- 95 -
95
III Б О Б. ПАРАНТЕЗАЛАРНИНГ ЛИНГВОПОЭТИК
ХУСУСИЯТЛАРИ
Кейинги йилларда ўзбек тилшунослигида бадиий асар тилини
лингвопоэтик нуқтаи назардан тадқиқ этишга бўлган қизиқиш жуда кучайди.
Айни шу қизиқиш натижаси ўлароқ кўплаб илмий мақолалар,
диссертациялар ва бошқа тадқиқот ишлари майдонга келди.
135
Ҳар қандай бадиий асар тили бадиий матн сифатида тилнинг муҳим
вазифаларидан бири бўлмиш эстетик вазифани реаллаштирадиган яхлитлик
эканлиги аксар тилшунослар томонидан айтилади. Ўзбек тилшунослигида
бадиий матн лингвопоэтикасини монографик аспектда жиддий тадқиқ этган
М.Йўлдошев ҳам бу фикрдан келиб чиққан ҳолда шундай ѐзади: “Бадиий
асар тилини тилнинг айнан эстетик вазифасининг намоѐн бўлиши тарзида
ўрганувчи соҳани “лингвистик поэтика” - “лингвопоэтика” деб номлаш
филология илмида анча турғунлашган ҳамда “лингвистик поэтика”нинг
филологик илмлар тизимида алоҳида мустақил фан сифатидаги ўрнини
аниқлаштиришга бағишланган кўпгина тадқиқотлар яратилган”.
136
Бу фикр,
албатта, дунѐ тилшунослигига ҳам, шу жумладан ўзбек тилшунослигига ҳам
дахлдор.
Бадиий матнда тилнинг эстетик вазифасининг намоѐн бўлиши, яъни
матн лингвопоэтикаси ўрганилар экан, айни вазифанинг амалга ошишида
иштирок этадиган барча тил бирликлари диққат марказида бўлиши
лозимлиги табиий. Аммо М.Йўлдошев ўзининг докторлик диссертациясида
135
Маҳмудов Н. Абдулла Қаҳҳор ҳикояларининг лингвопоэтикасига доир // Ўзбек тили ва адабиѐти.-
Тошкент, 1987.- N4.-Б. 34 – 36; Мирзаев И.К. Проблемы лингвопоэтической интерпретации стихотворного
текста: Автореф. дисс. ...д-ра филол. наук. –Ташкент, 1992; Нормуродов Р. Шукур Холмирзаев асарларининг
тил хусусиятлари: Филол. фан. ном. ... дис. автореф. -Тошкент, 2000; Рихсиева Г. Нисбат шаклларининг
лингвопоэтик тадқиқига доир // Ўзбек тили ва адабиѐти.-Тошкент, 2000.- N4.-Б. 33 – 35; Муҳаммаджонова Г.
80-йиллар охири - 90-йиллар бошлари ўзбек шеъриятининг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. ном. ... дис.
автореф. -Тошкент, 2003; Жалолова Л. Абдулла Қодирийнинг “Ўткан кунлар” романининг лингвистик
тадқиқи: Филол.фан. ном. ... дис. автореф. -Тошкент, 2007; Шадиева Д. Ш. Муҳаммад Юсуф шеърияти
лингвопоэтикаси: Филол. фан. ном. ... дис. автореф. -Тошкент, 2007; Йўлдошев М. Бадиий матн ва унинг
лингвопоэтик таҳлили асослари. –Тошкент: Фан, 2007 ва бошқ.
136
Йўлдошев М. Бадиий матн лингвопоэтикаси. –Тошкент: Фан, 2008.-Б. 18.
- 96 -
96
ўринли кўрсатиб ўтганидек, “...бадиий матнда барча бирликлар, воситалар
айнан тенг бадиий-эстетик қимматга эга бўлмайди. Бадиий матнда муайян
тил бирликлари, тил воситалари алоҳида, айрича поэтик қиммат касб этади,
бошқалари эса тасвирда иштирок этса ҳам, поэтик жиҳатдан пассивроқ
бўлади. Яхлит бадиий матн ѐки муайян бадиий контекстга кўра, муайян тил
бирлиги эстетик жиҳатдан биринчи планга чиқади ва қўшимча, янги бадиий
маънолар ифодачисига айланади.
Бу ҳодиса дастлаб ўтган асрнинг 20-йилларида Прага лингвистик
тўгараги вакиллари томонидан қайд этилган ва “актуализация” термини
билан номланган. Тил воситаларининг бадиий матнда бундай поэтик
актуаллашуви товушдан тортиб синтактик структураларгача бўлган
бирликлар доирасида ўзига хос тарзда кузатилади, яъни тилнинг барча
сатҳларига оид бўлган бирликлар бадиий матнда поэтик актуаллашиши,
турли бадиий маънолар билан тўйиниши мумкин”.
137
Бу нуқтаи назардан парантезалар экспрессив синтаксиснинг муҳим
бирлиги сифатида бадиий матнда поэтик актуаллашиш имконияти жуда катта
бўлган синтактик воситадир. Парантезаларнинг аксарияти бадиий матнда
сезиларли ва ўзига хос лингвопоэтик қимматга эга. Албатта,
парантезалардаги
бу
лингвопоэтик
қимматнинг
юзага
келишида
парантезанинг ўзи бевосита алоқаланган асосий гап (ундаги бўлаклар),
шунингдек, умуман матндаги бошқа мазмунан алоқадор бирликлар билан
интегратив муносабатлари, яъни уларнинг уйғунлашуви муҳим роль
ўйнайди. Бошқача қилиб айтганда, ҳеч қандай парантеза алоҳида олинганда,
лингвопоэтик қимматга эга эмас, у бу қимматни фақат матн ичида олади.
Аввало айтиш мумкинки, парантезалар, айниқса, уларнинг киритма
тури гап ѐки матннинг синтагматик бир хиллигига, интонацион бир
туслигига, монотонлигига ўзгартириш киритади. Сир эмас, гап ѐки матндаги
137
Юлдашев М.М. Бадиий матннинг лингвопоэтик тадқиқи: Филол. фан. док. ...дисс. автореф. –Тошкент,
2009.-Б. 28 – 29.
- 97 -
97
синтактик структуранинг бир хиллиги, бир қолипдалиги ўқувчини
зериктиради, мазмуннинг идрок этилишини сусайтиради, матннинг эстетик
таъсир қувватини пасайтиради. Парантезалар табиий равишда гапнинг ѐки
матннинг синтагматик структурасини “бузиши”, улардаги горизонтал
синтактик алоқаларни “йиқитиши”
138
баробарида матнга, таъбир жоиз бўлса,
кутилмаган бир таъкид, экспрессивлик олиб киради. Парантеза воситасида
гап ѐки матн қисмларга, бўлакларга бўлинади, интонацион ҳар хилликни
юзага келтиради. Масалан, Бир куни дарсдан қайтаѐтиб “маршрутка”
Do'stlaringiz bilan baham: |