Низомий номидаги тошкент давлат педагогика


Таълим муассасасининг техник паспортида (2-сатр)



Download 3,72 Mb.
Pdf ko'rish
bet34/182
Sana23.02.2022
Hajmi3,72 Mb.
#148863
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   182
Bog'liq
4.2-Зовуч

Таълим муассасасининг техник паспортида (2-сатр) қурилиш 
меъѐрлари ва қоидалари, санитария меъѐрлари, тарбияланувчилар соғлиги 
муҳофазаси, таълим-тарбия жараѐнининг ва гуруҳ хоналарининг минимал 
таъминоти бўйича давлат талаблари кўрсатилиши керак. Ушбу ҳужжат 
туман(шаҳар) таълим муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш 
бўлим мудири томонидан тасдиқланган бўлиши лозим.
Ички меҳнат тартиб-қоидаларида (3-сатр) ҳар бир ходимнинг иш 
тартиби, ишга келиш-кетиш вақти ѐзилган ва тасдиқланган бўлиши ҳамда 
таълим муассасасидаги тартиб-қоидалар акс этиши лозим. Ишга янги келган 
ҳар бир ходим ички меҳнат тартиб-қоидаси билан таништирилади ва 
танишганлиги тўғрисида қайд қилинадиган дафтар тутилиб, унга танишган 
санаси ва имзоси қўйилади. 
Муассасани қабул қилиш ҳақидаги далолатнома (4-сатр)Таълим 
муассасаси раҳбари ўзгарганда таълим муассасасига тегишли моддий-
молиявий ашѐларни, халқ таълими бошқарув органларининг масъул 
вакиллари томонидан ихтиѐрий равишда тузилган, собиқ раҳбар 
иштирокида муассасани далолатнома асосида иккинчи раҳбарга топширади. 


43 
Далолатномага топширилаѐтган нарсалар рўйхати илова қилинади. Ушбу 
ҳужжат таълим муассасасида доимий сақланади.
Таълим муассасасининг янги ўқув йилига тайѐргарлик 
тўғрисидаги далолатномаси (5-сатр) ҳар ўқув йили бошида (июл-август 
ойида) тузилади ва туман ҳокими ўринбосари, туман(шаҳар) таълим 
муассасалари фаолиятини таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири, 
туман газ таъминоти корхонаси раиси, туман электр тармоқлари корхонаси 
раҳбари ва туман ѐнғиндан муҳофаза қилиш бўлими раҳбарлари томонидан 
имзоланади. Умумий ўрта таълим муассасасининг аттестациядан 
ўтганлиги ва аккредитация қилинганлиги тўғрисидаги ҳужжатлари (6-
сатр) Бунда таълим муассасасининг аттестациядан ўтган йили, 
аккредитация қилинганганлиги ҳақидаги сертификат рақами, берилган йили 
ҳақидаги маълумотлар киритилади. Ушбу сертификат таълим муассасасида 
сақланади.а гар муассаса аттестациядан ўтмаган, аккредитация қилинмаган 
бўлса ―мос эмас‖ деб баҳоланади. 
Таълим муассасасининг истиқбол режаси (7-сатр) Ўзбекистон 
Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ―2004-2009 йилларда 
мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури 
тўғрисида‖ги ПФ-3431 Фармонида белгиланган вазифалардан келиб чиқиб 
тузилганлиги, унда таълим муассасасининг биноси ва қўшимча 
иморатларининг ҳолатини яхшилаш, замонавий ўқув ва ўқув-лаборатория 
ускуналари, компьютер 
техникаси, 
дарсликлар 
ва 
ўқув-услубий 
материаллар билан жиҳозлаш, малакали педагоглар билан таъминлаш, 
уларнинг малакасини ошириш ва меҳнатини рағбатлантириш, спорт 
базасини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш ишларининг амалга оширилгани 
ҳақидаги маълумотлар тўлиқ киритилади. 
Таълим муассасасида келган ва кетган ҳужжатлар(8-сатр) (буйруқ, 
хат, кўрсатма ва бошқалар)нинг назоратга олинганлиги, ҳужжатларнинг 
махсус дафтарларга қайд этилганлиги, белгиланган вазифаларнинг 
бажарилиш муддати, ижроси учун масъул тайинланганлиги, бажарилганлик 
белгиси назоратга олинганлиги, келган ва кетган ҳужжатларни қайд этиш 
дафтари саҳифалари рақамлангани, тикилгани, таълим муассасаси раҳбари 
томонидан имзоланиб ва муҳрлангани, олинган буйруқлар сони, дафтар 
талабга жавоб беради ѐки йўқлиги ҳақидаги маълумотлар ѐзилиб, 
баҳоланди. 

Download 3,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   182




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish