- 30 -
30
Бизнингча, муаллиф кириш гапларни ўзлари кирган гапга четдан кириб,
ўзлари кирган гапни бузиб, бутунлай бошқа йўналишдаги фикрни бера
олишини назарда тутган бўлса керак. Бу ҳолат
киритмаларнинг табиатига
мос тушади. Муаллиф фикридан шуни англаш мумкинки, секин-асталик
билан тилшунослик тараққиѐти давомида киритмаларни киришлардан
ажратиб, бошқа ҳодиса эканлигини аниқлашга
интилишлар юзага кела
бошлаган. Бу ҳолат А.Ғуломов, З.Маъруфов, Т.Шермуҳаммедовлар
томонидан тузилган ўзбек тили грамматикасининг “Синтаксис” қисмида ҳам
учрайди. Дарсликда “кириш сўзлар ҳам, ундалма сингари, гапнинг бошида,
ўртасида, охирида келиши мумкин” деган фикр билдирилади. Аммо,
кириш
гапларнинг қандай ўринларда кела олиши ҳақида фикр билдирилмайди.
Фақатгина кириш гаплар қавс орасига олиниши ѐки тире билан ажратилиши
мумкинлиги мисоллар ѐрдамида тушунтирилади.
51
Бизнингча, муаллифлар
кириш гапни Ҳ.Ғозиевдан фарқли равишда кириш сўзлардан фарқлаганлар.
Шу сабабли ҳам кириш сўзларни ундалмаларга ўхшаш жиҳатлари борлигини
эътироф этган ҳолда, кириш гапларни бу икки ҳодисадан фарқлаганлар.
Демак, олимлар кириш сўзлар табиатини ѐритиб берганлар, аммо кириш
бирикма, кириш гапни назардан четда қолдирганлар.
Кириш гап атамаси
остида эса киритмаларни тушунганлар.
Худди шундай қарашларни А.Боровков, З.Маъруфов, Й.Абдуллаев,
Т.Шермуҳаммедовларнинг “Ўзбек тили” дарслиги (Синтаксис. II қисм. 6 - 7-
синфлар учун)да ҳам учратамиз. Муаллифлар кириш гап ѐйиқ бўлса, қавс
ичига олинишини таъкидлайдилар ва киритмалар қўлланган гапни мисол
қилиб келтирадилар. Юқоридаги муаллифлардан фарқли равишда кириш
иборалар ҳам мавжуд эканини мисоллар ѐрдамида кўрсатадилар.
52
Дарсликнинг қайта нашрларида ҳам деярли фикрлар бир хил. “Кириш сўз ва
51
Ғуломов А., Маъруфов З., Шермуҳаммедов Т. Ўзбек тили грамматикаси. II қисм. Синтаксис. –Тошкент:
Ўздавнашр, 1946.-Б. 62 – 63.
52
Боровков А., Маъруфов З., Абдуллаев Й., Шермуҳаммедов Т. Ўзбек тили дарслиги. II қисм. Синтаксис (6
– 7-синфлар учун). –Тошкент: Ўқув-педагогик нашриѐти, 1957.-Б. 70 – 71.
- 31 -
31
кириш иборалар” мавзуси остида кириш гаплар ҳақида ҳам йўл-йўлакай
маълумот бериб ўтилган, холос
53
. Биз кузатишларимиз жараѐнида
А.Зоҳирий, Фитрат, Ш.Зуннун каби тилшунослар қарашларида фақат кириш
сўзларни учратдик, киритмаларни эса кириш сўзнинг ѐйиқ шакли, шу
сабабдан қавсга олинади деб тушунганларини кўрдик.
Кейинги дарсликлар
муаллифлари эса улардан фарқли равишда кириш сўз алоҳида ҳодиса
эканини, кириш гап ва кириш иборалар мавжуд эканини кўрсатадилар.
Демак, бу ҳолат кириш сўзлар таркибида бошқа синтактик ҳодиса ҳам
борлиги тан олинаѐтганидан далолат беради.
А.Маъруфов, Ғ.Абдураҳмоновларнинг ўрта мактабларнинг юқори
синфлари учун “Ўзбек тилидан қўлланма”сида “Кириш сўзлар ва кириш
гаплар” мавзуси остида кириш сўз ва кириш гапларнинг гап мазмунига
алоқадор бўлиши ҳамда сўзловчининг гап мазмунига бўлган муносабатини
кўрсатиши билан бир қаторда гапдаги бирор бўлакни изоҳлаб,
конкретлаштириб келиши ҳам таъкидланади.
54
Бу ўринда кириш ва
киритмалар бир қадар қориштирилгандай кўринади,
чунки гапдаги бирор
бўлакни изоҳлаб, конкретлаштириб келиш киритмаларга хос хусусият бўлиб,
киришларда бундай хусусият кўзга ташланмайди, улар модал муносабатни
ифодалайди.
Ўзбек тилшунослигининг кейинги даврларига келиб, кириш
бирликлар сифатида қараб келинган ҳодиса таркибида ўзига хос
хусусиятларга эга бўлган яна бошқа ҳодиса, яъни киритмалар ҳам борлиги
атрофидаги баҳс-мунозаралар ўзининг тегишли ечимини топди. Нафақат
ўзбек тилшунослигида, балки, умуман, туркийшуносликда биринчи бўлиб
профессор А.Ғ.Ғуломов киришлар таркибидан киритмаларни ажратиб,
киритма сўз ва киритма гапнинг алоҳида синтактик категория эканлигини
53
Боровков А., Маъруфов З., Абдуллаев Й., Шермуҳаммедов Т. Ўзбек тили дарслиги. II қисм. Синтаксис (6
– 7-синфлар учун). Қайта нашр. –Тошкент: Ўқув-педагогик нашриѐти, 1959.-Б. 70 – 71.
54
Маъруфов А., Абдураҳмонов Ғ. Ўзбек тилидан қўлланма. Тошкент: Ўрта ва олий мактаб, 1962.-Б. 128 -
129.
- 32 -
32
асослаб берди.
55
Шу билан бир қаторда бу ҳодисанинг табиатини тўлиқ
намоѐн эта олувчи “киритма гап”, “киритма сўз” атамаларини фанга татбиқ
этди. А.Ғуломов “Ҳозирги замон ўзбек тили” дарслигида “Киритма гаплар ва
киритма сўзлар” мавзусини баѐн қилар экан, уларнинг киришлардан фарқли
жиҳатларини қуйидагича таърифлайди: “Киритма
гапларнинг асосий
хусусиятлари: бунда асосий гапдаги фикрга қўшимча тариқасида, йўл-
йўлакай янги факт баѐн қилинади. Киритма гапларни кириш гап билан
чоғиштирганда, айримликнинг кучлилиги, мустақиллик, асосий гап билан
боғланишнинг кучсизлиги сезилиб туради. Масалан:
Болани (уйда
Do'stlaringiz bilan baham: