167
6. Таъмирбоп КЭ нинг қолдиқ пассив яроқлилигини аниқлаш
графиклари чизилсин ва таҳлил қилинсин?
7. КЭ ларнинг актив ресурсининг интенсив суръатда
пасайишини теккислаш методи графикда тасвирлансин ва таҳлил
қилинсин?
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Основы ремонта машин/Под обш. ред. акад. Ю.Н.Петрова.-
М.: Колос, 1972-527с.
2. А.И.Селиванов, Ю.Н.Артемьев.
Теоретические основы
ремонта и надежности сельскохозяйсвенной техники.-М.: Колос,
1978-248 с.
3. В.И. Прейсман. Основы надежности сельскохозяйственной
техники. – Киев-Донецк.: Высшая школа. 1979. – 192 с.
4.8-мавзу. Қишлоқ хўжалиги техникаларининг ишончлилик
кўрсаткичларини аниқлашнинг математик-статистик асослари.
Режа:
1. Ишончлилик ва эҳтимоллик назариялари тўғрисидиа умумий
тушунчалар.
2. Тақсимот қонунларини, танлаш ва уларнинг график кўринишлари.
3. Машиналар ишончлилиги тўғрисидаги ахборотларни йиғиш ва уларга
математик-статистик ишлов бериш методлари.
4. Ишончлиликнинг миқдорий тавсифи.
Қишлоқ хўжалик техникалар ишончлилигини миқдорий
таққослаш ёрдамида баҳолашда эҳтимолликлар назарияси анча қўл
келди. Ишончлилик асосан эҳтимолликлар назариясига таянади.
Ишончлиликнинг хусусиятларига бузилмаслик, чидамлилик,
таъмирбоплик ва сакланувчанлик кўрсаткичларини
киритиш
мумкин. Эҳтимоллик ходисалар қонуниятларини ўрганувчи
илм бўлмиш- эҳтимолликлар назарияси услубияти бирорта техник
объектлар гурухини тадқиқот қилиш ёрдамида улардаги қайси
конструктив элемент тез бузилиши мумкинлигини олдиндан
бахолашга
ва
тегишли
конструктив
ва
технологик
тадбирлар ишлаб чиқишга имкон беради. Бузилишлар ўз
168
навбатида, уларнинг келиб чиқиш сабабларига кўра икки турга
бўлиниши мумкин;
3. Аста секин бузилишлар.
4. Тусатдан бузилишлар.
Биринчи турдаги
бузилишлар аста секин, табиий ейилишлар
сабабли вужудга келганлиги учун улар етарли даражадаги
аникликда олдиндан чамалаш мумкин. Иккинчи турдаги
бузилишлар деталарнинг толиқиши
натижасида, ички
нуҳсонлар таъсирида содир бўлиши мумкин. Шунинг учун бу
турдаги бузилишларни олдиндан чамалаш анча мураккаб
хисобланади. Бундай бузилишлар фойдаланиш даврида
тусатдан, кутилмаганда вужудга келади.
Ишончлилик кўрсаткичлари эҳтимоллик ходисалардан
иборатдир. Ходисанинг эҳтимоллиги қуйидаги
формула билан
ифодаланади:
P(A)=m/N, (1)
бу ерда Р(А)- А ходисанинг эҳтимоллиги:
m- А ходисанинг содир бўлишига имкон берувчи холатлар
сони:
N- умумий ҳолатлар сони.
Имкон берувчи холатлар сони О ва N (О-содир бўлмайдиган
ва N- содир бўлиши муҳаррар ходисалар) ўрталигида ётганлиги учун
(1)формула ёрдамида хисобланган ходиса эҳтимоллиги, доимо
тўғри рационал бирлик хисобланади, яъни;
О
Р(А)
1
(2)
Эҳтимоллик бирдан кўп бўлиши мумкин эмас. (1) тенглама
техника сохасида эҳтимолликларни ҳисоблашларда хам кенг
қўлланилади. Эҳтимоллик ҳодисаларини қўшиш ёки кўпайтириш
мумкин: келинг А ва В каби икки ходисаси содир бўлсин.
Эҳтимолликни қўшиш усули асосида уларнинг эҳтимоллигини
қуйидагича аниклаймиз:
Р(А ёки В) = Р (А)+ Р (В)-Р (АВ), (3)
бу ерда Р(А) — А- чи ходисанинг содир бўлиш эҳтимоллиги;
Р(В)- В- чи ходисанинг содир бўлиш эҳтимоллиги;
Р(АВ)- А ва В ходисанинг бир вақтнинг ўзида содир
169
бўлиш эҳтимоллиги.
Эҳтимолликларни кўпайтириш усули бир бирига боғлиқ
бўлмаган бир қанча ходисаларнинг бир вақтнинг ўзида содир
бўлишлиги ушбу ҳодисалар эҳтимолликларининг кўпайтмасига тенг
яъни:
Р(А
1
, А
2
…А
n
)=
n
i
1
P(A
1
) · P(A
2
) ·,......,P(A
n
) . 4)
Математик статистиканинг
асосий вазифаларидан бири
табиатдаги
оммовий
эҳтимолий
ҳодисаларнинг
математик
қонуниятларини аниқлаш ва статистик тахминларнинг
гипотезаларнинг қанчалик тўғри ёки нотўғри эканлигини
бахолашдан иборатдир. Ишончлилик кўрсаткичининг ҳар бир
тақсимот қонуни иккита функция билан тавсифланади (1-расм):
1. дифференциал функция (1,а-расм) ёки эҳтимолликлар
зичлиги функцияси билан;
2. интеграллик фенкцияси ёки тақсимот функцияси (1, б-
расм)билан.
Do'stlaringiz bilan baham: