175
комплексларини
такомиллаштиришда, яратишда, лойиҳалашти-
ришда пухта илмий базага айланиб бормоқда. Кейинги йилларда
қишлоқ хўжалик техникаларини тадқиқот қилиш ва синаш вақтида
эҳтимолликлар услубларидан, машиналарнинг
статистик дина-
микаси услубларидан фойдаланиладиган қишлоқ хўжалиги
соҳасидаги мутахассислар доираси ҳам тобора кенгайиб бормоқда.
Кейинги йилларда қишлоқ хўжалик агрегатлари ва техникалари
параметрларини таҳлил, сентиз қилиш ва оптимизациялашда
эҳтимоллик тадқиқотларнинг янги услублари ишлаб чиқилган ва
янги натижалар қўлга киритилган.
Замонавий қишлоқ хўжалик агрегатлари ва уларнинг
комплекслари – кўп сонли ва хилма-хил омиллар ва ўзгарувчан
ташқи таъсирлар шароитларида ишловчи мураккаб динамик
тизимлардир. Мобил агрегатлар
бундай омилларига дала
юзаларининг нотекислигини, тупроқнинг физик-механик хусу-
сиятини (намлиги, зичлиги, механик таркиби ва бош.)
ўсимликларнинг хусусиятларини (сер-ҳосилдорлиги, касалланган-
лиги технологик жараёнларни бажаришдаги
агрегат массасининг
ўзгаришини ва бошқаларни) айтиш мумкин.
Стационар агрегатлар учун бу омилларга қайта ишлов
берилаётган ва транспортировкаланаётган материалларни (тозалаш
ва саралаш пайтидаги дон, майдалаш вақтидаги ўсимлик массаси,
қайта ишлаш пайтидаги озуқа ва бош.) материалларни барқарор
тарзда узатмаслик ва бошқалар сабаб бўлиши мумкин.
Юқорида қайд этилган омиллар агрегатлар ва уларнинг
двигателларида нотекис юкламаларнинг таъсир этиши оқибат-
ларида улар томонидан бажараётган
операцияларнинг сифатига
салбий таъсир этиши, машина ва улардаги ишчи органларининг
ишончлилик ва агротехник кўрсаткичларида намоён бўлиши
мумкин.
Мобил қишлоқ хўжалик агрегатлари таркибидаги ишчи
органларнинг ишлов берилаётган муҳит (тупроқ, ўсимлик)
билан
бирга юриш қисмларининг дала юзаси билан ўзаро таъсир этиш
чоғида баъзи тўқнашув нуқталаридаги мураккаб ҳаракатлар
таъсири
қатор операцияларнинг (ер ҳайдаш, экиш, ўриш, териш, пуркаш,
майдалаш, тозалаш, ишлов бериш ва ҳ.) сифатига салбий таъсир
кўрсатади.
176
Шу боисдан, қишлоқ хўжалик агрегатларини ҳисоблаш ва
лойиҳалаштиришда ҳамда синаш ва тадқиқот қилиш жараёнида
ўзаро боғланган қатор тизимдан иборат бошқариладиган динамик
тизим каби қаралиши мумкин.
Тракторлар, қишлоқ хўжалик
машиналари, машина тракторларнинг агрегатлардан фойдаланиш-
даги мавжуд назариялар реал фаолият шароитларини у ёки бу
даражада ҳар хил такомиллаштириш жараёнида илмий техник
масалаларни ечишда ҳар хил моделларни (фикран ва физик)
идеализациялаштиришга тўғри келади.
Қишлоқ хўжалик агрегатлари ҳаракатини динамик тизим
сифатида кирувчи ташқи таъсир реакцияси ва бошқарув таъсири
каби кўриш анча қулайдир. Шунинг учун ҳар қандай агрегатнинг
(агрегатлар комплексларининг) умумий ҳисоблаш схемасини, қайси
мақсадда фойдаланишлигидан қатъий назар «кириш-чиқиш»
принципи кўринишида таҳлил қиламиз. Бу 1-расмда кўрса-
тилганидек, уларни динамик тизим сифатида тасвирлашга имкон
беради.
Do'stlaringiz bilan baham: