Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махус таълим вазирлиги алишер навоий номидаги самарқанд давлат



Download 1,96 Mb.
Pdf ko'rish
bet68/194
Sana23.02.2022
Hajmi1,96 Mb.
#147918
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   194
Bog'liq
Axborot xavfsizligi

 
 
 
 
 
 
 
 
 


74
I. Қисм. Назарий асослар 
§1.1. Криптография 
Маълумотларнидан ижозатсиз фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида уни 
ўзгартириб ифодалаш қадимдан маълум. Унинг кўп сонли йўллари ва усуллари 
ишлаб чиқилган, такомиллаштирилган ҳамда улардан фойдаланиб келинмоқда. 
Информатика ва информацион технологияларнинг ривожланиши бу процесснинг 
тезлашига туртки бўлди. Бунинг асосий сабабларидан бири глобал тармоқларнинг 
пайдо бўлиши ва улардаги коммерцион (давлатлараро, харбий, иқтисодий, 
комерцион ва шахсий характерли) маълумотларни ўз вақтида ҳимоялаш, иккинчи 
томондан эса янги кучли компьютерларнинг ҳамда тармоқ технологияларининг 
ривожланиши натижасида кечаги очилиши мумкин бўлмаган криптографик 
тизимнинг ечими топилишидир. 
Маълумотларни шакл ўзгартириш орқали ҳимоялаш муаммолари билан 
криптология (kryptos - яширин, logos - фан) ўрганади. Криптологиянинг 
маълумотларни ўзгартириб ифодалашнинг янги математик усулларини топиш ва 
улар устида изланишлар олиб борувчи бўлими криптография дейилади. 
Компьютер технологияларининг, айниқса Интернетнинг жадал суръатлар билан 
кенг тарқалиши натижасида тармоқда маълумотларнинг кескин кўпайишига олиб 
келди. Бу маълумотларни тармоқда ҳимоялашда (маълумотлардан ижозатсиз 
фойдаланишнинг олдини олиш мақсадида) криптография усулларидан фойдаланиш 
ва уларнинг янги алгоритмларни ишлаб чиқиш замонавий ҳамда актуал 
муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади. 
Компьютер 
технологияларининг 
тараққиёти 
криптогафиянинг 
қўлланиш 
соҳасини кенгайтириб унга янги масалаларни қўйди. 
Ҳозирги вақтда маълумотларни шифрлашда криптографик алгоритмларидан 
фойдаланиш мураккаб бўлмаган масалардан бири бўлиб ҳисобланади. Чунки 
замонавий юқори босқичли алгоритмик тилларда яратилган дастурлар орқали 
берилган маълумотларни шифрлаб керакли жойга тармоқда узатиш тизимлари 
кўплаб яратилган ва улар фойдаланувчиларга қўл келмоқда. Аммо тармоқдаги 
криптографик усуллар билан шифланган маълумотларни очиш ва уларни бузиш 


75
ҳоллари ҳам мовжуд. Буларни олдини олиш мақсадида криптографик усулларнинг 
янги динамик алгоритмларини ишлаб чиқиш мақсадга муофиқдир.
Ҳозирги 
вақтда 
криптографиянинг 
икки 
ишлатилиш 
соҳаси 
мовжуд: 
маълумотларни узатишда ҳимоялаш ва уларни сақлашда ҳимоялаш. Уларнинг ҳар 
бири криптографияга ўзининг хусусий талабларини қўяди ва муайян масалалар 
ечимида ўз тасдиғини топади. 
Барча криптографик алгоритмлар симметрик ва асимметрик алгоритмларга 
бўлинади. Симметрик алгоритмларда маълумотларни шифрлаш ва уларни очиш 
битта калит сўзлари орқали содир этилади. Калит сўзларининг тез-тез янгиланиши 
маълумотларнинг кўпроқ ҳимояланганлигини кўрсатади. Калит сўзларининг тез-тез 
алмашинуви маълумотлар физик алмашинувига таъсир этганлиги сабабли амалида 
ҳар бир узатиш вақти учун алоҳида калит сўзлари ишлаб чиқилади ва улар орқали 
маълумотлар шифрланади ва аслига қайтарилади. 
Асимметрик алгоритмлар яқинда пайдо бўлди ва криптографияда янги соҳа 
очди. Бу турдаги алгоритмлар икки қисмдан: шифрлаш учун калит ва шифрланган 
маълумотларни очиш учун калитдан иборат бўлади.
Асимметрик моделда ижозатсиз мурожаатларнинг олдини олиш мақсадида очиқ 
калитларни ҳақиқийлигини тасдиқлашнинг махсус усулларини (сертификация) 
ишлаб чиқиш талаб этилади. Бундан ташқари бу моделдан фойдаланилганда 
қўшимча маълумотлар алмашинувининг пайдо бўлиши ҳисобига тармоқнинг ишлаш 
тезлиги сезиларли даражада камаяди. 
Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда тармоқда маълумотларни ҳимоялашнинг 
криптографик усулларидан қайси бирини танлаш фойдаланувчининг ўзига ҳавола 
этилади. 
Криптографикада маълумотларни шифрлашда ишлатиладиган кодларини 
яширинлишини таъминлаш муҳим рол ўйнайди. Чунки тармоқдаги маълумотга 
рухсатсиз кирувчида барча информациялар (криптограмма матни ва алгоритм ҳақида 
маълумот) ва дастурий воситалар мавжуд. Унга фақат бир нарса – калит сўзи (калит 
рақамлар) етишмайди. Бундай ҳолда калит сўзи (калит рақамлар)ни топиш учун 
мумкин бўлган барча ҳолатларни қараган ҳолда матнни очиб уни таҳлил қилиш 


76
керак. Бу энг секин бажариладиган, лекин тўғри йўлдир. Калит сўзлар узунлиги 
мумкин бўлган ҳолатларнинг сонини оширади ва натижада криптографиянинг 
турғунлигини сақлаш критерияси бўлиб ҳисобланади.

Download 1,96 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   194




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish