251
қопланган экранли (Э) ва электрон нурли найча (ЭНТ)
ҳисобланади. ЭНН даги электронлар зарбаси таъсирида ёруғланади.
ЭНН вакуум баллондан ташкил топган бўлиб, ичида ўзига мусбат
электронларни
тортувчи анодли A
1
ва А
2
электронлар чиқарувчи
катод жойлашган. Анодлар экранда ёруғ доғ берувчи электронлар
чўлғамини фокусировка қилади. Бошқарувчи электрод (БЭ) ушбу
доғ
кесимининг
ёруғлигини
созлайди.
Жуфтли
ўзаро
перпендикуляр жойлашган
бурувчи пластиналар экранда
нурнинг горизонтал ва вертикал оқишлигини таъминлайди.
Тадқиқот қийматига мос кучланишини осциллограф кириш
катталиги У-га электр занжири орқали
датчикдан узатади,
сўнг вертикал развертканинг кучлантириши (ВРК) орқали —П1
ва П2 вертикал буриш пластиналарига узатилади (уни ўқи
бўйича буриш) ўлчанувчи параметрга тегишли кучланиш
эса горизонтал развертканинг кучайтиргичи (ГРК) орқали ПЗ
ва П4 горизонтал буриш пластиналарига узатилади. Одатда кириш
катталиги X ни узиб қўяди, ПЗ ва П4 пластиналарга вақт
бўйича
нурни
текис
узатувчи
горизонтал развертка
генераторидан (ГРГ) кучланиш узатилади. Шундай килиб,
тадқиқот қилинадиган катталик қиймати
осциллограф экранида
вақт бўйича тасвирланади.
Электрон нурли осциллографни (ЭНО) қўллаш ёрдамида
тебраниш туридаги даврий жараёнларни ҳам кузатиш
мақсадга мувофиқдир. Улар нисбатан аста-секин ўзгариб
борадиган
нодаврий
жараёнларни
ҳам
кузатишда
қўлланишлари
мумкин,
масалан,
автомобил
поездлари
бўғинларининг ҳаракат траекториясини
ЭНО экранида визуал
кузатишларни экрандан ёки алоҳида кадрлар ёрдамида ёки
кинокамера туридаги махсус қурилма суратга олиш мумкин. Бу
гуруҳдаги
кўрсаткичларга
ўзиёзар
электро
асбоблар,
магнитоэлектрик осциллографлар ва магнитографлар киради.
Секин ўзгарувчан жараёнларни қайд қилишда ўзи ёзувчи
амперметрлар ва вольтметрлар кенг қўлланилади, тез ўзгарувчан
жараёнлар эса - одатда магнитоэлектрик осциллографлар ёрдамида
тадқиқот қилиниши мумкин. Уларга шлейфли ва тебратгичли
осциллографлар ҳам (Н-700, Н-105, К9-21 ва ҳ.к.)
дейилади. Бундай осциллографларнинг асосий қисми —
тебратгич (шлейф) бўлиб, у юпқа металл ипидан тайёрланган
252
симли сиртмоқ 6 (17,б-расм) ёки симли чўлғамдан 1 (17,в-расм)
ҳисобланади. Сиртмоқ (ёки рамка) 1 пружинали тортгичлар 3
билан таранг тортиб қўйилади: унга сигнал айнан датчикдан ёки
кучайтиргич орқали узатилади. Сиртмоқ (ёки рамка) ё ўзгармас
магнитли полюслар орасидаги тирқишда ҳаракат қилади ва у
орқали ток импулси ўтганда электромагнит индукцияси ҳосил
бўлади.
Рамка 1 кўзгуга маҳкамланганлиги учун вибратор 6-та
оптик тизим орқали ёруғлантиргичдан (16 б-расм) йўналтирилган
ёруғлик нури бефарқ ҳолатдан оғади ва фотокамерадаги 5 ёруғлик
сезгир фотоқоғозда тебратгичдаги кучланиш ўзгаришининг эгри
чизиғини тасвирлаб боради. Кейингиси, ўлчанувчи
катталик
қийматига пропорционал тарзда ҳосил бўлади. Ёзиш жараёни
якунлангандан сўнг (бир вақтнинг ўзида 20 гача қиймат ёзилиши
мумкин), эгри чизиқлар сони осциллографдаги тебратгичлар сонига
боғлиқ қоғоз қоронги жойда ойдинлаштирилади ва осциллограмма
лентаси қуритилгандан кейин олинган тадқиқот натижалари таҳлил
қилишга тайёр ҳисобланади. Вибраторнинг тебраниш частотаси
тадқиқот жараёни частотасидан 5-10 марта катта бўлиши лозим.
Вибраторнинг частотаси қанча катта бўлса, жараённинг эгри
чизиқи шунча аниқроқ тасвирланиб борилади.
Do'stlaringiz bilan baham: