специфик ва носпецификка бўлиш мумкин. Носпецифик жараёнлар ўзи-
нинг бутун шахс ва конкрет ўзгаришларга шахс орқали таъсир этиш уни-
версал услубиётини, яъни кенг қамровлиги билан характерланади. Бу хо-
тиржам бўлиш; ҳўзурланиш, хурсанд бўлиш; ўзига ишонч ҳосил қилиш, ўз
имкониятларига ишониш, ўзидан қаноатланиш; етарли даражада умумий
психологик (руҳий фаоллик).
1.Хотиржамлик: Мижозни махсус танлаб олинган публистик, бадиий
адабиётлар хотиржам қилиши мумукин, бундай адабиётларни ўқиш ми-
жозни хотиржам, босиқ қилади.
2.Ҳузурланиш: Ҳаёт муаммолари кўп бўлган одамлар дунёдан ўз муам-
молари билан чегараланиб қолган бўлиб, бу дунёдан роҳатланиш, ҳўзур
олишдан тўсилиб қолади. Яхши китоб ўқиш, айниқса, бу китоб етарли дара-
жада мураккаб ёки динамик (ривожланувчи сюжетли) бўлса, мижозга зарур
бўлган қўшимча ҳўзурни бағишлайди.
3.Ўзига ишонч ҳосил қилиш: Ўз имкониятларига ишонч ҳосил қилиш,
мижоз биография, автобиография, эсдаликлар, буюк инсонлар хатлари ва
китобларини ўқиганда, оғир тақдирли образлар қийинчиликларини енгиб
чиқиши ҳақида ўқиганда пайдо бўлади.
4.Кўпчилик адабий жанрлар юқори даражали руҳий фаолликни пайдо
қилиши мумкин, у нормал, ҳимоявий руҳий реакцияларни келтириб чиқа-
ради ва негатив ҳолатни йўқ қилиб, одамни шикастловчи ҳаяжонни босади.
Библиотерапиянинг бу тури мазкур мижоз билан ишланаётганда бошқа
услубга қўшимча сифатида фойдаланиши мумкин. Одатда носпецифик биб-
лиотерапия ўз ичига аниқлаб олинган, яхши таниш, оддий, муаммони аниқ
тушунадиган китоблар рўйхатини қамрайди.
Асарлардан бадиий адабиёт ва публистик китоблар олиниб, улар эзгулик
билан йўғрилган, саҳоват, олийжаноблик ва зиёлиликни ўз ичига олувчи
бўлиши керак.
Мижозларга таъсир самарали бўлиши учун китобнинг бобларига, бутун
китобга қисқача тақриз ёзиш, китоб ёки бобнинг мазмун моҳиятини кўрса-
тиш тавсия этилади .
Мижоз муаммоларига қараб, психолог мижозга аниқ китоблар рўйхати-
ни беради ёки унинг диққатини адабиётининг бирор соҳасига қаратади.
Специфик коррекцион жараёнлар махсус тор йўналишдаги, шахс ёки
аниқ руҳий жараён, аниқ ҳиссиёт, фаолият, ўйлашга қаратилади. Бу- назо-
рат, эмоционал ишлов, машқ қилиш, конфликтларни ҳал қилиш.
Назорат. Руҳий жараёнлар устидан назорат уларни қайтариш йўли билан
кучайтириш, воқеаларни қайта кўриб чиқиш ёки таҳлил қилиб суст-
лаштириш, бошқа воқеаларни ёдга олиб, уни четлаштириш, эмоциялар билан,
шахсга таъсир этишни оддий ҳаяжон ёки кучли ҳиссиёт орқали амалга
оширилади.
Назоратни бир неча босқичга бўлиш мумкин.
-ўз аҳволини тушуниш, унга гетеро- ва аутопсихоген факторлар ёрдамида
таъсир этиш;
-ўз аҳволини ривожлантиришда ўз шахсининг ролини тушуниб етиш;
-ҳаётий зарур муаммоларга шахснинг ҳақиқий муносабатини англаш.
Қаҳрамонлари ёрқин, бошқалардан фарқланувчи инсонлар ҳақида ки-
тоблар ўқилганда, улар ностандарт фожиавий ҳолатда бўлганларида, мижоз
қаҳрамонлар ҳис-ҳаяжонини ўзиники билан қиёслайди. Шахсият хусусият-
ларини, ўз хатоларини тушуниши, ўз ҳаётига бегона кўз билан қараши
мумкин. Адабиёт мижозга ҳатто энг тажрибали руҳшунос бера олмайиган
имкониятларни- чуқур, шошмасдан, интим шароитни билиш, тушуниш, таҳ-
лил қилишни ўрганиш, бундан келиб чиқадики, ўз эмоционал муносабати ва
реакциясини назорат қилиш имкониятини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |