Низомий номидаги тошкент давлат педагогика



Download 2,71 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/95
Sana23.02.2022
Hajmi2,71 Mb.
#137460
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95
Bog'liq
3 2 Математик тасаввурларни шакллантириш

Назорат саволлари 
1. Болаларнинг предметларнинг шакли ва геометрик шаклни (хусусий 
кузатишлари материалларидан фойдаланиб) идрок қилиш хусусиятларини 
тушунтиринг.
2. Предметларнинг шакли ва геометрик шакллар ҳақидаги билимларнинг 
мактабгача ёшдаги болаларнинг сенсор ва ақлий ривожланишининг аҳамиятини 
гапириб беринг.
3. Ҳар хил ёш гуруҳларда болаларни предметларнинг шакллари ва 
геометрик шакллар билан таништириш масаласининг таҳлилини келтиринг.
4. Болаларни геометрик шакллар шакллари билан таништириш усулларини 
санаб беринг.
5. Геометрик шаклларни ҳар хил белгилар (аломатлар) бўйича гуруҳланг.
6. Геометрик шаклларни қайта тиклашга ўргатиш усуллари қанда? 
7. Ҳар хил ёш гуруҳларда болаларни шакл билан таништириш учун 
дидактик ўйинлардан фойдаланиш аҳамиятини тушунтиринг. 
8. Геометрикшакллар ва предметларнинг шакллари билан танишитириш 
бўйича ўйинлар ўтказиш учун дидактик материаллар танлашга қўйиладиган 
талаблар нималардан иборат? 
 
 


139 
7-амалий машғулот: Болаларда фазовий ва вақт тасаввурларни 
шакллантириш 
Ишнинг мақсади: Болаларда фазовий ва вақт тасаввурларини тўғрисидаги 
билимларни шакллантириш. 
Теварак-атроф тушунчаси — кенг маънодаги, мураккаб, серқирра 
тушунчадир. Биз, теварак-атрофмаъносида, бизни ўраб турувчи объектив олам 
характеристикасини англаймиз. Биз теварак-атрофҳақидаги билим ва 
малакаларни эгаллаш учун, шунингдек унинг шакли, белгилари ҳақида, 
уларнинг тузилиши, баландлиги, узунлиги, кенглиги ҳақида, предметларнинг 
жойлашуви, уларнинг орасидаги масофани аниқлашдаги ва белгилай олишни 
ўрганиш учун, теварак-атрофҳақидаги тушунчаларини янада мустаҳкамлаш 
учун турли теварак-атрофкатегорияларига мурожаат қиламиз.
Теварак-атрофни чамалаш, ориентировка қилиш тушунчаси, масаласи 
мураккаб масаладир.
Теварак-атрофии ориентировка қилишда турган ёки белгиланган жой 
тахминга олинади:
МАСАЛАН:
а) киши теварак - атрофни яхшилаб кузатиб “Ўзи турган нуқта”ҳақида 
маълумот бера олиш; ён атрофидаги объектни тушунтира билиши керак:
б) ўзи қўйиб кетган предмет ёки инсонни қайта теварак-атрофни чамалаш 
орқали топиб келиши ёки аниқ маълумот бера олиши керак;
в) инсон теварак - атрофни объектлича тушинтираётганда, чалкаштирмай, 
предметларнинг бир хил ёки ҳар хиллигини тушинтира олиши, шунингдек 
қайси предмет қайсинисининг ортида, олдида, оросида, 
узоқ, яқинлиги, хуллас орасидаги масофа ҳақида тўла 
маълумот бepa олиши керак.
Теварак-атрофҳақидаги аниқмўлжал олишга ҳар 
бир инсон эга бўлиши керак. Бу билимлар эса уларга 
ёшликдан берилади.
Инсон актив ҳаракатини давом эттириши учун 
координацияни вауни мўлжал олишни яхши билиши 
керак.
Кўпчилик бу усулдан фақат бир жойдан иккинчи бир жойга адашмасдан 
бориб келиши учунгина фойдаланади.
Мўлжал олишни aниқ белгилай олиш, жойларни яхши ўзлаштириш учун, 
шу одамнинг эслаб қолиш қобилияти, хотираси, диққат — эътибори, ўйлаш, 
эсга тушириш, кўз олдига келтира олиш каби қобилиятлари анча мустаҳкам 
бўлиши керак. Акс ҳолда, бу қобилиятлари заиф одамлар ориентировкани яхши 
белгилай олмайдилар.


140 
1. Мактабгача тарбия ёшидаги болалар билан теварак-атрофни 
кузатишнинг аҳамияти.
Баъзи мактабгача тарбия ёшидаги болалар ҳали теварак атрофни 
кузатишни, уни ориентировка қилишни яхши ўзлаштира олмаган бўлишлари 
ҳам мумкин бўлади.
Масалан: ўз уйларига боришни билмайди. Лекин, аксинча боғда болалар 
билан у ўйналадиган ўйинларнинг камчилиги, машғулотлар ва бошқа кўпгина 
болалар ижодитеварак-атрофбилан боғлиқ.
Теварак - атрофни англашда психофизиологик механизмга ҳам боғлиқдир, 
у нисон онгидаги кўриш,эшитиш, сўзлаш, эслаб қолиш, хотира каби 
қобилиятлар (анализаторлар) ёрдамида динамик системадек сақланиб қолади. 
Айниқса бунда ҳаракатланувчи анализаторлар ва ички ҳис-туйғуларининг роли 
аҳамиятлидир.
2. Теварак атрофни идрок қилиш бирор бир мўлжал асосида фойдалана 
билишни талаб қилади, бола илк ёшидан бошлаб ўзининг сезгилари орқали 
идрок қилади, яъни танасининг томонлари билан мўлжал қилади.
Боғча ёшида бола теварак-атроф тушунчаларини сўзларда ифодаланишини 
эгаллайди: олдинда- орқада, юқорига- пастга, чапга-ўнгra.
Ёш болада теварак атрофни идрок қилишда боланинг шахсий танаси 
асосий марказ бўлиб ҳисобланади ва у ўзининг танасига нисбатан сезги 
органлари орқали мўлжалга олади. Кейинроқ бориб унга яна бир система 
қўшилади. Бу нутқда ифодалашдир, яъни сўзлар билан. Бу нарса болаларда 
томонларни ўзига тегишлиларни сезги, фарқлаш, аниқлашхусусиятларини 
мустаҳкамлаш натижасида бўлади, қайсики бу томонлар: юқорига, пастга, 
олдинга, орқага, ўнгга, чапга.
Асосий томонларни 3 та гуруҳи, қайсики одам танасининг турли қисмлари 
бўйича энг биринчи бўлиб юқори фарқланади. Бунда бола, танаси вертикал 
ҳолатида аниқлайди. Қолганлари эса кечроқ аниқланади ва фарқланади бола 
томонидан.
Бола томонларининг жуфт, қарама қарши томонларини гуруҳсини 
ўзлаштирса ҳам, ҳали у унинг аниқлигида янглишади.
Болалар учун асосий қийинчиликлар ўнг ва чапни ажратишдир.
Кузатишлардан бола бу қарама — қарши томонларни аста — секин эгаллаб 
боради, қайсики уларни тажрибалари орқали эгаллаб борадилар.

Download 2,71 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   95




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish