Адабиётлар
1. Адмони В.Г. Синтаксис современного немецкого языка. Л.,1971,365 с.
2. Колосова Е.И. О грамматической синонимии у глаголов книжного
характера. Казань, 2007.
3. Jung W. Grammatik der deutschen Sprache. Leipzig, 1966.
4. Kern F. Die deutsche Satzlehre. Berlin, 1988.
54
ВАТАН ТУШУНЧАСИНИ ИФОДАЛОВЧИ ЛЕКСИК
БИРЛИКЛАРНИНГ ТИЛЛАРАРО ЭТНОМАДАНИЙ ТАВСИФИ
Исмаилов Т.С. (СамДУ мустақил изланувчиси)
Ментал бирлик сифатида тушунчанинг мураккаблиги унинг тузилиши,
уни моделлаштириш имконияти, тушунчаларни фарқлаш, тушунча ва
лисоний бирликлар маъносининг ўзаро нисбати тўғрисидаги масалаларнинг
долзарблигини кўрсатади. Тушунча лисонда турли усуллар - лексема ва
фразеологизмлар, эркин сўз бирикмалари, гапларнинг структур ва жойлашиш
схемалари ҳамда матн тўпламлари - билан ифодаланади. Тушунчаларни
ифодалашга хизмат қиладиган тил воситаларининг бундай хилма-хиллиги
лексик, фразеологик ва синтаксик тушунчалар ҳақида гапириш имконини
беради.
Тил маданият ойнаси ва ижтимоий воқеликнинг ўтказгичи сифатида
инсон онгида олам манзараси ёки унинг муҳимроқ кўринган бир парчаси
тўғрисидаги барча тасаввурларини, шунингдек, муайян халқнинг
менталитетидаги барча ўзгаришларни акс эттиради. Ижтимоий ўзгаришлар
ва ижтимоий қадриятлар тизимидаги ўзгаришлар кўзгусида ватан тушунчаси
таҳлил учун доимо қизиқиш ўйғатиши табиийдир. Маълумки, кенг
маъноли ватан сўзнинг миллий-маданий ўзига хослиги унга синоним бўлган
лексик бирликларнинг семантик структураларида ҳам, экстралингвистик
индексларда ҳам ифодаланади. Миллий маданий ўзига хослик, ўз навбатида,
лексик маъноларнинг барча таркибий қисмларига (денотатив, коннотатив,
эмирик) таъсир кўрсатади.
Мазкур мақоланинг мақсади ватан тушунчасини ифодалашга хизмат
қиладиган сўзларининг коннотатив ассоциацияларини этномаданий нуқтаи
назардан инглиз ва ўзбек тиллари мисолида таҳлил қилиш, ушбу сўзларнинг
семантик структурасида миллий-маданий хусусиятларни аниқлашдан
иборат. Сўзларнинг семантик структураси луғат таърифлари ва тавсифловчи
талқинларни бир тилли ва этимологик луғатлар ҳамда алоҳида адабиёт
манбалари материалида таҳлил қилиш услуби билан очиб берилади.
Инсон эҳтиёжлари одамлар ва халқлар ҳаётидаги мунозаралар,
тўқнашувлар ва урушларнинг асосий манбаидир. Одамлар, ижтимоий
жамоалар, миллатлар ва халқларнинг эҳтиёжлари жуда кўп ва турли-
тумандир. Бирлари – индивидуал шахсларга, бошқалари эса бутун
халқларга, миллатларга, ижтимоий жамоаларга хосдир. Биринчи шундай
эҳтиёж – бу ўз ҳудудий ва маънавий ватанига эга бўлиш эҳтиёжидир. Бу
эҳтиёжлар ҳозиргача мавжуд, одамлар ҳам, халқлар ҳам бу эҳтиёжларни
тўла қондириш учун доимий кураш олиб борадилар. Бу эҳтиёжларнинг
қондирилиши, биринчи навбатда, ватан тушунчасининг миллий онгда ўз
ифодасини топиши, миллий жамоа аъзолари учун умумий бўлган ватан
ҳақидаги жамоавий тасаввурлар тушунчаси ва у билан узвий боғлиқ ҳолда
садоқат, эътиқод ва туйғулар тизимининг борлиқда воқеланиши натижасида
аниқланади. Ватан тушунчаси тўғрисидаги жамоавий тасаввурлар авлоддан
55
авлодга ўтади ва ушбу жамоа вакилларининг онгида муҳрланади, яъни улар
учун мулоҳаза юритиш маҳсулотига эмас, чуқур эътиқот маҳсулотига
айланади.
Тушунчалар ва уларнинг лексик ифодалари турли тилларда ҳажми,
ассоциациялари ва аттракцияси билан фарқ қилиши мумкин. Кўпинча жуда
ихчам ифодаланган, аммо бошқа тилдаги ўхшаш тушунчадан фарқ
қиладиган, тушунча бошқа тилга икки ва ундан кўп сўзлар бирикмаси,
тавсилли тушунчаларнинг ифодачилари кўринишида берилади. Ўзбек
тилидаги ватан сўзи синонимлари юрт, диёр немис тилида битта Неimat
сўзи билан ҳам, иккита Vater ва Land сўзидан ташкил топган Vaterland
қўшма сўзи билан ҳам берилади. Айнан шундай таркибга иккита home и land
сўзларидан ташкил топган инглизча Homeland сўзи ҳам эга. Инглиз тилида
ватан тушунчаси Motherland қўшма сўзида ҳам ўз ифодасини топади. Унинг
таркибига mother ва land отлари киради. Ўзбек тилида бу сўзларнинг
муқобиллари юрт, ватан сўзларидир. Шу билан бир қаторда ота юрт, она
ватан бирикмалари ҳам тез-тез қўлланади. Бу бирикмаларда ота ва она
сўзлари туғулган ер маъносида кучайтириш учун хизмат қилади (туғулган
ўлка, туғилган мамлакат). Ватаннинг субъектив туйғулари ватан
маъносидаги диёр, эл сўзлари орқали ифодаланади: менинг диёрим, яъни
менинг ватаним кўпинча адабий асарларда учрайди. Мамлакат сўзи матнда
давлат тушунчасини ифодалаши ҳам мумкин. Инглиз тилида бу тушунча от
ва сифат сўз бирикмаси билан ҳам берилиши мумкин: native land ва native
country, ўзбек тилида буларнинг муқобили битта ватан сўзи билан ҳам, она
замин, она ватан сўз бирикмалари билан ҳам англатилади. Инглизча
Motherland сўзида эса кўпроқ mother ва land сўзлари бириккан. Англия
худди ватан-она сифатида, инглиз маданиятининг асосчиси. Инглизча
Homeland сўзига ўзбекча ота юрт сўзи яқинроқдир.
Инглиз ва ўзбек тиллари изоҳли луғатларидаги таърифларни таҳлил
қилганда ватан лексемасини талқин қилишнинг иккита лексик-семантик
варианти аниқланди: 1) замин ва заминнинг бир қисми ўзбек ва инглиз
тилларида.Ҳозирги инглиз тилининг изоҳли Оксфорд луғатида country сўзи
1-маънода - «европа мамлакатларининг миллати ва халқи яшайдиган ер»,
ўзбекча изоҳли луғатда эса – алоҳида халқ яшайдиган ва маданиятини
ривожлантирадиган ернинг бир қисми. 2- маъноси – «туғилган ер», «инсон
туғилган, ўсган ва яшаётган жой, мамлакат», «кимнингдир ёки ниманингдир
келиб чиққан жойи», «туғилган замин» инглиз ва ўзбек луғатларида.
Умуман олганда, инглиз тилида ватан тушунчаси қуйидаги лексик
бирликлар воситасида ифодаланади: homeland, native land, country of origin,
home, birthplace, hometown, roots, fatherland, motherland, mother country, land
of one's fathers, the old country. Бу сўзларнинг ватан маъноси этномаданий
коннотациялари бўйича ўзбек тилидаги ватан ва юрт сўзлари мос келади.
Бироқ ватан – бу homeland, home, birth-place, fatherland, blighty, habitat; юрт
эса - homeland, home, blighty, fatherland. Таъкидлаш жоизки, инлиз тилида
мисолида келтирилган ҳар бир лексика ўзига хос этномаданий коннотацияга
эга, масалан, homeland →a person's or a people's native land; home → of or
56
relating to the place where one lives; hometown →the town where one was born
or grew up, or the town of one's present fixed residence; fatherland → a person's
native country, especially when referred to in patriotic terms ва бошқалар.
Шундай қилиб, изоҳли ва этимологик луғатлар ва айрим адабий
манбаларнинг материаллари таҳлили қардош ва қардош бўлмаган
тиллардаги лексик иборалар ва тушунчаларнинг ҳажми, тузилиши ва
коннотация ассоциацияси бўйича фарқлари ва умумийлигини аниқлаш,
айрим тушунчалар, баъзан эса тарихий миллий маданий реалиялар
даражасида кўчма маъноларнинг нисбатан ўхшашлигини белгилаш ҳамда
қадриятлар тизимидаги ўзгариш сабабли, олам манзарасининг бир парчасини
англатиш учун лисоний бирликларни танлашдаги ўзгаришларни тасдиқлаш
имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |