“Қишлоқ ѐки саҳродаги уч (киши) намоз вақти кирганида (алоҳида-алоҳида намоз ўқишса,)
шайтон улар устидан ғолиб чиқади. Шундай экан, сен жамоатни маҳкам ушла! Зеро, бўри ҳам
(тўдадан) айрилган қўйни еб кетади”, деганларини эшитганман” (Абу Довуд, Насоий, Аҳмад ривоят
қилган. Ҳадис санади ҳасан).
“Бўлинганни бўри ер” деб бекорга айтишмаган. Бўри қўйларнинг ашаддий кушандасидир.
Чўпон назоратидан чиққан, тўдадан айрилган қўй бўри ўлжасига айланади. Шайтон эса мўминнинг
ғанимидир. У Аллоҳга, охират кунига ишонган инсонни адаштиришга уринади. Агар ѐлғиз мўминни
кўрса, келиб васваса қилади. Айниқса, бир ўзи намоз ўқиѐтган бандани кўпроқ чалғитади
134
. Шунинг
учун намозни жамоат бўлиб ўқишга чақирилган.
Салафи солиҳлар – саҳобалар, тобеинлар, табаа тобеинлар жамоат намозига жиддий эътибор
беришган, уни ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилишган, Агар биронта намозни жамоат билан ўқишга
улгуришмаса, ўзларини маломат қилишган
135
. Мисол учун, ҳазрат Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу
жамоат намозидан кечиккани “каффорати”га бутун бошли боғини садақа қилиб юборган.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу эса, хуфтон намозини жамоат билан ўқий олмаса, туни
билан ухламай чиқарди.
Омир ибн Абдуллоҳнинг уйи масжид олдида эди. Одатга кўра, шом намозига чиқмоқчи бўлди.
Ўзи касал эди. Ёнидагиларга: “Қўлимдан ушланглар”, деди. Улар: “Сиз касалсиз-ку”, деб эътироз
билдиришди. “Аллоҳнинг даъватчисини эшитиб, унга ижобат қилмайми?! Тутинглар қўлимдан!” деди.
Сўнг намозга кирди, жамоат билан шомнинг бир ракатини ўқишга улгурди. Кейин омонатни
топширди.
Саид ибн Мусайяб айтади: “Ўттиз йилдан бери муаззин азон айтганида масжидда бўламан
136
”.
Робиа ибн Язид раҳматуллоҳи алайҳ: “Қирқ йилдан бери пешинга азон айтилганда масжидда
ўтирган бўламан”, деган.
Муҳаммад ибн Самоа шундай деган: “Қирқ йил биринчи такбирдан кеч қолмадим. Фақат онам
қазо қилган кунда кечикдим
137
”.
Ҳотим жамоат намозидан кечга қолганида Абу Исҳоқ Бухорий унга таъзия билдирди. Ҳотим
айтади: “Агар болам ўлганида ўнг минглаб одам менга таъзия изҳор этарди, чунки кишилар назарида
Диндаги мусибат дунѐвий мусибатдан енгилроқдир
138
”.
َةَرْػيَرُي ِبَِأ ْنَع
ُىْهَع ُللا َيِضَر
َوَػف َمْػهَلَع َفَقَوَػف ِةَهيِدَمْلا ِؽوُسِب َّرَم ُىَّنَأ
: َؿ
َمَس :اوُل َق ْ ُكَزََْعَأ َم ، ِؽوُّسلا َلْيَأ َي
: َؿ َق َةَرْػيَرُي َبَأ َي َؾاَذ
َل َهُي َي ْ ُتْػنَأَس ُ َسْوُػي َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ِىَّللا ِؿوُسَر ُثاَيرِم َؾاَذ
ْ ُكَبهِصَن َفسُذُخَأَتَػف َفوُبَيْذَت
َوُي َنْيَأَس :اوُل َق ُىْهِم
: َؿ َق
ِدَِْسَمْلا ِفِ
:ْ َُلُ َؿ َوَػف اوُعَجَر َّتََّح ْ َُلُ َةَرْػيَرُي وُبَأ َفَقَسَس ِدَِْسَمْلا ََِإ ًعاَرِس اوُجَرَخَف
ْ ُكَل َم
َُلُ َؿ َوَػف ُ َسْوُػي ًئْهَش ِىهِف َرَػن ْ َلَػف َهْلَخَدَف َدَِْسَمْلا َهْػهَػتَأ ْدَوَػف َةَرْػيَرُي َبَأ َي :اوُل َق
:َةَرْػيَرُي وُبَأ ْ
اًدَحَأ ِدَِْسَمْلا ِفِ ْ ُتْػيَأَر َمَأ
134
Яна бир қавлга кўра, шайтон Аҳли сунна вал жамоадан айрилган бандани ўзига бўйсундиради (Манба: “Шарҳу
сунанин насоий”, “Ҳошиятус суютий”).
135
Салафлар биринчи такбирни ўтказиб юборишса, уч кун ўзларига таъзия билдиришарди. Агар жамоат намозини
ўтказиб юборишса, ўзларига етти кун таъзия изҳор этишарди. Яъни, улар жамоат намозидан қолиб кетишни мусибат
санашган (Манба: Абул Ало Муборакфурий, “Туҳфатул аҳвазий”).
136
Ибн Абу Шайба “Мусаннаф”да, Абу Нуайм “Ҳилятул авлиѐ”да ривоят қилган.
137
Манба: Заҳабий, “Сияру аъломин нубало”.
138
Манба: Абдуғафур Искандар, “Намозда хушуъ”.
67
َلَْلْا َفسُرَكاَذَتَػي ًمْوَػقَس َفجْرُوْلا َفسُءَرْوَػي ًمْوَػقَس َفوُّلَصُي ًمْوَػق َهْػيَأَر ،ىَلَػب :اوُل َق
:َةَرْػيَرُي وُبَأ ْ َُلُ َؿ َوَػف َـاَرَْلْاَس َؿ
َؾاَذَف ْ ُكَْيَُس
َّمَُمُ ُثاَيرِم
َ َّلَسَس ِىْهَلَع ُىَّللا ىَّلَص ٍد
.
َر َس
ُوا
َّطلا
َػب َر
ُِّنِا
ِطَسْسَلا ِفِ
ِب
َس َه
ٍد
َح
َس
ٍن
.
Ривоят қилинишича, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Мадина бозоридан ўтди, у ерда бироз
Do'stlaringiz bilan baham: |