. «Ҳозирги ўзбек адабий тилининг лексик 
қатламлари» (1985). 9. «Ўзбек нутқ маданияти очерклари» (ҳамкор, 1988). 10. «Ўзбек 
исмлари» (1991). 11. «Нутқ маданияти ва услубият асослари» (ҳамкор, 1992). 12. «Исм 
чиройи» (1994). 13.«Ўзбек исмлари. 14.600 исмлар изоҳи» (1998) ва бошқалар.
Тилшунос олим бутун ҳаёти давомида – лисоний ижодида номшунослик билан – исмлар 
муаммоси билан жиддий шуғулланди. У минг – минглаб исмларни тўплади, тартибга солди, 
исмларнинг этимологиясини - маъносини аниқлади, изоҳини берди, уларнинг қандай 
ёзилиши лозимлиги ҳақида фикрларини баён этди. Ана шундай оғир, сермашаққат меҳнат 
натижасида ўзбек исмларига бағишланган ўнлаб йирик тадқиқотлар, юзлаб мақолалар 
майдонга келди. Шунга кўра олим туркий тилшуносликда ономастика йўналишида энг 
фахрли ўринлардан бирини ҳақли равишда эгаллайди.
Эрнст Бегматовнинг ўзбек нутқ маданияти ва ўзбек лексикологияси соҳасидаги фаолияти 
– ушбу йўналишлар тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳам салмоқлидир. 
1
 А.Ҳожиев. Сўзнинг морфологик ва сўз ясалиш структураси. Ўзбек тили ва адабиёти. ж.1976. 
3,31-бет.
2
 А. Нурмонов. Ўша асар, 182-бет. 
3
 А. Ҳожиев. Ўзбек тили синонимларининг изоҳли луғати. Т., 1974, 6-бет. 


68 
Олим ўзбек тилшунослари орасида инсонга ном қўйиш, исм бериш маънавиятининг 
тарғиботчиси, ташвиқотчиси, жонкуяри сифатида ажралиб туради. У исм чиройи ҳақида 
фикр юритар экан, фарзандларга исмлар тўғри танланиши, тўғри ёзилиши лозимлигини 
уқтириб, шундай дейди «Исм чиройи фақатгина номнинг мазмунидагина эмас, балки унинг 
тўғри шаклида ҳамдир. Мазмунан теран ва гўзал, шаклан эса тўғри ва кўркам исм чиройли 
исмдир. Тўғри ёзилган, талаффузи осон, қулай исм – чиройли исмдир. Ўзбекистон 
диёрининг, ўзбек халқининг буюк орзуларини, ота – оналарнинг ўз фарзандига бўлган эзгу 
ниятларини, армон ва тилакларини ифода қилувчи исмлар чиройли исмдир».
1
Бу - ҳақ гап. 
Умуман, фарзандларга исм бериш, ном бериш – жой номларига алоҳида этибор, масъулият 
билан қараш муҳим ижтимоий – сиёсий, маънавий, маданий муаммодир, ўзига хос 
қадриятдир.
Гап инсон исмлари ҳақида кетар экан, исмшунос олимнинг 40 босма табоққа яқин – 600 
бетдан ортиқ катта ҳажмдаги салмоқли асарини айтиб ўтиш шарт. «Ўзбек исмлари» номи 
билан чоп этилган айни муҳим қўлланма – луғат ўз ичига 14.600 га яқин исмни олиб, 
уларнинг этнографик маъноларини изоҳлайди. Асарнинг асосий мақсади ўзбек исмларининг 
бутун бойлигини бир жойга тўплаб, маъносини изоҳлаб бериш орқали келажак авлодга бу 
борада катта бир маънавий мерос қолдиришдир.
2

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   61




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish