Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги наманган муҳандислик-қурилиш институти



Download 1,13 Mb.
Pdf ko'rish
bet1/67
Sana23.02.2022
Hajmi1,13 Mb.
#141587
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67
Bog'liq
falsafa axloqshunoslik estetika mantiq



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС 
ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ 
 
НАМАНГАН МУҲАНДИСЛИК-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ 
 
 
«ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР» КАФЕДРАСИ 
 
 
Нормуҳаммад Шайдуллаев 
 
ФАЛСАФА 
(ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ) 
МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 
Наманган – 2017 



Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 
томонидан тасдиқланган намунавий дастур асосида тайёрланган «Фалсафа 
(ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фанидан маърузалар матни 
ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ фанининг мақсади, муаммолари, 
вазифалари, асосий мезоний тушунчалари ва қонун-қоидаларини ёритишга 
бағишланган. 
Масъул муҳаррир 
А.Ҳусаинов, фалсафа фанлари номзоди, доцент 
Тақризчилар 
М.Нишонов, фалсафа фанлари доктори, профессор 
М.Ҳожимирзаев, фалсафа фанлари доктори, профессор 
Ушбу маърузалар матни Наманган муҳандислик-қурилиш институти 
ўқув-услубий кенгашининг 2017 йил « » сонли мажлис 
қарори билан тасдиқланиб, амалиётга тавсия этилган. 
 
 



К И Р И Ш 
 
Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги 
куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-
эътибори авваламбор фарзандларимизнинг униб-ўсиб, 
улғайиб, қандай инсон бўлиб ҳаётга кириб боришига 
боғлиқдир. Биз бундай ўткир ҳақиқатни ҳеч қачон 
унутмаслигимиз керак.

Ислом Каримов. 
 
Талабалар «Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фанини 
ўзлаштириш жараёнида ахлоқшунослик фанининг ахлоқ фалсафаси 
сифатидаги моҳияти, унинг илмий-амалий аҳамияти, ахлоқнинг таркиби ва 
вазифалари, эстетиканинг гўзаллик, санъат ва тарбия фалсафаси сифатида 
моҳияти ва илмий-амалий аҳамияти, тафаккурнинг асосий хусусиятлари, 
мантиқий шакллари ва қонунлари, билиш жараёнида мантиқнинг тутган 
ўрни тўғрисида тасаввурга эга бўлиш, ахлоқшуносликнинг асосий тушунча 
ва тамойили, эстетик тафаккур тараққиёти, эстетик онгнинг моҳияти ва 
таркиби, эстетик фаолият, эстетиканинг асосий тушунчалари, формал 
мантиқ қонунлари ҳақида билиш, ахлоқ, эстетика, мантиқнинг иқтисодиёт, 
сиёсат ва ҳуқуқ ва бошқа фанлар билан ўзаро муносабатини таҳлил қилиш, 
«ахлоқ – маънавиятнинг ўзаги», замонавий комил инсонни тарбиялашда 
ахлоқшунослик фани эришган ютуқлар, санъатнинг моҳияти, вазифалари 
ва эстетик-бадиий тарбия вазифалари ва турлари, ҳар жиҳатдан баркамол 
фуқаролик жамияти аъзоси, замонавий шахсни тарбиялашда эстетика 
эришган ютуқларнинг катта ўрин эгаллашини билиш, тилнинг вазифалари, 
тушунча, ҳукм, хулоса чиқариш, хулосавий билимлар ҳосил қилиш, 
далиллаш, муаммоларни яратиш ва ҳал этиш, фаразни илгари суриш ва 
асослаш, илмий назариянинг мантиқий тузилиши тўғрисида муайян 
билимга эга бўлишлари талаб этилади.
«Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фани жамиятдаги 
янгиланиш жараёнида ўзига хос ўрнига эга. Зеро, демократик ва ҳуқуқий 
давлатнинг фуқаролари, айниқса, ёшларнинг ахлоқий, эстетик, ақлий
камолот даражасига масъуллик ва баркамол авлодни тарбиялаш учун 
ахлоқий қадриятлар билан йўғрилган ҳаётбахш мафкура бор. Муҳтарам 1-
Президентимиз И.Каримов «халқни буюк келажак ва улуғвор мақсадлар 
сари бирлаштириш, мамлакатимизда яшайдиган, миллати, тили, динидан 
қатъий назар, ҳар бир фуқаронинг ягона Ватан бахт-саодати учун доимо 
масъулият сезиб яшашга чорлаш, аждодларнинг бебаҳо мероси, миллий 
қадрият ва анъаналарга муносиб бўлишига эришиш, юксак фазилатли 
комил инсонни тарбиялаш ва яратувчилик ишларига даъват қилиш, шу 
муқаддас замин учун фидойиликни ҳаёт мезонига айлантириш миллий 
истиқлол мафкурасининг теран илдизи бўлган фалсафа фани зиммасида 
эканини алоҳида таъкидлаганлар. «Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, 
мантиқ)» фанининг вазифаси қуйидагилардир:  



– олий қадрият бўлган ахлоқнинг миллийлик ва умумбашарийлик 
хусусиятларини таҳлил этиш, унинг ҳаётдаги юксак мавқеини талабалар 
онгига сингдириш, ҳалол, пок, ростгўй мутахассис бўлиб етишда одоб-
ахлоқ аҳамиятини талабаларга теран англатиш, фанни ўқитиш ва 
ўрганишда ижодийлик, илмийлик, тарихийлик ва холислик тамойилларига 
амал қилиш; 
– эстетик қадриятларнинг миллий ва умумбашарий жиҳатларини 
таҳлил этиш, уларнинг мамлакатимиз ижтимоий-маънавий ҳаётидаги 
аҳамиятини кўрсатиш, талабаларда гўзалликка, улуғворликка муҳаббат 
ҳиссини шакллантириш, ҳақиқий санъат асарларининг миллат ва жамият 
ҳаётидаги улкан маънавий ҳодиса эканини уқтириш, уларда санъатни 
чуқур тушуниш малакасини ҳосил қилиш, техника эстетикаси ва 
дизайннинг саноатни гўзаллаштиришдаги, эркин, демократик жамият 
тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини англатиш;
– талабаларга тўғри муҳокама юритишнинг мантиқий шакллари ва 
қоидаларини ўзлаштириш, мустақил фикрлаш маданияти ривожида тутган 
ўрнини тушунтириш, муаммоларни яратиш ва бартараф этиш, фаразларни 
илгари суриш ва асослаш қоидалари, савол-жавоблар қилиш, баҳс юритиш 
сир-асрорларини ўргатиш, илмий билимларнинг мантиқий тузилиши билан 
таништиришдан иборат.
«Фалсафа (ахлоқшунослик, эстетика, мантиқ)» фанининг аҳамияти 
талабаларда эзгуликка эътиқод, Ватанга, миллатга, инсониятга муҳаббат 
ҳиссини шакллантириш ва юксак даражага кўтаришда, ёшларнинг комил 
инсон бўлиб етишларига кўмаклашишда, шахс сифатида ҳам, фуқаролик 
жамияти аъзоси сифатида ҳам – ҳар жиҳатдан гўзалликка ошно, юксак 
эстетик дид эгаси қилиб тарбиялашда, фикрлаш маданиятини ўстиришда, 
тўғри муҳокама юритишнинг усуллари, қоидалари, мантиқий масалаларни 
ечишда, далиллаш ва танқид жараёнини тўғри тушунишда, баҳс- 
мунозарани бошқариш малакасини ҳосил қилишда намоён бўлади. 

Download 1,13 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish