Назорат саволлар:
133
1.Кейинги
машғулотни
режалаштиришда
болаларнинг
билимини қандай хисобга олиш
керак?
2. Қандай дидактик ўйинлар
хатоларни
тузатишда
(бартараф
этишда) ёрдам беради?
5-амалий машғулот: Болаларда предметларнинг ўлчами ва уларни
ўлчаш ҳақидаги тасаввурларни шакллантириш
Ишнинг мазмуни: Болаларда предметларнинг ўлчами вa уларни ўлчаш
ҳақидаги тасаввурлар тўғрисидаги билимларни шакллантириш.
Математик тасаввурларни таркиб топтиришда болаларни предметларнинг
катталиклари билан таништирувчи масалалар маълум ўринни эгаллайди.
Ҳар қандай предметга тўғри ва тўла характеристика беришда предмет
катталигининг аҳамияти унинг бошқа асосий хусусиятларининг аҳамиятидан
кам эмас. Таққослаш асосидагина предметнинг катталигини таърифлаш
мумкин.
“Катталик” тушунчасининг маъносини очиб берар экан. Математика
методисти Д.Галанини бундай кўрсатади: “Предметлар ва ҳаракатларнинг
шундай хусусиятига айтиладики, бу хусусият бўйича предметларни бир-бири
билан таққослай оламиз, бу хусусият ҳар хил предметларда ҳар хил миқдорда
бўлиши мумкин”. Предметларни таққослашнинг маълум мезонларига кўра
предметларнинг катталиклари тенглиги ёки тенгсизлиги муносабати
ўрнатилади.
Катталик, шунингдек, ўзгарувчанлиги билан ҳам характерланади.
В.В.Давидов бундай ёзади: “Ўлчамлар — бу объектнинг шундай ҳолатики,
маълум
чегараларгача
ўзгара
бориб,
ақалли
берилган
алоҳида
объектниўзгартирса ҳам, аммо унинг тур, бошланғич сифатини ўзгартирмайди.
Берилган стол узунлигининг ўзгариши, унинг катталигинигина ўзгартиради
аммо унинг мазмуни ва сифатини ўзгартирмайди, стол столлигича қолаверади”.
Масалан: лента узун, қисқа, кенг ёки ингичка (тор бўлиши мумкин:
сакрагич эса узун ёки қисқа бўлиши мумкин. Шу билан бирга кузатишлар ва
махсус
текширишлар
кўрсатмоқдаки,
мактабгача
ёшдаги
болалар
предметларнинг катталикларини аниқлашда “катта-кичик”, “ортиқ-кам”
сўзларидан фойдаланишни афзал кўрадилар. Бунинг сабаби, биринчидан,
болаларни предметларни алоҳида узунликларини (узунлиги, кенглиги,
баландлиги, дифференциаллаштира олмасликлари, улар орасида ўлчамлик
муносабатларини ўрната олмасликлари ва уларнинг ҳар бирини, сўзлар билан
аниқлай олмасликлари, иккинчидан, ўзлари кўпинча катталикнинг аниқ
таърифи ўрнига жуда умумий бўлган катта-кичиклик терминларини
ишлатадилар.
134
Катта-кичиклик
нарсаларнинг
фазовий белгиларидан энг умумийси
уларнингбир-биридан
фарқланувчи
белгисидир. Ҳар бир ҳажмли нарса ҳақида
гапирганимизда, биз катта ёки кичик нарса
тўғрисида сўзлаймиз. Бундан ташқари,
нарсанинг учта ўлчами — бўйи, узунлиги, эни (қалинлиги,баландлиги) бўлади.
Ана шу ўлчамларни билган ҳолдагина нарсани узун ёки қисқа, кенг ёки тор,
баланд ёки паст дейиш мумкин.
Лекин шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, буюмларнинг ҳажми (баландлиги,
ранги, пастлиги, эни) ўзгаргани билан стол ёки стулнииг номи ўзгармайди.
Стол столлигича, стул стуллигича қолади. Агар биз сонларни оладиган бўлсак 6
сони 5 сонидан катта, фақат 5 дан эмас балки 4,3,2,1 дан ҳам катта. 3 сони эса
фақат 4 сонидан кичик эмас балки, ундан юқори сонларнинг ҳаммасидан кичик.
Таълимга политехник таълим элементларининг киритилиб борилиши
муносабати билан нарсаларнинг катта — кичиклиги ҳақидаги билимлар
алоҳида аҳамият касб этади. Шунинг учун мактабгача ёшдаёқ болаларда
катта - кичиклик ҳақида тасаввурни таркиб топтириш зарурдир.
Катта-кичиклик ҳақидаги билимлар нарсаларни бевосита идрок қилиш
процессида аниқланади. Нарсаларнинг катта-кичиклигини идрок қилиш
мураккаб процесс бўлиб, у кўриш, сезиш ва ҳаракат анализаторларининг
фаолияти асосида амалга оширилади. Катта кичикликни идрок қилиш у
ҳақидаги сўзни ҳам ўз ичига олади. Яъни нарсаларнинг катта-кичиклиги икки
томонлама: нарсаларининг идрок қилаётган ҳақиқий катта-кичиклиги ва сўз
билан айтиладиган катта- кичикликни айтиш орқали баҳоланади.
Катта - кичиклиги турлича бўлган нарсаларни болалар илк ёшлигиданоқ
ажратиб олиши мумкин. Бу ёшидаги болалар «катта» ва «кичик» деган
тушунчаларни ўзлаштириб оладилар, лекин катта кичикликнинг бошқа
белгиларини ҳали ажрата олмайдилар. “Катта” ёки “кичик” деган умумий ном
остида нарсаларнинг эни, узунлиги, баландлиги, қалинлигига тегишли бўлган
барча нарса тушинилади.
Масалан, бир шароитда бола бир неча коробка ичидан биттасини энг узун
деб олса, бошқа шароитда ҳам, каробка бу гал бошқаларига қараганда баланд
бўлсада, уни “узун” деб атайверади.
Шундай қилиб, нарсалар турли ўлчамларини ажратишда болалар
қийналадилар. Болалар сонларни таққослаш мобайнида катта-кичик ҳақидаги
тушунчаларни осон ўзлаштирадилар. Катта мактабгача ёшдаги болалар аниқ
нарсаларни таққослаб, уларнинг ўлчамларини ажратишлари мумкин, лекин бу
ҳар бир нарсанинг ўлчамини алоҳида ҳолда ажрата олмайдилар. М: болалар
нарсанинг юқори текислигини кўпинча ундан баландлиги деб биладилар,
узунлиги ўрнига эса одатда нарса баландлигини ёки унинг энини кўрсатадилар.
135
Do'stlaringiz bilan baham: |