249
м а қ с а д л а р и у ч у н у л а р н и я н а д а т а к о м и л л а ш т и р и ш
тадқиқотчиларнинг касбий маҳоратига, кашфиётчилик даражасига
боғлиқ.
Ўлчаш қурилмалари.
Юқорида кўриб чиқилган датчиклар
тизими томонидан ҳосил қилинган ҳарқандай электрик сигналлар
тадқиқот қийматини ўлчаш натижаларини рақамли баҳолашни
амалга оширувчи ўлчаш қурилмаларига узатилади. Ўлчаш
қурилмаларни танлаш ўлчанадиган киймат тавсияларига ва вақт
мобайнида унинг ўзгариш тезлигига боғлиқ. Бу тезлик ўлчаш
қурилмаларнинг тезкорлик даражасига бўлган
талабларни
белгилайди. Секин ўзгарувчи жараёнининг тадқиқотдаги ўртача
қийматни аниқлашда кичик тезкорликдаги, аксинча, жадал тарзда
ўзгарувчан жараённи тадқиқот қилишда қисқа вақт тезликка эга
бўлган ўлчаш қурилмасини танлаш талаб қилинади. Ўлчаш
қиймати натижасини олиш усули бўйича ўлчаш қурилмалари икки
гуруҳга бўлиш мумкин: визуал кўрсаткичлар,
яъни стрелка
(шкалали), оптик (экран, табло) ёки рақамли қурилмаси билан
жиҳозланган асбоблар бўлиб бўлинади. Визуал кўрсаткичлар
статик ёки секин-аста ўзгарувчи ўлчов қийматни тажриба
шароитларида ёки ўзгармас режимда ишловчи ходисаларни
тадқиқот қилишда, масалан,
тирсакли валлнинг берилган
айланишлар сонида двигателнинг тавсифномасини олишда
қўлланилади.
Одатда, кўпчилик ўлчаш натижалари рақамлар кўринишида
олиниши талаб этилади. Уларнинг афзаллиги автоматик тарзда
ўлчанадиган рақамли натижаларни олишга имкон беришида қайд
этувчи аппаратуралар қисқа вақт ичида тез ўзгарувчи қийматни
ўлчашга имкон беради (фотокинопленкага ва ҳ.к. узвий технологик
жараённинг кисқа вақт ичидаги миқдори ёзилиб борилади).
Одатда
илмий тадқиқотларда бир вақтнинг ўзида бир қанча ўлчаш
қийматлар бирданига ўлчаниб боришига эҳтиёж сезилади (баъзан
эса ҳар хил табиатдаги қийматлар). Бундай синхронли тарздаги бир
қанча ўлчаш қийматларни қайд қилиш кўп каналли регитраторлар
ёрдамида амалга оширилади.
Ўлчаш қурилмасининг тури кўпроқ датчикда ҳосил
қилинадиган сигнал қувватига боғлиқ. Шу нуқтаи назардан
ўзгартиргичларни уч гуруҳга бўлиш мумкин:
250
-серқувватли ўзгартиргичлар (ўнлаб милливаттли контакли,
реостатли
тахогенераторлар,
термопаралар,
индукцион
датчиклар). Бу ўзгартиргичлар (кичик
габаритли датчиклар
бундан мустасно) ўлчаш занжиридаги кучайтиргичларсиз
ишлашлари мумкин.
-кичик қувватли ўзгартиргичлар (ўнлаб микроваттли симли
тензрезисторлар, фотоқаршиликлар). Уларда ўлчаш занжирига
кучайтиргичларини ўлчаш талаб этилади.
-кириш қаршилиги анча юқори бўлган ўлчаш қурилмалари
т а л а б қ и л и н а д и г а н ў з г а р т и р г и ч л а р . У л а р т а р к и б и г а
пъезоэлектрикли ўзгартиргичларни киритиш мумкин.
15-расмда электрон-нурли
осциллографларнинг блок
–
схемаси 16-расмда
эса
магемтоэлектрик
(тебраткичли) осциллографнинг принципиал схемаси
келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: